ИЖТИМОИЙ, АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ. Лукреций Кар Эпикурнинг ахлоқий қарашларига таянган ҳолда ўзининг ахлоқий таълимотини яратди. Унинг фикрича инсон злим ва худо олдидаги қўрқуви сабабли, табиат сирларини билишга қодир эмаслар, чунки табиат қонунларини билмайдилар. Ўлимга, дўзохга қарши курашда худо олдидаги қўрқувдан халос бўлиш учун, диний ақидаларнинг ҳақиқатга зид эканлигини енгишда ҳар бир киши Фан, фалсафа ва маданият билан қуролланиши даркор дейди.
Лукреций фикрича жон тан сингари майдап заррачалар, нарсаларнинг илдизи ҳисобланмиш атомлардан тузилгандир. Бироқ жонни ташкил этувчи атомлар нафис, силлиқ, ўта ҳаракатчан, думалоқ атомлардан тузилган дейди. Жон абадий эмас, тана ўлиши билан жон танани тарк этади дейди файласуф. Лукреций Кар Демокрит сингари жамият ривожини эволюцион жараён деб билди. Бошпанага, оловга, кийим-кечакка бўлган эҳтиёж кишиларнинг бирлашишига, бирлашиб меҳнат қилишга ва яшашга мажбур этди. Бу жараён асосида тил ва давлат, ҳуқуқ пайдо бўлди. Булар кишиларнинг ихтиёрий келишуви асосида содир бўлди, дейди файласуф.
Лукреций Кар қулдорлар демократиясининг мафкурачиси бўлганлиги сабабли Румолик қулдорларига маиший бузуқликда айблайди. Шунингдек у кишиларни ижтимоий фойдали ишдан маҳрум этадиган қирғин урушларни қоралайди. Лукреций Кар давлатни тайинланадиган подшо бошқаришидан кўра, халқ томонидан сайланган ҳоким бошқариши ҳокимиятнинг прогрессив шакли бўлиб, қулдорлик демократиясининг акс этиши деб билди. У шуҳратпарастликни, ўта бойликка эга бўлишни қоралаган. Лукреций Кар Румо задогонларига (аристократияга – Ю.С.) нафрат кўзи билан қараган, чунки улар молу-дунёга эга бўлишликни ўз олдиларига бирдан-бир мақсад қилиб қўйганлар. Давлатлар ўртасидаги ҳар қандай низоларни тинч йўл билан, келишув орқали ҳал этишни истарди. Файласуф Румо жамиятнинг маънавий жиҳатдан инқирозга юз тутишида жамиятда ҳукмронлик ролини ўйновчи динни қоралади. Унинг динга қарши кураши сиёсий жиҳатдан катта аҳамиятга эга эди, чунки дин реакцион қулдорлар аристократиясининг ғоявий мададкори вазифасини бажарар эди.
Лукреций Кар Эпикурнинг яшашдан мақсад бахтли ҳаёт кечиришдан иборат деган фикрларини илгари суриб бахтга сабр-тоқат, вазминлик, руҳнинг осойишталиги орқали эришилади дейди. Вазминлик, руҳнинг осойишта бўлишига азоб-уқубатдан ҳоли бўлишиши мумкин.
Лукреций Кар Эпикур сингари жамиятда инқилобий ўзгаришларни амалга оширишни рад этган.
Инсон қўрқувлардан ва аҳмоқона хоҳишлардан қутулиши учун табиат қонунларини ўрганиб, билиб олиши зарур дейди Лукреций Кар. Бироқ у келажакдан инсониятга бахт кутиш мумкин эмас, дейди. Унинг фикрича эндиликда замин қартайган, ҳолдан тойган дунё, инқирозга юз тутган ва унинг куни битай деб қолди дейди. Унинг ижтимоий қарашларининг чекланганлиги шундадир. Дунёни қайта ўзгартириш унга ётдир.
Диннинг келиб чиқишини Лукреций ўзидан олдин ғтган Эпикур сингари табиатнинг қудратли кучи олдида ибтидоий жоҳил кишининг қўрқувидан деб билади.
Шунингдек табиатда содир бўлаётган воқеаларнинг табиий сабабларни билмаслик, ҳамда тушларининг таъбирини тўғри талқин этмасликлари туфайли содир бўлади дейди. Лукреций фикрини худоларнинг сиймоларини гавдалантириш, инсон фантазиясининг маҳсулидир. Худолар дунёлар ўртасидаги маконда яшайдилар дейди файласуф. Инсониятни худоларга ишончдан қайтариш, халос этиш Лукреций Карнинг асосий ғояларидан биридир, у шунингдек жоннинг бир танадан иккинчи танага кўчиб юришини ва уларнинг абадийлигини бемаънилик деб билади. Ўлим ҳеч нарса эмас, балки ўлим азоб-уқубатдан халос бўлишлик дейди, Лукреций. У шунингдек стоикларнинг худолар тўғрисидаги, яратувчи тўғрисидаги диний таълимотларига қарши чиқди ва қоралади. Илоҳий яратувчиликка қарама-қарши Лукреций табиат қонунларига таянган ҳолда ҳеч қандай ғайри табиий кучларсиз ҳамма нарсаларни яратиш мумкин дейди. Жамият ҳам табиат сингари табиат қонунларига таянган ҳолда ривож топади. Лукреций Карнинг фалсафий қарашлари ўз даврида шунингдек ўрта аср файласуфларининг дунёқарашларига жумладан Ньютон, Ломоносовларга ўз таъсирини кўрсатган. XVII-XVIII аср материалистлари антик давр атомистик таълимотларидан ва айниқса Лукреций Карнинг «Табиат ҳақида” асари орқали кўп ижобий фикрларни талқин қила олди. Лукреций таълимотини кенг тарғиб қилган табиатшунос, файласуф Пер Гассенди бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |