Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар


Скептицизм таълимоти ривожланган давр мил.ав



Download 1,12 Mb.
bet67/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Скептицизм таълимоти ривожланган давр мил.ав. IV-III асрларни ўз ичига олди. Секст Эмпирик ғояларини ривожлантирган римлик файласуфлар ҳақида ниҳоятда кам маълумотлар сақланиб қолган.

  • Эпикуризм таълимотининг ёйилиши даври мил.ав. IV аср ўрталаридан I асрга қадар бўлган пайтга тўғри келди. Эпикур ғояларини тарғиб этишда айниқса Лукреций Карнинг ҳиссаси беқиёс бўлди.

  • Стоицизм ғоялари Римда мил.ав. III асрда кириб кела бошлади ва милодий I асрига қадар ривожланди. Цицерон, Сенака, Аврелий сингари файласуфлар ушбу таълимот тарафдори бўлдилар.

  • Неоплотонизм ғоялари милодий III-V асрларда шаклланди. Ушбу ғояларнинг ривожланишида Плотин, Порфирий, Проклларнинг хизмати катта бўлди.1

    Юқорида тилга олинган фалсафий мактабларнинг вакиллари билан танишиш, уларнинг асосий қарашларини таҳлил этиш Рим фалсафаси хусусида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.


    Лукреций Кар.
    ҲАЁТИ. Эпикур таълимотини улуғлаб ижод қилган Рим шоири, файласуфи ва маърифатпарвари Тит Лукреций Кар мил.ав. 99-55 йилларда яшаган. Унинг ҳаётига доир маълумотлар бизга қадар етиб келмаган. Айрим манбаларда Лукрецийнинг Филодем эпикурчилик мактабида таҳсил олгани қайд қилинади.
    АСАРЛАРИ. Мутафаккирнинг «Нарсалар табиати ҳақида»ги тугалланмаган поэмаси бизга қадар етиб келган. Уни илк бор машҳур нотиқ Марк Туллий Цицероннинг укаси Квинт Цицерон таҳрир қилган ва нашр эттирган.
    ТАЪЛИМОТИ. Лукреций Карнинг «Нарсалар табиати тўғрисида»ги асарида чуқур ва атрофлича баён қилган. У Демокрит, Эпикур таълимотларини батафсил таҳлил қилди, тушунтирди ва тарғиб қилиб келди. Бизга маълумки, Демокритнинг бирон-бир асари бизгача яхлит, тўлалигича етиб келмаган, фақат асарларидан айрим парчалари етиб келган холос. Эпикурдан ҳам уч хати, баъзи хикматли сўзларигина бизга маълум. Лукреций Кар уларнинг атомистик назарияларини кенгайтирди, чуқурлаштирди ва ривожлантирди.
    Материя абадий, у бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга айлана олади деди Лукреций Кар. Ҳеч нима ҳеч нимадан келиб чиқмайди, маълумки уруғдангина у ёки бу ўсимлик ёки ҳайвон пайдо бўлади. Демак, тўлиқ йўқ бўлиб кетиш табиатда бўлмайди, масалан: атомларнинг шу қадар кичиклиги туфайли биз уларни кўра олмаймиз. Заррачалар (атомлар – ю.с.) Эпикур айтганидек шакл, оғирлик, ҳажмга эга бўлиб, бўшлиқда доим ҳаракатдадир. Оламдаги барча предметлар иккита – оддий ва мураккабга бўлинган. Мураккаб предметлар ранг, хид, маза, товуш каби хусусиятларга эга эмас. Атомлардан ташқари фазо ҳам мавжуд. У объектив ҳарактерга эга, унингча фазо бўш, моддий характерга эга эмас, шунинг учун ҳам у, киши сезги аъзоларига таъсир этмайди. Лукреций ҳам асосан харакатнинг оддий шаклини тушуниб, унинг мураккаб шаклларини тушуна олмади. Унинг фикрича уч хил ҳаракат мавжуд:

    1. Туртки натижасида вужудга келадиган ҳаракат.

    2. Оғирлик натижасида юқоридан пастга ҳаракат.

    3. Атомларнинг ўз-ўзидан тўғри йўлдан чекиниши ҳаракати.

    Ҳаракатнинг бу шаклларини тушунишда Лукреций Эпикур йўлидан борди. Лукреций Кар фикрича ҳаракат материясиз бўлмайди, ҳаракатнинг манбаи худо эмас балки материядир. Атомнинг ўз-ўзидан ҳаракати тўғрисидаги фикри диалетик элементнинг мавжудлигидан далолат беради. Атомлар ўзларининг абадий ҳаракати жараёнида бир-бирлари билан турли равишда қўшилиб, янги-янги дунёларни вужудга келтиради. Шу асосда янги дунё вужудга келади, эскиси емирилади.


    Хоссаларни нарсалардан ажратиш мумкин эмас. Материяга замон хосдир. Лукреция таълимотининг муҳим ютуғи макон ва замон тўғрисидаги назариясидир. Замон ва макон жисмлар билан боғлиқдир. Замон нарсаларнинг ҳаракатидан ва бўшлиқдан алоҳида бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Материя атомлардан ташкил топган мураккаб нарсадир, атом бўлинмайди, материя ҳам чексиз бўлинавермайди. Атом абадий, азалий моддий, бошланғич ибтидо эканлиги ҳақида Лукреций Кар Эпикур каби фикр юритади.
    Ер ҳам бошқа дунёлар каби табиий сабабларга кўра пайдо бўлган. Ерда ҳам, сувда ҳам набобат ҳайвонот оламида ҳам ҳамма ҳодисалар моддий сабабдан пайдо бўлади. Лукреций Кар материалистик позициядан туриб яшин, чақмоқ, ёмғир, шабнам, шудринг, шамол, қров, қор, дўл, зилзила, магнит, ёнартоғ каби ҳодисаларни материалистик текширишга уриниб, озгина бўлсада, гениал фаразларни айтган. Лукреций Кар Эпикур сингари Афлотун ва афлотунчиларнинг идеалистик таълимотларини аёвсиз танқид қилди. Унинг айтишича танадан алоҳида ажралган жон йўқ, ҳеч қандай дунёвий руҳ йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Жон дейди Лукреций Кар Эпикур сингари, - нафис, тез ҳаракат қилувчи думалоқ атомлардан ташкил топган бўлиб, икки қисмли ҳаёт тириклик асоси ҳам руҳ. Ақл, онг ҳам ундан тузилгандир.
    Жон бутун танага ёйилган бўлса, руҳ кўкракнинг ўртасига жойлашган, - дейди Лукреций Кар.
    Лукреций Кар Демокрит ва Эпикур сингари сенсуалистик билиш назарияси асосида оламни, табиат қонунларини инсон билимини текшириб, ўрганиши лозимлигини исботлайди. Ижтимоий тарихий ҳодисалар ҳақида ҳам файласуф қизиқарли содда, аммо чуқур мулоҳазалар юритади. Унинг фикрича билишнинг мақсади – буюмларнинг табиат билан танишиши, кишиларни олам тўғрисидаги ғайриилмий тасаввурлардан қутқаришдир. Лукреций скептицизмга қарши курашиб, оламни билиш мумкинлигини таъкидлайди. Файласуф фикрича билишнинг объектив моддий олам бўлиб, сезгиларимиз бу моддий оламни шубҳасиз тўғри акс эттиради: атомлардан иборат моддий предметларнинг устки қаватидаги ҳаво томон учиб кетувчи нозик тамғаси, шакли инсон сезги аъзоларига таъсир этиб кишида кўриш, ҳид, маза, товуш ва эт сезгиларини вужудга келтиради. Бу сезги далиллари ақл томонидан умумлаштирилади ва билимга асос солинади: сезгилар орқали бу атомлардан ташкил топган нарсаларни сезамиз, лекин атомларнинг ўзидан ташкил топган нарсаларни сезамиз, лекин атомларнинг ўзини кўра олмаймиз, уларни фақат тафаккур орқали биламиз, сезги далилларини умумлаштириб, биз албатта ҳақиқатга эришамиз, чунки бизнинг тафаккуримиз, сезгиларимиз далилларига таянади, сезгиларимиз эса ташқи моддий дунёни, шубҳасиз тўғри акс эттиради.
    Лукреций Карнинг билиш назарияси содда характерга эга бўлсада, лекин идеализмга қарши қаттиқ зарба берди, ҳамда фалсафа ривожига ката таъсир кўрсатган.

    Download 1,12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   75




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish