Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet70/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
Антик фасафа

АСАРЛАРИ. Цицерон нафақат машҳур нотиқ ва уста раҳбар, балки баракали ижод соҳиби ҳам эди. Мил.ав. 55-51 йиллари давомида Цицерон ўзининг уч назарий рисоласи устида ишлади. Булар: «Нотиқлик ҳақида», «Давлат тўғрисида» ва «Қонунлар ҳақида». Уларнинг барчаси бизгача етиб келган.
ТАЪЛИМОТИ. «Нотиқлик ҳақида» номли рисоласи чиройли нутқ сўзлаш назариясига бағишланган бўлиб, мил.ав. 54-йилда ёзилган. Рисола Афлотун ва Арастунинг ўзаро суҳбати услубида ёзилган. Ундаги воқеалар 91-йилда рўй бериб, Лицийний Кроасс ва Марк Антонийлар (ўша даврнинг машҳур нотиқлари) ўртасидаги суҳбат унга асос қилиб олинган. Рисолада Цицерон нотиқлик санъати, нотиққа хос хусусиятлар, нутққа қўйиладиган асосий талабларни баён қилган. Рисоланинг асосий ғояси чиройли нутқ сўзлаш санъатининг асосларини ёритиб бериш билан бирга давлат аҳамиятига молик вазифани – нотиқ бўла олишдек истеъдод ва қобилият эгаси бўлган киши образини гавдалантиришдан иборат. Бошқача қилиб айтганда, у нотиқликни давлат манфаатларига ниҳоятда алоқадор фаолият деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, фақат яхши нотиқ кишигина давлат манфаатларини кўнгилдагидек ҳимоя қила олади. Инсондаги индивидуал хусусиятларнинг ижтимоий аҳамиятини бу қадар юқори баҳолаш, машҳур нотиқнинг ўзи аъзо бўлган фуқаролик жамияти ва давлати олдидаги масъулият ҳиссини англашига асосланган эди. Барча даврларда фуқаролик жамияти қуришга интилиб яшайдиган башарият учун шу маънода Цицерон ғоялари комилликка эришув тамойилларидан бири бўлиб хизмат қилади.
Цицерон фикрича, нотиқ киши, биринчи навбатда, фалсафа шунингдек, ҳуқуқшунослик ва тарих соҳаларини ҳам батафсил билиши керак. Бу хусусиятлар билан бирга эҳтирос, сезгирлик, топқирлик каби сифатлар нотиқ учун катта аҳамият касб этади. «Нотиқлик ҳақида» рисола – тарихчилар учун муҳим манба. Чунки, унда Цицерон тарихнинг моҳиятини жиддий мезонлар асосида талқин қилишга уринган. Зеро, унинг фикрича, нотиқнинг овози нутқи ёрдамида эзгу ғояларни ифодаласа, тарих ва абадият билан уйғунлашади. Нотиқ нутқи ёрдамида тарихни ёзиш ва ёритиш мумкинми, деган саволга тўхталар экан, Цицерон чиройли нутқда тарих нафақат акс этади, балки унинг ёрдамида тарих ривожланади ва мукаммаллашиб боради, дея таъкидлайди. Шу боис, тарих бир томондан нотиқлик санъатининг таркибий қисми бўлса, иккинчи томондан, нотиқлик тарих мукаммаллашувининг омили ҳамдир. Цицерон тарих фалсафасини ифодалаб берар экан, ўтмиш, уни ўрганиш қонунларини кўрсатиб беришга уринади. Нотиқ фикрича, ҳеч қандай ёлғон гапиришга йўл қўйилмаслик тарих фалсафасининг дастлабки қонуни бўлса, ҳар қандай ҳақиқатни гапириш тўғрисида сукут сақламаслик эса, унинг кейинги қонуниятидир. Бунда тарих ва нотиқни уйғунлаштирадиган умумий манба маълумот, далил ва сўз бўлади.
Цицерон ўз давлати ва жамиятининг масъулиятли фуқароси сифатида Рим давлати тарихини ёзаётган ва абадийлаштираётган замондошларига эътироз билдирган. Унинг назарида, кўп ҳолларда бу кишлар ишонарли далилларга асосланиш ўрнига, реал воқеликни анчайин енгил-елпи тасвирлаб, баъзан эса бузиб кўрсатганлар. Бу эса ҳассос нотиқда катта ташвиш уйғотган.
Цицероннинг тарих фалсафаси муаммоларига бундай куюнчак муносабати бугунги кун учун ҳам долзарбдир. Чунки, яқин ўтмишимизда баъзи сўзамол нотиқлар ёрдамида собиқ Иттифоқ давлатини тарихнинг энг катта ютуғи тимсоли сифатида тасвирлаб берилганлиги катта собиқ бўлиши лозим. Зотан, унда миллий ривожланиш, миллий қадриятлар, миллий тараққиёт муаммоларига бир ёқлама ёндошилган эди. Бугунги кунда эса миллий истиқлол имкониятлари туфайли ўзлигимизни намоён қила олиш сари юз тутган эканмиз, Цицерон сингари тарихни яратиш ва уни баён қилиб бериш қонуниятларига риоя қилишнинг аҳамияти беқиёс.
Цицероннинг «Давлат тўғрисида» номли рисоласи ҳам суҳбат-диалог шаклида ёзилган. Рисола олти китобдан иборат. Биринчи ва иккинчи китоблар давлат қурилиши, учинчи ва тўртинчи китоблар давлат тушунчаси ва моҳиятини фалсафий тушунтириш, бешинчи ва олтинчи китоблар эса, энг яхши давлат бошқарувчиси масалаларига бағишланган. Цицероннинг «Қонунлар ҳақида» рисоласи эса «Давлат тўғрисида»ги рисоласини ўзига хос тўлдириши лозим бўлган, бироқ у ниҳоясига етказилмаган. Унинг тугалланмай қолиши билан боғлиқ бўлган турли маълумотлар ҳам бор.
«Қонунлар ҳақида» рисоласидаги асосий суҳбатдошлар Цицерон, унинг укаси Квинт ва дўсти Тит Помпоний Аттиклардир. Баъзи маълумотларга кўра, ушбу рисола ҳам «Давлат тўғрисида» сингари олти китобдан иборат бўлган. Бироқ, унинг бешта китобдан иборат бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам йўқ эмас. Бизгача уларнинг учтаси етиб келган бўлиб, биринчиси нисбатан тўлиқ, иккинчи ва учинчи китоблар дастлабки хомаки қораламалар ҳолида қолиб кетган. Рисоланинг биринчи китобида табиий ҳуқуқ тўғрисидаги мулоҳазалар, иккинчисида илоҳий ҳуқуқ, учинчисида магистратлар тўғрисида фикр юритилган.
Цицерон фикрича, давлатнинг моҳияти халқнинг хизматида бўлишдан бошқа нарса эмас. Давлатнинг пайдо бўлиши кишиларнинг туғма, биргаликда яшаш зарурияти натижасидир. Давлат тузилиши шакллари уч хил, яъни монархия, аристократия ва демократия кўринишида бўлиши қайд этилади. Бироқ, нотиқ фикрича, уларнинг ҳеч бири мукаммал эмас. Бунинг оқибатида, тарихда тез-тез давлат шакллари ўзгариб туради. Бундай ўзгаришлар бўлмаслиги учун эса юқоридаги уч хил давлат шаклларини ўзида умумлаштирган, нисбатан барқарор тўртинчи хилдаги давлат шакли зарурлиги уқтирилган. Бироқ, рисолада унинг аниқ шакли тўғрисида равшанроқ фикр берилмаган. Фақат у қандай шаклда бўлса ҳам фуқаролараро тенгликни таъминлаши лозимлиги баён этилган. Давлатни бошқарувчи шахс эса Цицерон фикрича, энг етук, юксак фазилатли фуқаро бўлиши лозим. У давлат бошқарувида сенат аъзоларининг маслаҳатларига таянган ҳолда иш кўриши мақсадга мувофиқдир.
Цицероннинг ҳуқуқ тўғрисидаги фикрлари давлат ҳақидаги қарашларини давом эттиради. Қонун, унинг фикрича, ҳуқуқийлик ва ҳуқуқсизликнинг ўлчовидир. Одамлар Худонинг хоҳишига кўра тенг қилиб яратилганлар. Табиат томонидан инсонга берилган ақл тафаккур қонун ёрдамида мустаҳкамланди. Шунинг учун ҳуқуқнинг асоси кишиларнинг фикрлари эмас, балки табиатдир. Қонунлар инсон томонидан ўйлаб топилган эмас, балки кишиларга худолар ато этган олий ақл ва адолатдир. Одамлар қонунлар орқали худолар билан боғланганлар, яъни улар қонунларга бўйсунсалар худоларнинг иродасини адо этган бўладилар. Фақат ана шундагина кишилар ҳуқуқни ҳуқуқсизликдан, ҳаёни уятдан, яхшиликни ёмонликдан ажрата оладилар, одил ва пок яшашга интиладилар.
Кўриниб турибдики, Цицерон қарашларидаги кўплаб фикрлар биз яшаётган даврнинг руҳи билан ҳамоҳанг. Бу эса буюк нотиқ ва файласуф қарашларининг одамзотнинг улуғ мақсадларига мослиги эзгу ғоялар йўлида хизмат қилиб келганлигини кўрсатади. Цицерон ижодининг энг сермаҳсул даври мамлакат ҳаётидаги мураккаб, ўта зиддиятли даврга тўғри келди. Чунки, қадимги Рим давлати бошқарувини Юлий Цезарь эгаллагач, катта ўзгаришлар содир бўлди. Айниқса, 50-45 йиллар давомида рўй берган фуқаролар урушида қозонилган узил-кесил ғалаба Цезарнинг шон-шуҳратини янада кўтарди. Худди шундан бошлаб Юлий Цезарь шахсини афсонага айлантириш, уни даҳолиги ва ҳаттоки илоҳийлашган инсон эканлиги тўғрисидаги тасаввурлар пайдо бўла бошлади. Цезарнинг императорлик билан бирга «юрт отаси», «халоскор» деб атай бошлашди.
Юлий Цезарь улкан саркарда, нотиқ, ёзувчи ҳам эди. Бироқ, у тарихга биринчи навбатда қаттиққўл давлат арбоби сифатида кирди. Кейинчалик, у асос солган давлат, уни бошқариш санъати кўплаб салтанат соҳиблари учун юксаклик ва мукаммалликка эришув намунаси бўлиб хизмат қилди. Халқ ва давлатни бирлаштириш йўлида Цезарь даҳосидан тамойил сифатида бугунги кунда ҳам фойдаланилмоқда. Бироқ, Цезарнинг зафар пиллапояларидан шахдам одимлаётган йилларида Цицерон оғир дамларни бошидан кечирди. Гап шундаки, фуқаролик урушини келтириб чиқарган кучлар орасида Цезарга катта хавф солган мухолифат раҳбари Помпей эди. Сенатда оташин нутқлар сўзлашни касб қилиб олган нотиқ учун ким томонда бўлиш муҳим эди. Шу боис у уруш йилларида Помпей томонга тўлиқ ўтиш ва Римни тарк этишни ихтиёр айлаган даврлар ҳам бўлган. Фақат, Цезарнинг қаршилик кўрсатганлиги учун бундай қилмаган. Шундай бўлса-да, ўз нутқларида Цицерон бутунлай Цезарь томонида ҳам бўлган эмас. Буни буюк ҳукмдор шуҳрати борган сари юксалаётган даврда сенат аъзолари орасида сўзлаган Цицероннинг бизгача етиб келган машҳур учта нутқи ҳам тасдиқлайди. Бу нутқлар нотиқ Цезарни ўз сиёсий мухолифларига нисбатан ўта шафқатсиз бўлмасликка чақиради ва ҳаттоки помпейчи душманларнинг баъзиларини авф этишга кўндиради.
Юлий Цезарнинг Цицеронга муносабати қандай бўлишидан қатъий назар у нотиқни хафа қилиб қўйишлари ва бутунлай четга сурилиб қолишига йўл қўймаган. Бу борада Цицероннинг кўпгина издошлари унутиб қўйган «Подшоҳлар бағрикенг бўлиши керак» деган фикри амалий ифодасини топган. Аммо, мил.ав. 44-йилнинг 15 мартида Юлий Цезарь сенат мажлиси очилиши арафасида фитначилар томонидан хоинона ўлдирилади. Натижада, Рим давлатини бошқариш Марк Антоний қўлига ўтади. Сиёсий ўйинлардан чарчаган Цицеронни оилавий муаммолар ҳам ўз гирдобига олади – 30 йиллик умр йўлдоши Теренция билан ажрашди, 34 ёшли севимли қизи Туллия вафот этади. Буларнинг барчаси унга қаттиқ зарба бўлиб тушади. Бунинг устига Марк Антоний билан муносабатлари ёмонлашиб боради. Антоний сенат йиғилишида Цицеронни бир пайтлар қонунга хилоф равишда ўлим жазоси берилиши тўғрисидаги ҳукмни қабул қилишга сенатни мажбур қилганликда айблайди. Антоний фикрича, Цицерон Помпей билан Цезарнинг ўзаро уруштириб қўйган, унинг энг катта айби – Цезарь ўлимини уюштиришнинг ғоявий ташаббускори бўган, Цицерон эса, бунга жавобан Антонийни маишатпараст ва шуҳратпараст, туҳматчи ва ярамасликда айблайди. Ўзининг консуллик давридаги хатти-ҳаракатларини эса Республика манфаатларини кўзлаб амалга оширганлиги билан изоҳлайди.
Тарихдан маълумки, бу даврга келиб катта сиёсат саҳнасига Цезарлар сулоласининг яна бир вакили Гай Октавиан чиқиб келди. 43-йил баҳоридаги урушлар натижасида Антоний мағлубиятга учраб, ҳокимият Октавиан қўлига ўтади. Цицероннинг Цезарь ўлимидаги алоқадорлиги тўғрисидаги миш-мишлар унинг ҳаётига тобора хавф сола бошлайди. Натижада, у Римни тарк этиб, яширинишга мажбур бўлади. Аммо, Антоний айғоқчилари дастлаб унинг укаси Квинтни ушлаб ўлдиришга муваффақ бўлишади. Цицероннинг ўзини ҳам таъқиб қилишда давом этишади ва охир-оқибат буюк нотиқ қўлга олиниб милодий 43-йилнинг 7 декабрида ўлдирилади. Ривоят қилишларича, Антоний нотиқнинг кесилган боши ва ўнг қўлини ўлжага олиб, ўчини олган Антоний уларни ўзининг тушлик столи устига қўйиб анча вақтгача завқланиб томоша қилган экан.
Машҳур нотиқ, ёзувчи, файласуф ва давлат арбоби бўлган Марк Туллий Цицероннинг ҳаёти ана шундай фожиали ниҳоя топди. У ўша даврдаги Римда рўй берган бошбошдоқлик ва қабоҳатнинг қурбони бўлди. Цицерон номи абадиятга тарихда қолди. Уни ўрганувчилар учун бу инсон гоҳ ёзувчи, гоҳ нотиқ, гоҳ файласуф, гоҳ сиёсий арбоб сифатида кўз ўнгимизда гавдаланади. Бироқ, барча ҳолларда у талантли, қобилиятли, истеъдодли, билимдон киши сифатида намоён бўлади.
Цицерон нафақат машҳур нотиқ эди, балки нотиқли санъатининг ўша даврдаги назариётчиси ҳам эди. Унинг 58 та нутқи тўлиқ, 17 нутқининг айрим қисмлари, 30 га яқин нутқи эса хотиралар ҳолида сақланиб қолган. Улар ўзининг жозибадорлиги, изчил, мантиқий асослиги билан тингловчини ўзига жалб этган, роҳиб ва мухолифларни эса боши берк жавобсиз ҳолатга тушириб қўйган.
Барча ҳолларда у Республика, ўз она Ватани тарафида турди. Чексиз фитна ва тўнтаришлар авж олган, ўзаро урушлар кучайган бир даврда Цицерон «республика» тимсоли, озодлик, тинчлик, осойишталик жарчиси бўлиб қолди. Ўзининг сўнгги нутқларидан бирида айтганидек, у республикасиз ғалаба қозона олмаганидек, республикасиз мағлуб ҳам бўла олмас эди. Унинг тақдири шундай эди. Шу боис бўлса керак, тарихнинг турли даврларида Цицерон образи юрт ва давлатга беминнат ва хоксор хизмат қилишни ихтиёр этган кишиларни руҳлантириб келмоқда.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish