Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet63/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Стоиклар фалсафаси.
Стоицизм антик даврдаги фалсафий мактаблардан бири бўлиб, мил.ав. IV аср охирларидан милодий III аср охирларигача фаолият кўрсатди. «Стоя» сўзи юнон тилида шоирлар, баҳслашувчилар тўпланадиган жойни билдиради. Стоиклар ҳам Суқрот сингари оғзаки ижодга-баҳсга катта аҳамият беришади. Кейинчалик стоицизм асосчиси Зенон издошларини «стоиклар» деб аташ одат бўлган.
Стоиклар фикрнинг моддий ифодаси бўлимш сўзга, нутққа катта аҳамият берадилар. Дарвоқе «Логика» атамасининг ўзи ҳам юнонча «логос» - «сўз»дан келиб чиққан.
Стоицизм узоқ тарихга эга бўлиб, у уч даврга бўлинади: 1. Илк стоицизм мил.ав. IV–II аср ўрталарни ўз ичига олади ва унинг намояндалари Зенон, Клеанф ва Хрисипп бўлган; 2. Стоицизм гуллаган даври мил.ав. II-I асрларига тўғри келади. Унинг йирик вакиллари Панетий (Панеций) ва Посидонийлар бўлишган; 3. Янги стоицизм милодий I-III асрларида қадимги Римда ривожланган.
Стоикларнинг биринчи авлоди Арасту мантиқни ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар. Улар, хусусан Хрисипп, мантиққа оид кўплаб асарлар қолдирдилар. «Мураккаб ҳукмлар» тўғрисида», «Диалектика бўйича қўлланма», «Ҳукм тўғрисида» кабилар шулар жумласидандир. Стоикларда мантиқ ички ва ташқи нутқни ўрганувчи фан сифатида икки қисмга бўлинади: 1) сўзлаш шаклидаги фикрни риторика ўрганади, 2) савол – жавоб шаклидаги фикрни диалектика ўрганади.
Стоиклар ҳам Арасту сингари тўғри фикрлашнинг асосий қоидаларни зиддиятсизлик ва айният қонуни билан боғлайдилар. Стоиклар объектив мавжуд жисмни сезиш ва идрок этишни билишнинг илк манбаи деб ҳисоблайдилар ва билим пайдо бўлиши муаммосини сенсуалистик нуқтаи назардан ҳал этадилар.
Улар ўзларининг табиат тўғрисидаги тасаввурларида анъанавий тўрт моддий элемент тўғрисидаги қарашларига асосланадилар. Моддий элементлардан олов ва ҳавони фаол, сув ва тупроқни эса пассив деб ҳисоблашади. Улар айниқса оловга ва оловнинг ҳаво билан бирикишига катта аҳамият берадилар. Стоиклар Гераклит каби оловни бошланғич субстанционал асос сифатида. ҳамма оловдан келиб чиқади ва ҳамма нарса оловга айланади, деб уқтиради стоиклар.
Стоицизм таълимоти ривожига катта ҳисса қўшган Панетий Родос оролида мил.ав. 185-110йилларда яшаган. У ёшлигида Афинада бўлиб, Диоген маърузаларини тинглайди ва унинг таъсирида стоицизм тарафдорига айланади. Лекин кейинчалик Панетий стоицизмни перилататетицизм ва платонизм билан қўшиб юборади.
Стоикларнинг йирик намоёндаларидан яна бири - Посидоний тахминан мил.ав. 140-130 йиллар орасида, Апомей (Сурияда) туғилган ва Афинада Панетий қўлида таҳсил кўрган. Мил.ав. 987 йилда у Родос оролида ўзининг нотиқлик-фалсафий мактабини очади. Посидоний мактабида мил.ав. 78-77 йиллари Цицирон ҳам таҳсил кўрган.
Посидонийнинг «Океан тўғрисида», «Осмон ҳодисалари тўғрисида», «Коинот тўғрисида», «Худолар тўғрисида», «Физика тўғрисидаги мулоҳазалар», «Этика тўғрисидаги мулоҳазалар» каби асарларидан унинг замондошлари Цицерон, Лукреций, Страбон, Секст Эмпирик, Диоген Лаэртский ва бошқалар фойдаланишган ва иқтибос қилишган.
Посидонийнинг илмий қизиқишлари доираси кенг бўлган. Шунинг учун қадимги замон фалсафасининг машҳур тадқиқотчиси Л.Ф. Лосев Посйдонийни мулоҳазасининг чуқурлиги бўйича Афлотун, қомусийлиги бўйича эса Арасту билан тенглаштиради.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish