Эпикур
Ҳаёти. Эллинизм даври фалсафасининг таниқли намояндаси Эпикур мил.ав. 341 йилда Самос оролида таваллуд топади. Мил.ав. 324 йили 18 ёшида биринчи марта Афинага келади ва бу ердаги ижтимоий-сиёсий, фалсафий муҳит билан танишади. Тез орада Эпикур пойтахтни тарк этишга мажбур бўлади ва 306 йилга келибгина Афинага шогирдлари билан қайтиб келиб, ўз мактабини очади. Мактаб кейинчалик «Эпикур боғи» номи билан машҳур бўлди. Буюк файласуф мил.авв. 270 йилда Афинада вафот этади.
АСАРЛАРИ. Эпикур таълимоти унинг асарлари, суҳбатлари ва хатларида ифодаланган. Унинг 300 га яқин асари бўлган. «Табиат тўғрисида», «Атомлар ва бўшлиқ тўғрисида», «Ҳаёт тарзи тўғрисида», «Охирги мақсад тўғрисида» ва бошқалар шулар жумласидандир. Унинг энг асосий асари — «Табиат тўғрисида» ва «Геродотга хат», «Пифоклга хат» хат ва асарларидан парчалар сақланган, холос.
ТАЪЛИМОТИ Ўз асарларида Эпикур Демокритнинг атомлар тўғрисидги таълимотини ёқлайди ва уни ривожлантиради. Афлотуннинг «эйдослар» олами, Аристотелнинг «илк туртки» ва антик фалсафанинг «биринчи сабаб» ғояларини рад қилади.
Эпикур фалсафий назарияси 3-қисмдан иборат бўлиб, физика, каноника (мантиқ) ва этикани ўз ичига олади. Эпикур физикасида табиий элементлар ва оламнинг ибтидоси тўғрисидаги таълимоти баён этилади. Этикада файласуфларнинг бахт-саодат тўғрисидаги қарашлари ифодаланган каноника ҳақида мезони ва уни билиш ҳақидаги таълимот ишлаб чиқилган.
Эпикур Левкипп ва Демокрит сингари барча моддий нарсаларни атомларнинг турлича бирикиши натижасида юзага келади, деб таъкидлади. Ҳатто жон ҳам энг нозик заррачалардан ташкил топган жисмдир. Бўшлиқдан бошқа ҳамма реаллик моддий характерга эга.
Эпикур «Геродотга мактуб»ида бордан йўқ бўлмайди, йўқдан бор бўлмайди, олам ҳозир қандай бўлса шундай бор эди ва доим шундай бўлади, деган фикрни билдиради. Унинг материяни абадийлиги ва йўқолмаслиги ҳақидаги фикри доҳиёна таҳминдир..
Бу билан у жисмларнинг сақланиш қонунига асос солди. Эпикур оламни Худо ҳеч нарсасиз яратган деган ғояни қатўий рад этади. Геродотга ёзган ҳатида “Олам жисм ва бўшлиқдан иборат» - дейди.
Барча жисмларни Эпикур 2-гуруҳга бўлади:
Биринчи гуруҳга жисмларни ташкил этувчи атомларни киритади.
Иккинчи гуруҳга атомларнинг бирикишидан ёки ажралишидан ташкил топган жисмларни киритади.
Эпикур фикрича оламнинг асосини ташкил этувчи ва мураккаб жисмларни яратувчи моддий дастлабки элементлар – атомлар, табиатан ўзгармас, зич ва парчаланмайди. Атомлар зичлигининг сабаби улар ичида бўшлиқнинг йўқлигидадир деб билади, - Эпикур. Атомлар шакл, жаҳм ва оҳирликка эга бўлиб, миқдор жиҳатдан чексиз, шаклан хилма-хилдир.
Бизга маълумки, Демокрит атомларнинг хоссасига шакл ва миқдорини киритган эди. Эпикур эса атомларнинг хоссасига ҳажм ва оғирликни ҳам киритган. Жисмларнинг бирикиши ёки ажралиши Эпикур фикрича атомларнинг миқдор жиҳатдан қўшилиши ва камайишидан иборатдир. Эпикур Гераклит ва Анаксагорларнинг чекланган жисмларнинг чексиз бўлишиши тўғрисидаги таълимотларига қарши чиқиб, чекланган жисмлар қанчалик ҳажмга эга бўлмасин, улар чексиз миқдорга эга бўлган атомлардан иборат эмас ҳамда чексиз бўлинмайди ҳам дейди.
Агар ҳар бир жисм чексиз равишда бўлиниш хусусиятига эга бўлганда, унда реал мавжуд предметлар йўқ бўлиб кетган бўлур эди.
Эпикур атомлари худи Демокрит атомлари сингари доим харакатда бўлади, атомлар харакати юқорига, қуйига, тўғри, эгри йўналишда бўлиши мумкин дейди. Бироқ атомлар ўз оғирлигига эга бўлганлиги учун улар, ички ўз ўзидан – спонтан ҳаракатда бўлади.
Эпикур томонидан ички ҳаракат кашф этилиши Демокрит илгари сурган атомистик таълимотга қўшилган янгилидир. Эпикур атомистик таълимотни ривожлантира бориб, Афлотуннинг ғоялар дунёси тўғрисидаги таълимотини қаттиқ танқид қилади. Арастунинг «биринчи двигатели – биринчи ҳаракатлантирувчи куч” тўғрисидаги таълимотини ҳам қаттиқ танқид қилади, асоссизлигини исботлаб беради. Файласуф атомлар ўз-ўзидан спонтан ҳаракатда бўлиши туфайли табиатдаги барча ҳодисаларни табиатнинг ўзидан қидириш зарурлигини уқтиради. Шундай қилиб, атомлар ҳаракати Эпикур фикрича икки қарама-қарши тенденцияни яъни атомларни юқоридан тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракати ва уларнинг тўғри чизиқ ҳаракатидан оғишини исботлади. Ҳаракатни у ўткинчи маънода эмас, балки абадий материянинг хоссаси эканлигини уқтириб ўтди. Ҳаракат материя сингари йўқ бўлиб кетмайди. Атомлар тўхтовсиз абадий ҳаракатда бўлса, улардан ташкил топган мураккаб жисмлар эса гоҳ ҳаракатда, гоҳ турғунликда бўлишини кўрсатди.
Шунингдек Эпикурнинг таъкидлашича коинот абадий ва чексиздир.
Дунёлар бизнинг дунёмиз сингари миқдор жиҳатдан чексиз ёки ўхшаш ва ўхшамас дейди Эпикур. Эпикур дунёни материалистик тушунтирувчи файласуф бўлганлиги учун Демокритнинг детерминистик таълимотини фаталистик чекланганлигини енгишга муваффақ бўла олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |