Пул — дейди Арасту, бу рамз ва қиймат белгиси. Шундай қилиб, пул тараққиёти уч босқичдан иборатдир. У молий пулдан, яъни (предметларнинг пул қийматида баҳоланиши), қуймали олтин орқали қийматни ўлчайдиган тангага айлантирилган, кейинчалик муомала воситасига айланганди. Кейинчалик танга умуман ўзининг эҳтиёж қийматини йўқотиб, айрбош қийматни сақлаб қолиб, рамз ва қиймат белгиси бўлиб қолди. Танганинг рамзи айланганлигини исботлаб, Арасту қуйидаги фактларни келтиради. Тангаларнинг бузилиши. Давлат амалиётида бир турдаги тангаларни бошқа турдаги билан айрбош қилиш (масалан, қиймати бир бўлган кумуш тангаларни, мис тангаларга айрбош қилиш). ҚИЙМАТ. Бизга маълумки, Арасту қийматнинг икки шакли тўғрисида фикр юритган. Лекин у умуман қийматга ҳамда меҳнатнинг қиймат назариясига қандай ёндашганлиги бизга жуда ҳам равшан эмас. Ўзининг «Этика» асарида, аввал айтганимиздек, адолатнинг икки тури ҳақида фикр юритади. Биринчи тури — иззат-ҳурматли тақсимлаш, ёки умуман муайян жамиятда яшовчи кишилар ўртасида бўлиши мумкин бўлган нарсаларни бўлишда бу ерда бир нарсани иккинчисига нисбатан тенг ва нотенг бўлиши мумкин), иккинчи турда эса айрбошлаш предметнинг тенглаштирилишида намоён бўлади. Бу кейинги тур икки қисмга бўлинади: бир ижтимоий муносабатларга олди-сотди, заём, кафиллик, жамғарма, ёлланма меҳнат ҳам киради. Ноэркин ижтимоий муносабатлар қисман яширинча бўлади. Масалан, ўғрилик, бузуқчилик, заҳар тайёрлаш, қўшмачилик, хизматкорини қўлга олиш, қотиллик, ёлғон гувоҳлик, қисман зўрлик ишлатиш, масалан майиб қилиш, қамоқда сақлаш, одам ўлдириш, босқинчилик, ҳақоратлаш киради. Олди-сотди эркин айрбошлаш турига киради. Тенглаштирилган адолат — бошқача хизматга яраша тенгликни яратишдир. Масалан, архитектор этикдўзнинг ишидан фойдаланиши керак, бунга ўз навбатида ўз меҳнати билан тақдирлаш лозим. Хизматни тенг тақдирлаш фақат тенглик бўлганда содир бўлади. Масалан, деҳқон этикдўзнинг меҳнатига қандай қараса, этикдўз деҳқоннинг меҳнатига шундай қарайди. Арасту эҳтимол қурувчининг меҳнатини этикдўзнинг меҳнатига қиёслаш ҳеч нарса бермайди деган ҳаёлга боргандир. Уй билан этикни бир-бири билан қиёслаш мумкин эмас. Кўпроқ этикдўзнинг этик тикишига кетган меҳнатини, қурувчининг уй қуришига кетган меҳнати билан таққослаш мумкин. Лекин асосийси — этикдўзнинг меҳнатини қурувчининг меҳнати билан таққослаш, у ва бу меҳнатни тенглаштириш керак. бу ерда Арастунинг машҳур квадрати кўз олдимизга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |