Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet4/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

ҲикматлИ СЎЗЛАРИ.

  • Ҳаёт ўлимдан нимаси билан фарқланади? – деб сўрадилар Фалесдан.

  • Ҳеч нарса билан фарқланмайди.

  • У ҳолда сен нега ўлмаяпсан? – деб такрор сўрадилар.

  • Тафовут бўлмаса нега ўлишим керак? – деб жавоб берди у.

  • Коинот ҳамма нарсадан гўзалроқдир, зеро, у Худонинг кароматидир.

  • Энг буюк нарса нима? – Макон буюкдир, чунки у ҳамма нарсани ўз бағрига олади.

  • Энг учқур нарса нима? – Ақл ҳамма нарсадан учқурдир, у ҳамма нарсадан ўзади.

  • Доноларнинг доноси нима? – Вақт, чунки у ҳамма нарсани кашф этади.

  • Ҳамма учун хос бўлган умумийлик нима? – Умидворлик, чунки одамларда ҳеч нарса бўлмаганда ҳам у албатта бўлади.

  • Энг кучли нарса нима? - Зарурият, чунки у ҳамманинг устидан ҳукмронлик қилади.

  • Нима қийин? – Ўз-ўзингни билиш.

  • Нима осон? – Бошқаларга маслаҳат бериш.

  • Ким бахтли? – Тани-жони соғ, руҳи хотиржам ва маънавий камолотга интилувчи инсон.

  • Мен уч нарса туфайли тақдиримдан миннатдорман: биринчидан, ҳайвон бўлиб эмас, инсон бўлиб туғилганим учун; иккинчидан, аёл бўлиб эмас, эркак бўлиб туғилганим учун; учинчидан, ваҳший (варвар) бўлиб эмас, эллин бўлиб туғилганим учун.

Анаксимандр
Ҳаёти. Анаксимандр – Милет мактабининг йирик вакилларидан бири, Фалеснинг шогирди, табиатшунос ва давлат арбобидир. Унинг ҳаёти ва асарлари тўғрисида бизга жуда оз маълумотлар етиб келган. Анаксимандр мил. ав. 610-546 йилларда яшаган деб ҳисобланади.
асарлари. Бизгача Анаксимандрнинг фақат биргина «Табиат тўғрисида» асаридан парчалар етиб келган.
таълимоти. Анаксимандр фалсафий таълимоти тўғрисида бошқа файласуфларнинг, хусусан, ундан икки аср кейин яшаган Аристотелнинг фикр-мулоҳазалари етиб келган.
Анаксимандр ҳам Фалес сингари асосан оламнинг бирламчи асоси ҳақида фикр юритган. У Фалесдан фарқли равишда сув ҳамма нарсанинг ўзгармас асоси, деган қарашни қабул қила олмаган: агар сув тупроққа, тупроқ ҳавога, ҳаво эса сувга айланса, демак бундан ҳамма нарса хоҳлаганча ўзгариши мумкин, деган хулоса келиб чиқар эди.
Анаксимандр оламнинг бирламчи асоси макон ва замондаги номуайян, чексиз апейрондир, деб ҳисоблади. Бу билан у ҳиссий идрок этиладиган олам ҳодисаларининг бирламчи асосини ҳиссий идрок этилмайдиган асос орқали тушунтирмоқчи бўлди. Эҳтимол, Анаксимандр учун Фалес таълимотига қарши назарий далил келтириш муҳимроқ бўлгандир. Лекин шунга қарамай, Анаксимандр Фалеснинг универсал назарий қоидаларини таҳлил қилар экан, у билан баҳслашиш мумкинлигини кўрсатди.
Анаксимандр устози Фалес сингари оламнинг тузилиши, география, ҳаёт ва одамнинг пайдо бўлиши сингари масалалар билан қизиқди. Ўзининг кўп йиллик илмий изланишларини «Табиат тўғрисида» номли асарида умумлаштирди. У олам тўғрисида илмий билимлар тўплаш ва уларни таҳлил қилиш билан кифояланиб қолмай, бу билимларни ҳаётга татбиқ этди. Анаксимандр биринчи бўлиб Ер харитасини чизди, глобусга ўхшаш асбобни яратди.
Анаксимандрнинг таъкидлашича, Ер худди кесик цилиндрга ўхшайди. Осмон Ерни ҳар томондан қуршаб олган шар сингаридир. Ерга қоронғуликнинг тушиши на Қуёш, Ой ва юлдузларга таъсир қилмайди, ёруғлик давом этади. Олам марказидаги Ер ҳеч қандай таянчга муҳтож эмас, у осмондаги барча нуқталар билан бир хил масофада туради. Ернинг бошқа томонга нисбатан тезроқ ҳаракатга келиши учун ҳеч қандай сабаб мавжуд эмас. Анаксимандр олам азалдан модда билан тўла бўлган, деб тахмин қилган. Лекин бу модда бизга маълум бўлган сув ва бошқа шунга ўхшаш моддаларга ўхшамайди, унинг табиати номаълумдир. У номуайян бўлганлиги учун ҳам ўзида барча моддаларни мужассамлаштиради. Ана шу моддалар кейинчалик «иссиқлик» ва «совуқлик» таъсирида ажралиб, ўз вазни ва миқдорига мувофиқ юқорироқдан жой олдилар. Чегара нималигини билмайдиган ушбу бирламчи модда апейрон («чексизлик»)дир.
Анаксимандр моддалар «иссиқлик» ва «совуқлик» дан иборат қарама-қарши ибтидодан ажралиб чиққанлигини асослаш билан кифояланиб қолмади. Унинг фикрича, оламнинг пайдо бўлиши жараёнида Ер устида сув ва ҳаво пардаси (булути) вужудга келган. Худди дарахтни унинг пўсти қуршаб олгани сингари ҳаво ҳам Ерни ўраб олган. Денгиз Ерни дастлаб тўлиқ қамраб олган эди, кейинроқ Қуёш иссиғи денгиз қобиғини қуритиб, айрим жойларда денгиз тублари очилиб қолди.
Ҳаёт даставвал денгизнинг балчиқли тубида бошланган. Қадимги ҳайвонларнинг териси бошидан игнали бўлиб, улар балчиқли денгиз тубидан чиқишлари билан бу қатламни йўқотганлар. Одамлар, Анаксимандр фикрича, даставвал балиқлар ичида пайдо бўлган ва ривожланган, фақат маълум кучга эга бўлганидан кейингина қуруқликка чиққан ва ўз шаклини ўзгартирган.
Чексиз бирламчи модда (апейрон)дан келиб чиққан барча нарсалар яна қачонлардир унга қайтишга мажбурдир, нарсалар бошқача шаклда яшаганлиги учун муайян вақтда жазоланишга маҳкумдир. Ана шу сабабга кўра, оламлар вужудга келади ва емирилади.
Анаксимандр юқорида тилга олинган асарида биринчи бўлиб материянинг сақланиш қонунини баён этди: "Нарсалар элементлардан ташкил топади ва худди шу элементларга айланади. Нарсалар элементларга аниқ белгиланган вақтда қонуний товон тўлайдилар; қарздорлар кредит берувчиларга қандай муносабатда бўлсалар, нарсалар ҳам элементларга худди шундай муносабатда бўладилар: узоқ муддат давомида ўз қарзларини қайтарадилар.
Анаксимандрнинг дастлабки одамларни балиқ типидаги ҳайвонлардан келиб чиққани тўғрисидаги таълимоти, қатор тафовутларига қарамай, маънавий жиҳатдан инглиз табиатшуноси Ч. Дарвиннинг қадимги устози бўлганидан далолат беради.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish