Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet8/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Пифагор


Ҳаёти. Пифагор мил. ав. 570 йили Самос оролида туғилди. Ёшлигида Милет шаҳрига бориб, Анаксимандрдан сабоқ олди. Кейин Шарқ мамлакатларида, жумладан, Миср ва Вавилонда бўлди. Қадимги Шарқ математикаси, астрономияси ҳамда Шарқ динлари анъаналарини ўрганди. Мил. ав. 532 йили ҳукмдор Поликратнинг тазйиқи билан Жанубий Италияда Кротон шаҳрига кўчиб кетди. У ерда диний-фалсафий жамият – «Пифагор иттифоқи» уюшмасига асос солди. Уюшма ўз низоми ва мулкнинг умумийлигига асосланган эди. Бу уюшма Кротондаги сиёсий ҳокимиятни қўлга олган ва бутун жанубий Италияга ёйилган. Килон раҳбарлигида пифагорчиларга қарши қўзғолон бошлангач, Пифагор Метапонтда ўзига бошпана топган ва шу ерда мил. ав. 496 йили вафот этган.
Асарлари. Пифагорнинг асарлари бизгача етиб келмаган, лекин унинг фалсафий таълимоти замондошлари ва шогирдлари орқали айрим ўзгаришлар билан бизгача етиб келган. Кейинчалик қадимги Юнон ёзувчилари Пифагор ҳаёти ва таълимоти тўғрисида кўплаб ривоят ва афсоналарни ёзиб қолдирганлар.
Бир томондан, Пифагор фаолияти ҳақида ёзма манбаларнинг мавжуд бўлмаганлиги, иккинчи томондан эса, шогирдлари ўз ғояларини устозлари номидан баён қилишлари Пифагор таълимотининг туб асосини билишни қийинлаштиради.
Таълимоти. Пифагор таълимоти диний, ахлоқий ва сиёсий ўгитлар билан бир қаторда фалсафий дунёқараш элементларини ҳам ўз ичига олган. У оламнинг бирламчи асоси сифатида сони деб билди. Пифагор ва унинг тарафдорлари сонда гармоник уйғунлик хусусиятларини кўрдилар. Улар Шарқ мутафаккирларидан оддий математик исботлаш усулини олган ва бу билан милетликлардан ўзиб кетган эдилар.
Пифагорчилар биринчи бўлиб, соннинг аҳамиятини ва ролини кўрсатдилар. Бироқ шунга қарамай, улар ҳам оламнинг асоси нима, деган саволга жавоб бера олмаган эдилар. Соннинг мутлақлаштирилиши пифагорчиларнинг тарихан чекланганлигидан далолат берарди. Улар ҳамма нарсадан гўзал миқдорий мутаносибликни топишга ҳаракат қилдилар. Бундай интилиш муқаррар равишда олам қонуниятларини очишга ундар, бу эса, ғоят мураккаб вазифа эди. Пифагорчилар гармоник мутаносибликни ниҳоятда севдилар, у билан ҳайратландилар ва ўз ҳаётларини ана шундай ташкил этишга интилдилар.
Пифагор таълимотида инсон вафотидан кейин унинг руҳининг бошқа мавжудотларга кўчишига ишонч, овқатланиш ва хулқ-атвор қоидаларини олдиндан белгилаш масалалари муҳим ўрин эгаллаган.
Пифагорнинг арифметика ва геометрия билан шуғулланиши унинг фалсафий таълимотида чуқур из қолдирган. У арифметика соҳасида сонлар қаторининг хоссаларини, геометрияда эса, текис фигураларнинг элеменар хоссаларини тадқиқ этган. Пифагорнинг олам тўғрисидаги қарашлари мифологик тасаввурларга асосланган эди. Унинг фикрича, олам шар шаклидаги жонли ва оловли жисмдир.
Фалсафа тарихида руҳнинг абадийлиги тўғрисидаги таълимот, «аждодлар руҳи» билан уйғунлашган метамсихоз тўғрисидаги таълимот (Пифагор ўз рўҳининг тўрт марта кўчганлигини «эслаган») барча жонли мавжудотларнинг қариндошлиги тўғрисидаги таълимот, покланишнинг (катарсис) олий ахлоқий мақсад эканлиги (танани поклашга вегетарианлик орқали, руҳнинг поклашга коинотнинг мусиқавий-сонли таркибини билиш орқали мумкинлиги) тўғрисидаги таълимот Пифагор ва унинг издошларига тегишли эканлиги эътироф қилинган.
Пифагор таълимоти шогирдлари томонидан ривожлантирилди. Пифагорчилар оламнинг диалектик бирлигини асослаш мақсадида жуфт фалсафий категорияларни (тоқ ва жуфт, ёруғлик ва қоронғулик, тўғрилик ва эгрилик, ўнг ва сўл, эркак ва аёл) ишлаб чиқдилар.
Пифагорчилар Жанубий Италиядаги юнон мустамлакаларида яшаганлар. Улар субстанция тўғрисидаги, табиатнинг бирламчи асоси тўғрисидаги, ўзгаришлар тўғрисидаги масалалар билан шуғулландилар. Уларнинг бу масаладаги қарашлари милетлик файласуфлар ва Демокритнинг қарашларидан кескин фарқ килар эди. Пифагорчилар оламнинг моддий элементи тўғрисида эмас, балки унинг таркиби ва шакли тўғрисида фикр юритдилар. Улар табиат фақат математика орқалигина ўрганилиши ва кашф қилиниши мумкин, деб ҳисобладилар. Шу мақсадда қуйидаги далилларни кўрсатдилар:

  1. Гармония (мутаносиблик) тўғрисидаги таълимот орқали математика билан мусиқа ўртасидаги бевосита алоқадорлик мавжудлигини кўрсатдилар.

  2. Тўғри учбурчакнинг томонлари ўртасидаги нисбатни очиб берувчи Пифагор теоремаси математикани бошқа моддий нарсаларга нисбатан ҳам татбиқ этиш мумкинлигидан далолат беради.

  3. Осмон жисмларининг доиравий ҳаракати ҳам бу жисмларнинг математикага бўйсунишидан гувоҳлик беради.

Пифагорчилар барча нарсалар асосида математик структуралар ва муносабатлар ётади, деб ҳисобладилар. Математикани бундай тушунишга далил сифатида қуйидаги фактларни келтирдилар: нарсалар йўқоладилар, лекин математик структуралар ва тушунчалар барқарорлигича қолаверади. Ўз моҳиятига кўра математика ўзгармасдир. Математик билимлар аниқ билимлардир, чунки унинг объекти ўзгармасдир. Бундай билимнинг муайянлиги шундаки, математик теоремалар мантиқан исботланади. Пифагорчиларда диний мистицизм ва математик тадқиқот ёнма-ён ва бир-бири билан боғлиқ равишда ривожланди. Афлотун-Пифагорчиларнинг фалсафий таълимотлари юксак баҳолади.
Пифагорчилар таълимоти кейинчалик Уйғониш даври фалсафаси ривожида ва экспериментал табиатшуносликнинг вужудга келишида муҳим рол ўйнади. Пифагорчилар ўз сиёсий қарашларида қатъий иерархик тузилишига эга бўлган жамиятни барпо этиш ғоясини илгари сурдилар. Уларнинг мураккаб тушунчалари билан иш кўриши ва бу тушунчаларни ўзлаштириш учун узоқ вақт зарур бўлгани пифагорчилардан муайян ахлоқий сифатларни шакллантиришни ҳам талаб этган. Ана шундай интеллектуал ривожланишнинг иерархик характери пифагорчиларнинг сиёсий қарашларида ўз ифодасини топганлар жамият иерархик тартибга эга бўлиши керак, деган хулосага келганлар. Жамиятнинг фақат билимдон, доно кишиларигина ҳурмат ва имтиёзга эга бўлиши ва шуларгина жамиятни бошқариши керак, деб ҳисоблаганлар.
Пифагорчилар таълимотида жамиятга иерархик қараш билан руҳни гуноҳлардан сақлаш тўғрисидаги таълимот ўртасидаги алоқадорлик ўз ифодасини топган. Пифагорчилар аскетик ҳаёт тарзи билан фалсафий, математик билимларни эгаллаш ўртасида узвий алоқадорлик мавжудлигини кўрсатдилар.
Хуллас, пифагорчилар фалсафасини математика билан узвий боғладилар ва оламнинг миқдорий таркиби тўғрисидаги масалани кун тартибига қўйдилар. Уларнинг фалсафий қарашлари кейинги давр фалсафий тафаккури ривожига кучли таъсир кўрсатди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish