Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet7/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Ҳикматли сўзлари:
1. Ҳамма нарса кураш орқали ўтади.
2. Ўйнаётган бола-инсоннинг ўтмиши, қисмати, унинг ҳаёти-гўдак истиқболи.
3. Тақдир инсон билан ўйнашади.
4. Эшаклар сомонни олтиндан афзал кўради.
5. Яхшилик ва ёмонлик бир нарса.
6. Юқорига йўл ва қуйига йўл бир нарса.
7. Ҳамма нарса оқади, ўзгаради.
8. Энг чиройли маймун ҳам инсонга таққосланганда хунук ва ёқимсиздир.
9. Ҳаракатдаги ҳамма нарса ҳам мавжуд, ҳам мавжуд эмас.
10. Одам сувда, чўчқа балчиқда, қуш қумда тоза бўлади.
11. Оқаётган дарёга (сувга) фақат бир марта тушиш мумкин.
Италия фалсафаси.
Италия фалсафаси Пифагор мактаби (пифагорчилар) ва Элея мактаби вакилларининг таълимотлари мажмуидан иборат бўлиб, Иония фалсафасининг бевосита таъсирида мил. ав. VI аср охирларида вужудга келди.
Италиянинг ғарбий қирғоғида жойлашган Элея Кротон, Акрагант, Метапонт шаҳарларида машҳур мутафаккирлар яшадилар ва қадимги Юнон фалсафаси тарихида чуқур из қолдирдилар.
Юнонистоннинг мустамлакаси бўлган Италия шаҳарлари иқтисодиётининг деҳқончиликка асосланганлиги, маданий жиҳатдан нисбатан ривожланган халқлар билан алоқа қилиши Италия фалсафасида диний-мистик ғояларнинг устунлик қилишига олиб келган. Италия фалсафасига хос диний-мифологик ибтидо Иония фалсафасидан кириб келган фалсафий тафаккур элементлари билан уйғунлашган. Бошқача қилиб айтганда, Италия файласуфлари диний муаммолар билан кўпроқ шуғулландилар, худо тўғрисида, жон тўғрисида, жоннинг кўчиши ва ўлмаслиги тўғрисида, худо, олам ва инсоннинг муносабати тўғрисида фалсафий таълимот яратишга ҳаракат қилдилар.
Италиялик файласуфлар ўз эътиборларини табиатдан инсон ва жамиятга қаратдилар. Бироқ бу ғоят зиддиятли ва нотекис йўл эди. бу диний-мифологик тафаккур ренессанси орқали фалсафий тафаккур сари ўтиш, айни бир вақтда диний-мифологик қарашлар билан баҳслашиш йўли эди.
Италия фалсафаси учун рационал-мантиқий билишнинг ҳиссий билишдан устунлик қилиши, нарсаларнинг формал, миқдори ва таркибий тузилишига кўпроқ қизиқиш, биринчи бўлиб гносеологик ва онтологик муаммоларни соф ҳолда қўйиш, диний-эсхатологик қоидаларни олға суриш характерли эди.
Италия фалсафасида Пифагор асос солган мактаб ва унинг издошлари муҳим ўрин тутади.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish