ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ.
-Ягона коинотдан ўрин олган нарсалар бир-биридан ажралмасдир;
-Борлиқда ҳамма нарсанинг бирор бир бўлаги мавжуддир;
-Умумийлик айримликдадир.
-Нус ҳамма нарсадан нозикроқ ва софроқдир.
-Агар Осмон ҳаракати тўхтаса, барча нарсалар Ерга қулаб тушади;
-Ҳамма нарсалар яхлитликда эди, уларни ақл бир-биридан ажратди ва тартибга солди;
-Ҳамма нарса ўзининг қарама-қаршиси орқали билиб олинади;
-Билишнинг мақсади – билим берадиган эркинликдир;
-Сезгилар пайдо бўладиган макон – миядир;
Софистика - рационалистик оқим
Маълумки даставвал қадимги Юнонда фалсафий қарашлар дастлаб натурфалсафа ёки табиий фалсафа сифатида вужудга келган. Бу фалсафий қарашларнинг ривожланиши ва сиёсий вазиятни ўзгариб туриши натижасида янги фалсафий оқимлар шаклланиб борди. Милоддан аввалги V асрда Юноннинг кўпгина шаҳарларида эски аристократик ҳокимият ўрнига қулдорлик сиёсий демократиясининг сиёсий ҳокимияти келди. Ушбу антик қулдорлик демократияси даврида софистлар пайдо бўлди. Софистика сўзи турлича талқин қилиниб, асосан мунозарани ўткир ақл, зийраклик, устамонлик, уқувлик билан олиб боришни билдиради. Вужудга келган ижтимоий сиёсий шароит, янги сиёсий муассасаларни сайлаб қўйиладиган ташкилотлар-халқ йиғини ва суд синфлари ва эркин аҳоли партиялари ўртасидаги курашида катта рол ўйнай бошлади. Бу ҳол одамлардан суд ва сиёсатда нотиқлик санъатини эгаллашни, гапга чечанликни талаб қилди. Шунинг учун ҳам, нотиқлик санъатини эгаллаган ҳуқуқшунос ва дипломатлар одатда сиёсий билим ҳақида нотиқлик назарияси ўқитувчиларига айланган. Вақтлар ўтиши билан ''софист'' сўзи билимдон, уста, санъаткор донишманд маъноларига эга бўлди. Нотиқлик санъати мантиқ ва фалсафани таълим тизимидан сиқиб чиқарди. Шунгача геометрия, астрономия, гимнастика, музика каби фанлар файласуфларнинг диққат марказида бўлиб келган.
Софистларни ҳақиқат қизиқтирмаган. Улар ўз ўқувчиларига рақибни қандай йўл билан бўлсада, тортишувларда ва даъволашишда енгиб чиқишга ўргатганлар. Адвокатлар у даврларда бўлмаган. Аммо Афлотун қайд этганидек, судларда ҳеч кимни ҳақиқат билан иши бўлмаган, фақат ишонарли бўлса муҳим ҳисобланган. Шунинг учун ҳам ''софис'' сўзи ўз давридаёқ номуносиблик, беадаблик деган маънони олган. Софистлар учун қорани оқ, оқни қора тасвирлаш ва тасдиқлаш муҳим бўлган. Уларнинг барчаси учун умумий бўлган хусусият инсониятга хос тушунчаларни, ахлоқий меъёри ва қадриятларини бир томонлама нисбий эканлигини таъкидлашдир. Софистлар таълимотининг умумий хусусияти релявитизмдан иборат. Ҳамма нарса нисбий деган тушунчаси бунда яққол кўринади. Билишнинг мазмунинг нисбийлиги таъкидлайди. Бу фикр Протагорни ''Инсон-барча нарсаларнинг ўлчови''деган афоризмида яққол ифодаланади. Протагор (481-413) катта софистлар гуруҳига кирган. Катта софистларга Горгий, Гиппий ва Продиплар киради. Протагор таълимоти Демокрит, Гераклит, Парменид ва Эмпедокл фалсафасини релявитизм асосида қайта ишлаш натижасида шаклланган. Антик дунё файласуфларидан бири Секст Эмпирикнинг қайд этишича, Протагор материалист бўлган, у материя оқишини ва ҳамма тасаввурлар нисбийлиги ҳақида ёзган.
Горгий шундай фалсафий мулоҳаза, фикр юритади:
Ҳеч нарса мавжуд эмас;
Агар нимадир мавжуд бўлса, уни билиб бўлмайди;
Нарсани билиш мумкин бўлган тақдирда ҳам, уни таърифлаб тушунтириб бўлмайди.
Афинада машхур бўлган Продик релявистик қарашларни ривожлантириб шундай деб айтган: «Нереаллардан фойдаланадиган одамлар қандай бўлса, ўша нарсаларнинг ўзи ҳам шундайдир».
Катта софистлар гуруҳи хуқуқ ва ижтимоий-сиёсий масалаларда йирик мутафаккирлар бўлган. Протагор Афинанинг Жанубий Италияда жойлашган Фурли колониясини демократик асосида бошқариш ҳақида қонунлар ёзган ва эркин одамларни тенглиги ғоясини илгари сурган.
Софистлар Эллада маънавияти ривожланишида ижобий рол ўйнаган. Улар-нотиқлик санъати назариётчилари сифатида сўзга катта эътибор беришган. Уларнинг кўпи ажойиб сухандон бўлган. Мантиқ соҳасида ҳам софистларнинг хизматлари катта. Мантиқ фани қонунлари очилмаган бир вақтда, тафаккур қонунларини очилишига шарт-шароит яратилди. Фалсафада улар асосан инсон, жамият, билим масалаларига эътибор қаратдилар.
Барча кекса софистлар гуруҳи билиш назариясида релявитизим назариясида турганлар. Гносеологеяда улар «Бизнинг тафаккуримиз ҳақиқий оламни била оладими?» деган саволга йўқ деб жавоб беради. Улар биринчи агностиклар (билишни инкор этиш) бўлиб, объектив оламни билиб бўлмайди деб ҳисоблаганлар. Айтиш керакки софистлар ҳақиқатни эмас, объектив хақиқатни инкор этган. Шунинг учун, софистларни агностицизми релятивизм билан чегараланганлигини назарда тутмоқ керак. Аммо бу ҳол уларда ахлоқий, эстетик реалитизмга ўсиб ўтган, натижада ахлоқсизлик вужудга келган. Умуман, катта софистлар ўзларининг фалсафий-ахлоқий қарашларида зиддиятли бўлганлар. Бу файласуфлар гурухидан айримларининг ижодий ва фаолияти хақида тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |