ГОРГИЙ
ҲАЁТИ. Катта софизм оқимининг яна бир вакили Горгий (483-374) дир. Унинг ҳаёти ҳақида жуда кам маълумотга эгамиз. Бу мутафаккир Сицилиядаги Леонтини шахрида таваллуд топган. Унинг бевосита ўқитувчиси етук файласуф физик Эмпедокл бўлган.
АСАРЛАРИ. Горгий «Полмет», «Табиат ҳақида» каби асарлар муаллифидир.
ТАЪЛИМОТИ. Горгий нутқ, тафаккур ва борлиқни ўхшаш деб талқин қилган элетлардан фарқли равишда, уларни ўзаро ажратиб ташлади Унингча ҳеч нарса мавжуд эмас агар мавжуд, бўлса уни билиб бўлмайди, агар билиб бўлмаса, уни тушунтириб бўлмайди. Шу йўл билан софистик релятивизм тезиси исботига кирилади.
Шундан келиб чиқиб, у фикр предметини ва фикр предмети мавжудлигини ажратиб ташлайди. Горгий фалсафаси «ҳеч нарса мавжуд эмас» деган тезисни исботлашга қаратилган.
Катта софистлардан баъзилари ижтимоий фалсафа билан шуғулланган. Масалан Антифот ўзининг «Ҳақиқат», «Келишув ҳақида» асарларида давлат ва қулнинг келиб чиқиши ҳақида ғояларни илгари сурган. Унинг фикрича, қуллик табиат қонунларига зид. У шартнома назариясининг асосчиси. Шундай қилиб катта софистлар нутқ санъати, этика масалаларининг ривожланишига жиддий ҳисса қўшган. Милоддан аввалги Vасрнинг охири IV асрда кичик софислар оқими фаолият кўрсатади. Бу даврда яшаган Алхидам, Трасимах, Критий Каллика ижодиёти жиддий қизиқиш уйғотади. Улар ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз. Алхидам Горгийнинг ўқувчиларидан бири. У Антифатнинг одамлар тенглиги, қулликнинг нотабиий эканлиги ҳақидаги ғояларини ривожлантиради. Антифат эллинлар ва варварларнинг табиатан тенг эканлигини ёзган бўлса, Алхидам қуллик умуман йўқ деб таъкидлайди. Буни тасдиқлаш учун нафақат табиатга ,балки Худонинг қудратига ишора қилади. «Барчани Худо эркин қилиб яратган, табиат ҳеч қачон қулларни яратмаган» тезисни илгари сурган Трасимах (470-410) халкидон шахрида туғилган. Тарихчиларнинг, жумладан, Цицероннинг таъкидлашича, Трасимах ажойиб сўз устаси бўлган. У антик дунё риторика тарихига қисқа ва пурмаъно сўзлаша оладиган улуғ нотиқ бўлиб кирган.
Суқрот билан тортишувларда у ҳуқуқ билан ахлоқнинг синфийлиги тўғрисидаги фикрга яқин келади. Трасимах Согет билан мунозараларида мавжуд сиёсий ҳокимиятга маъқул бўлган адолатгина қабул қилинади, шундай экан, сиёсий адолат ҳам кучлилар фойдасига хизмат қилади,ҳамма жойда шундай, деб хитоб қилади.
Критий мил.ав. 460-403 йилларда яшаган. У катта софистлар-Протагор, Горгий ҳамда Суқротдан таълим олган.Критий Афинадаги демократик тузумга қарши бўлган ўттизлик комиссиясига аъзо бўлган ва анти демократик конституция ишлаб чиқишга бошчилик қилган.
Улар мавжуд ҳокимиятни ағдариб ташлаб, ўрнига «Золим ўттизликлар» бошқарувини ўрнатган. Аммо бу ҳокимият кўп яшамаган, халқ қўзғолонида бошқалар билан биргаликда Критий ҳам ҳалок бўлган. Критий асарлари бизгача етиб келмаган. Улар ҳақида Афлотуннинг «Тимей» ва «Критий» номли асарлари орқали биламиз.
Критийда атеистик қарашлар кучли. У худоларнинг аниқ мавжудлиги ҳақидаги ғояларни инкор этган. Иккинчи томондан, динни ижтимоий жиҳатдан пайдо бўлган ўйлаб топилган тўқима деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, динни қадимги қонуншунослар одамларни ёмон ва яхши хислатлари устидан назорат қилувчи бир восита сифатида ўйлаб топганлар. Критий диннинг келиб чиқишини одамларнинг фаолиятидан ахтаради ва мавжуд адолатсизликдан қутулиш учун худони ўйлаб топганлар. Кейинроқ одамларга абадий яшайдиган, ҳамма нарсани эшитадиган, кўрадиган, фикрлайдиган ғамхор илоҳий табиатли худо керак бўлиб қолди, дейди у.
Шу билан бирга, у динни одамларни тарбиялаш учун энг яхши восита деб ҳисоблайди. Давлат ва динга ёмон одамларни яхши қилишни,бошқаришни асосий воситаси деб қарайди. Унинг ахлоқий қарашлари ҳам чуқур мазмунга эга.
Софист Каликл ҳақида фақат Афлотуннинг «Горгий» диалогидан билиш мумкин. Унда ёзилишича, Калликл Суқротни уйига таклиф этади. У ерга Горгий билан шогирди Поллон чақирилган. Учрашувнинг мақсади- нотиқлик санъати ҳақида суҳбат, мунозара ўтказиш. Диалогда ёзилишича, Калликл билан Суқрот ўртасида адолат ва адолатсизлик ҳақида тортишув боради. Суқрот адолатсизликни инкор этиш, унга чидашдан ёмонроқ, деган ғояни илгари суради. Калликл эса, унга тескари бўлган тезисни илгари суриб, адолатсизликка чидаш қулнинг қисмати, қонунларни кучлилар ишлаб чиқади, дейди. Умуман Горгий диалогидан асосан Калликлнинг адолат ва адолатсизлик ҳақидаги фикрларини билишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |