§. Сифат гапда асосан икки хил вазифада келади:
аниқловчи вазифасида: Қурилиш олдидан топган бўлсанг- из, ўша ерга боринг — уйини топади-олади, ... — деди кекса- роц аёл. (III. Саъдулла.) Москванинг қор аралаш ёмғир қуйиб турган серизтрин, сершощин кўчаларидан гоҳ ўнгга, гоҳ сўл- га юршиди. (Ҳ. II.) 2) кесим вазифасида: Тонг ёкимли, барг- ларда шабнам. (Шукрулло.) Қейин шу баҳона хоналарга бир- ма-бир кириб чщишди, ҳамма хона бўм-бўш. (М. Қориев.)
Сифат ҳаракат белгисиии билдирганда, ҳол вазифасида .бўлади: Азимов совуқ, хира кўкимтир осмонга ғамгин, хаёл- чаи қаради. (0.) Али қушчи кафтини қошларининг устига ту- тиб, Ургут тоғларига узоқ тикилиб турди, сўнг дардли хўрси- ниб отдан тушди. (0. Е.)
СИФАТЛАРНИНГ МАЪНОГА КЎРА ТУРЛАРИ
88- §. Предметнинг белгиси бир неча жиҳатдан бўлиши мумкин. Масалан, ранг-тус белгиси: қизил, кўк, яшил; маза- таъм белгиси: ширин, аччиқ, шўр ва ҳ. Предметиинг маълум бир белгисини билдириш хусусиятларига кўра сифатлар бир не- ча турга бўлинади:
Хусусият билдирувчи сифатлар. Бу турдаги сифатлар жуда катта миқдорни ташкил этади. Булар инсон- ларнинг турли характер-хусусиятларини, шунингдек, предмет- ларнинг белгиларини билдиради: камтарин, муғамбир, содда, қувноқ, меҳрибон, шўх, зиқна, йўрға, чопағон. Хусусият бил- дирувчи баъзи сифатлар инсон, жонивор ва нарсаларга нисба- тан қўлланаверади: ювош одам — ювош от, яхши одам — яхши от — яхшн хабар каби.
Бу турдаги айрим сифатларгина ҳаракат белгисини билди- ради: яхши ишлади, мулойим сўзлади каби.
Ҳолат билдирувчи сифатлар. Бу турдаги си- фатлар ннсон, ҳайвон ва предметларнинг турлича ҳолатлари- ни ифодалайди: бадавлат, хурсанд, маъюс, кекса, дуркун,
совуқ, илиқ, очиқ, салқин, жимжит, тинч каби. Бу турдаги сифатлар ичида ҳаракатнинг белгисини билдириш учун қўлла- надиган сифатлар нисбатан кўироқ: илиқ қаршилади, маъюс
сўзлади каби.
Ш а к л-к ў р и н и ш б и л д и р у в ч и с и ф а т л а р. Бу турдаги сифатлар инсоннинг турли ташқи қиёфаси ва тузилиш- ларини, предметнинг шаклий кўринишларини билдиради: гав- дали, новча, узунчоқ, ясси каби. Бу турдаги сифатлар ҳаракат белгисини билдирмайди.
Ранг-тус билдирувчи сифатлар: оқ, қора, кизил, пушти, сариқ, зангор каби. Бу турдаги сифатлар ҳам фақат предмет белгисини билдириш учун қўлланади.
Ҳ а ж м-ў лчов билдирувчи сифатлар. Бу тур- даги сифатлар предметнииг ҳажм, вазн-оғирлик жяҳатдан ўл- чов белгисини билдиради: кенг, тор, узун, яқин, катта, огир, енгил.
М а з а-т аъм билдирувчи сифатлар. Бу турда- ги сифатлар у қадар кўп эмас: ширин, бемаза, нордон, аччиқ каби.
Ҳид билдирувчи сифатлар. Булар уч-тўрттаги- на: хушбўй, бадбўй, қўланса каби.
Предметнинг ў р и н • ё к и в а қ т г а к ў р а б е л- гисини ӧилдирувчи сифатлар. Бундай сифатлар ўрин ёки вак/г (пайт) билдирувчи отларга -ги(-ки, -(\и) аффик- сининг қўшилишидан ҳосил бўлади: ёзги, кузги, илки, қишки, сиртқи каби. Бу турдаги сифатлар ҳаракат белгисини билди- риш учун қўлланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |