Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet95/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

уйлари (ҳурмат).



  1. Ҳурмат билдирувчи -лар сўзга. эгалик аффиксидан сўнг, кўплик кўрсаткичи -лар эса ундан олдин қўшилади: акамлар (ҳурмат)—акаларим (кўплик), жавобларинг (кўплик)—жа- вобинглар (ҳурмат): Хоҳласаларинг кўзларингни чирт юмиб олинглар, хоҳласаларинг юммасдан, илгариги ёш Ҳалима опангларпи эслаб ўтиринглар. (0. Ё.) Сайлов пунктинглар қаер- да? (С. 3.) Фақат учинчи шахсда эгалик аффикси ҳурмат бил- дирувчи -лар аффиксидан сўнг қўшилиши мумкин: Бу итни мен биламанҚосим бойваччанинг итлари,... Қосим бойвачча- нинг уйларига кўп келаман-да, биламан., (А. Қ.) -лар аффик- сининг ҳурмат маъносига эга экани қуйидаги мисолларда ҳам жуда аниқ кўринади: Куёв бола йўкларми дейман, тақ-туқла- ри эшитилмайди. (Р. Ф.) Аҳиаджон Одиловга бораман дейсиз, у киши сизни ганийдиларми? (0. Е.)

Қарашлилик формаси

  1. §. Қарашлилик формаси -ники аффикси билан ясалади ва иредметнинг -ники аффикси қўшилган сўз билдирган шахс ёки нарсага қарашлилигини (тегишлилигини) билдиради: Бу китоблар Рустамники. Бу боғлар колхозники.

-ники аффикси аслида қаратқич келишиги кўрсаткичи -нинг ва -ки аффиксларининг бирикувидан ҳосил бўлган: -нинг+ -ки> -ники. Лекин ҳозирги ўзбек тилида унинг қўшма аффикслик хусусияти йўқолиб, содда аффикс ҳолига келган.
Маълумки, отнинг эгалик формаси ҳам қарашлилик, яъни уч шахсдан бирига оидликни билдиради. Лекин қарашлилик формаси эгалик формасидан маъпо жиҳатдан бутуилай фарқ қилади. Биринчидан, эгалик формаси уч шахсдан бирини (I, II ва III шахсни) ва шахснинг сонини кўрсатади. Қарашлилик формаси бундай хусусиятга эга эмас. Қиёсланг: ручкам
(бирин- чи шахс, бирлик) — мактабники (шахс ва шахснинг сони ту- шунчалари йўқ). Иккинчидан, эгалик формаси шу формадаги сўз билдирган нарсанинг бирор шахс ёки нарсага қарашлили- гини билдиради. Қарашлилик формаси эса бошқа бирор нар- санинг -ники аффиксли сўз билдирган шахс ёки предметга хос- лигиии (тегишлилигини) билдиради. Қиёсланг: укамнинг порт- фелипортфель укамники.
Эгалик формаси билан қарашлилик формаси маъно ва вазифасига кўра бир-биридан тамомила фарқли формалар бўлганидан айнан бир сўз эгалик ва қарашлилик формасида қўлланишп мумкин бўлади. Бунда эгалик формаси ҳам ўз ва- зифасида, қарашлилик формаси ҳам ўз вазифасида бўлади: укамники, дўстингники, курсдошларимизники каби.
Қарашлилик формасидаги сўз қарашли бўлган нарсаии билдирувчи сўз билан қўлланса, ҳамма вақт кесим вазифасиди бўлади. Шу нокни экканда ярми кўчаники, деб ният тмнт ман. (Л. Маҳмудов.) Шаҳар милиция отрядига жойлаишӧ, Фчр'



ғона ҳарбий округидаги ўз одамларимиз 'билам алоқа боғлай олсанг марра бизники. (И. Содиқов.)
Қарашли бўлган нарсани билдирувчи сўз нутқда қўллаи- маслиги мумкии. Лекин у умумий ҳолатдан сезилиб туради, Шуиинг учун қарашлилик формаси кесим вазифасида келган- да, қарашли предметни билдирувчи сўзни тиклаш мумкин бў- лади: колхозники
(бу машиналар колхозники), дўстимники (бу китоб дўстимники)- каби.
Агар қарашлилик формасидаги сўз кесим вазифасида бўл- маса, қарашли (тегишли) бўлган ■ нарсани билдирувчи сўзни қўллаб бўлмайди. Қарашли бўлган нарса иутқ ситуациясида маълум бўлиб тураверади. Масалан: Тоғники кеч пшиади де- йилганда, ниманинг кеч пишиши нутқ ситуациясида маълум бўлиб туради. Лекин шу гапдаги сўзларнинг формасини ўзгар- тирмаган ҳолда, кеч пишадиган нарсани билдирувчи сўзни қўл- лаб бўлмайди. Агар бу сўз қўлланса, қарашлилик формаси ўрнида қаратқич-қаралмиш бирикмаси қўлланади: Тоғники кеч пишадиТоғнинг олмаси кеч пишади (ёки Тоғнинг мевалари кеч пишади каби).
Қарашлилик формасидаги сўз бош келишикдан бошқа ке- лишик формаларида ҳам қўллана олади. Бундай ҳолларда ҳам қарашли бўлган нарсани билдирувчи сўз қўлланмайди. Агар бу сўз қўлланса, қарашлилик формаси қаратқич-қаралмиш ти- пидаги бирикма билан алмашади: Эшитишимча, синглингниш- га бормай қўйганмишсан. (И. Содиқов.) Гапнинг умумий маз- мунидан тингловчи шахснинг синглисининг уйига бормай қўйганлиги англашилади. Лекин бунда уй сўзини қўллаб бўл- майди. Уй сўзи қўлланса, қарашлилик формасини ишлатиб бўл- майди (қаратқич ва қаралмиш формаси қўлланади): синглинг- никига бормай қўйганмишсансинглингнинг уйига бормай қўйганмишсан. Яна қиёсланг: укангникида ёза щолукангнинг ручкасида ёза қол, укангншсини кўрсат—укангнинг расмини кўрсат, акамникидан келдиакамнинг уйидан келди. Қуйи- даги мисолларда қаратқич-қаралмиш бирикуви билан қараш- лилик формасининг қўлланишига эътнбор беринг: У вақтнинг одами бошқа, бу вацтники бошқа. (Ойдин.) Раиснинг боласига кўзини шаҳло қилиб, колхозчиникига бир кўзини юмиб қара- ганни яқин йўлатишмайди. (Э. Усмонов.) Эрининг ўлими На- зокатни. бир силкиб қалқитган бўлса, цизиники ерпарчин қил- ди. (Ш.)
Кўринадики, қарашли (тегишли) нарса жуда анпқ (маъ- лум) бўлиб, уни нутқда ифодалаш шарт бўлмаса, қарашлилик формаси (-ники аффиксли форма) қўлланаверади (иутқ тежам- корлиги принципи). Қарашли нарса нутқда ифодаланадиган бўлса, қарашлилик формаси фақат кесим позициясидагика ке- либ (китоб дўстимники), гапнинг бошқа бўлаклари вазифаси- да қўллана олмайди. Бундай ҳолларда қарат-қич-қаралмиш ти- пидаги бирикма ишлатилади. Қуйидаги мисолларда ҳам қа-



рзшли бўлган иарса аниқ бўлганидан, у ифодаланмай, қараш- .'нлпк формасининг ўзи қўлланаверади: ...юмушни долщишки- дагидек ёлғиз ўзи эмас, етим қиз Адолат билан бирга қилар- Ои. (ё. Ш.) Мўмин щшчиники қишлоқнинг чеккасида эди. (Л. Маҳмудов.) Узимизникилардан биттаси йўлда учраганди. (Ё. Ш.) ...ҳазил-ҳузул билан боланикига ўхшаган кичкина қўл- ларини очиб, уйларида ҳар куни эринмай ёғлиқ-ёғлиқ палов дамлаган барча колхозчи аёлларнинг ҳаққига узундш-узоқ дуо қила кетарди. (Л. Маҳмудов.)
Қарашлилик формаси ясовчи -ники аффикси от ўрнида қўл- ланадиган олмошлар ва отлашган сўзларга ҳам қўшилади: Узимизникилардан биттаси йўлда учраганди. (Ё. Ш.) Биринит исми Асал, боищасиники Чарос. (С. 3.) Булардан бирининг ие~ ми Олия, иккинчисиникиЗумрад. (0. Мухторов.) От кин~ никиминганники, Тўн кимники кийганника, (Мақол.)
Қарашлилик формаси ясовчи -ники аффикси сўзга кўшшк8 эгалик, шунингдек, ҳурмат формасидан кейин, келишик кўрсат- кнчндан олдин қўшилади: студентларникинй, дўстларимизни-
кидан, акамларникида каби: Лекин Адолатхон аяникидан оёғи- ни узгани йўқ. (И. Содиқов.)

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish