Ўроқчилар кўтарар ций-чув Тўйда келин келган сингари. (0.)
К и м д а (д и р) ?, и и м а д а (д и р) ?, қ а е р д а (д и р) ?, нечада (дир)? сўроцларидап бирига жавоб бўлиб, предмет ски ҳодисаиипг бўлиш ўрниии, ҳолатини билдириб, гапда кесим вазифасида келади. Кесим бўлиб келган ўрин келишигидаги сўз тўлдирувчи ёки ҳол бўлиб келган ўрин келишигидаги сўздан форма жиҳатидан фарқ ҳилади: тўлдирувчи ёки ҳол бўлиб кел- ганда тугалловчи формада бўлса, кесим бўлиб келганда тус- ловчи аффикс олиши мумкии: Олимжоннинг икки кўзи кўм-кўк ғўзаларда. (Ш. Р.) Бешсерка қишлоғи маст ущуда, фақат алла- қаерда трактор тирилларди. (А. Қ.) Улар йўлга тушишди. Обид ака олдинда, Абдулла билан Гулчеҳра орқада. (У. Умарбеков.) Посёлкада одам кам кўринарди, борлари ҳам соя-салқин, пана жойларда. (Ҳ. Ғ.\ Қатта иззатда, ёш хизматда. (Мақол.)
Баъзан кесим таркибида эди, экан, эмас каби тўлиқсиз феъл- лар келади: Обид ака уйда чақалоқнинг оеози эшитилаётга- нидан боши осмонда эди. (У. Умарбеков.) Электр пайвандчи қизлар овқатланадиган ошхона дарёнинг нариги цирғоғида эди. (Ш. Р.)
Қайтарзда? сўроғнга жавоб бўлиб, иш-ҳаракатнинг бажарилиш ҳолатини ифодалайди ва равнш ҳоли бўлиб келади: Қиз ҳорғин, паришон ҳолда уйга қайтди. (0.)
Н и м а г а? ёки н и м а максадда? сўрокларига жа- воб бўлиб, иш-ҳаракатнинг бажарилиш мақсадини англатади ва мақсад ҳоли бўлиб келади: Бу одам ҳам қадимий сув йўл- лари тўғрисида бирор асар яратши ниятида юрибди. (Ж. Аб- дуллахонов.) Биз янги мактаб биноси қуриш масаласида кел- дик. |
§. Тушум, чиқиш, жўналиш келишиклари ҳоким сўз билан бошқарув муносабатини юзага келтиради. Бунда қарат- қич келишиги ўзига хос хусусиятга эга: Қаратқич-қаралмиш бирикмасининг муносабати бошқарув ҳамда мослашув муно- сабатини ифода қилади: қаралмиш ўзига алоқадор бўлган сўз- нинг маълум формада — қаратқич келишиги формасида кели- шини талаб қилади: Зулфиянинг китоби. Қаратқич вазифасида- ги сўз олмош билан ифодаланган бўлса, қаралмиш билан шахс ва сонда мослашади: менинг дафтарим, сизнинг китобинги/з.
Қаратқич ўз навбатида ўзига алоқадор бўлган сўзнинг эга-
лик аффиксини олиб келишиии талаб қилади. Демак, қарат* қич ва қаралмиш ўзаро муносабатдор.
Келишик формасидаги сўзлар нутқда кенг қўлланади. Тад- қиқотчиларимизнинг кузатишлари шуни кўрсатадики, келишик формасидаги сўзларнинг салмоғи нутқда қўлланадиган умумий сўзларнинг 40—45% иии ташкил қилади. Энг кўп қўлланадигани бош келишик бўлиб, келишик формасидаги сўзларнинг 40—50%' ини ташкил этади. Тушум келишигидаги сўзлар эса 16—18%’ ни, жўналиш келишигидаги сўзлар 8—11% ни, ўрин ва чиқищ келишикларидаги сўзлар эса 7—8% ни ташкил қилади. Про« дент кўрсаткичлари нутқ услубига қараб ўзгариши мумкин.
Отнинг функционал формалари
§. От туркуми юқорида кўриб ўтилган сон, эгалик ва келишик каби категориал формалардан ташқари бир қатор функционал формаларга ҳам эга. Бу типдаги формалар маъ- лум бир қўшимча (грамматик) маъно ифодалаш, от-сўзни от- ларнинг категориал формаларига хос бўлмаган бирор син- тактик вазифага мослаш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |