§. Қуйидаги ҳолларда тушум келишигидаги сўз белгили қўлланади:
Тушум келишигидаги сўз атоқли отлардан бўлганда: Хон- келдиева Дилдор билан Аҳмаджонни кузатгани чиқиб кеТди. (Ҳ. Ғ.) Зебихон Адолатни аллақандай тор кўчалар билан бош- лаб кетди. (С. 3.) Бирдан Алишерни даҳшатли ёлғизлик туй- ғуси чулғаб олди. (Л. Бать.) Сири кўчмаган зангори дарвоза- даги номерга кўзи тушиши билан Абдуллани ҳаяжон босди. (У, Умарбеков.) Азизнинг бу таклифи Нафисани ўйлатиб қўй- ди, шекилли. (Ҳ. Ғ.)
Тушум келишигидаги сўз шахс тушунчасини ифода қилувчи еўз бўлганда ҳам шу ҳодиса юз беради: Қарияларни икки жу- ёон ва бир норғул йигит кутиб олишди. (А. Қ.) Доно ўзини айблайди, аҳмоқ дўстини айблайди. (Мақол.) Биз мусобақада ғолиб чиққан ўша спортчи қизларни ҳали-ҳали эслаймиз. (К. Симонов.)
Кўрсатиш олмоши, сифат ва сифатдош билан ифодалан- ган аниқловчига эга бўлганда: Биз бу романни тезда ўқиб чиқ- дик. Эгилган богинн қилич кесмас. (Мақол.) Аччщ ўйин ши- рин турмушни бузар. (Мақол.) Ёлқин акам ўйлаб топган бу ишни қўшни областдан келган ўзаро текшириш бригадаси жу- да мақтаб кетди. (77. Қ.)
Тушум келишигидаги сўз отлашган сўз бўлганда: Бўлин- ганни бўри ср. (Мақол.) Яхшини мақтаган ярашур, ёмонни мақ- таган адаихур. (Мақол.) Дам у дарахт, дам бу дарахт ёшлар- ни панага олар. (Ж. Абдуллахонов.)—Йиқитган полвон шщил- ганни кўтариб қўяди,— деди Урмонжон Қурбон отага кўз қи- сиб. (А. Қ) Ғолибларни койимайдилар! (Ж. Абдуллахонов.)
Эгалик аффиксини олиб келганда: Йўлчи титроқ қўлла-' ри билан Гулнорнинг сочларини аста силади. (0.) Бўйи етган ҳар бир қиз қатори унинг ҳам хаёлини аллақандай бир йигит тимсоли ҳамиша тарк этмасди. (У. Ҳошимов.) Қирлардан эса- ётган майин шабада ана шу ажойиб гулларнинг ғунчаларини ёзмоқда. (И. Р.) Ҳар ким ўз асарининг Навоийга мақбул бў- лишини истар эди. (0.) Отларингни катта-катта қилиб ёзи- ишбди. (А. Қ.)
Тушум келишигидаги сўз ҳаракат номи бўлганда: Яхши- си, бу учрашувни тезлаштириш керак. (Ҳ. Ғ.) Моҳидил муд-
датни цўлдан бой беришни ёқтирмасди. (Ж. Абдуллахонов.) Дилдор яна Азизни ва у билан бўладиган биринчи учрашувни ўйлаб кетди. (Ҳ. Ғ.)
Булардан биринчи, учинчи, бешинчи ҳолат синтактик-грам- матик фактор билан, иккинчи ҳолат синтактик фактор билан, тўртинчи ҳолат морфологик фактор билан боғлиқ.
Тушум келишигидаги сўз билан кесим дистант ҳолатда бўлса, яъни улар орасида бошқа гап бўлаклари келса: Нор- қўзи меҳмонларни йўлнинг ўнг ёғидаги теракзорга бошлади. (Ҳ. Ғ.) Чўлладик-ку, тарвузни шу ерда еб қўя қолайлик,— де- ди Обид ака. (У. Умарбеков.) Қани кетдик!... Қолган гапларни йўлда гаплашамиз. (Ҳ. Ғ.) Жамолиддин газета тагида ётган журнални Дилшодга узатди. (М. Исм.) Асқар битта узун оқ- қанди цош/ини пичоқ ва лаган билан бирга кўтариб келди.
(II- Қ)
Кесим ўз лексик-семантик хусусиятига кўра тушум кели- шигининг белгили формаснни талаб ҳилгапда: Сел на одамни аяди, на дов-дарахтни! (У. Умарбеков.) Бундан. ич кун олдин суғорилган карта аллақачон сувни шимиб олесн. (С. Аҳм.) Урик дарахтининг қуюқдан-қуюқ гули оппоқ булутларни эсла- тарди. (Ш. Р.) Елқин аканг бундан ҳам каттароқ бир унвонни кўзлаяпти, чамаси! (77. Қ.)
§. Тушум келишигидаги сўз асосан бир турдаги предмет- ни ифода ҳилиб, уни таъкидлаш лозим топилмаганда белгисиз қўлланади: Муротали қазиб қўйган чуқурларга кўчат ўтқазар- ди. (Ш. Р.) Навоий янгидан-янги танишлар, дўстлар орттира боради. (И. Султон.) Бир киши арщ қазийди, минг киши сув ичади. (Ж. Абдуллахонов.) Албатта, миллионлаб одамнинг ҳам- масига шоҳона цаср қуриб бўлмайди. (У. Ҳоишмов.) Ҳозир ма- шина юбораман, келасиз-а, Нафиса!... (Ҳ. Ғ.)
Кўринадики, тушум келишигидаги сўзнинг белгили ёки бел- гисиз келишида тушум келишиги формасига кираётган сўзнинг атоқли ёки турдош от бўлиши, эгалик аффиксини олиш-олмас- лиги, сифатловчили ёки сифатловчисиз ҳўлланиши, бошқарувчи бўлак билан дистант ёки контакт ҳолатда бўлиши, бошқарув^ чини талаб қилиши ёки талаб қилмаслиги каби ҳодисалар асо- сий факторлар ҳисобланади.
Чиқиш келишиги
Do'stlaringiz bilan baham: |