+ га — заводга, фабрика + га — фабрикага.
Жўналиш келишиги аффикси ўзи қўшилаётган сўз охири- даги товушга қараб, -ка, -қа шаклларига ҳам эга бўлади: к ёки г товуши билан тугаган сўзларга -ка, қ ёки ғ товуши билан тугаган сўзларга -қа шаклида қўшилади: станок+га—- станокка, курак + га.— куракка, барг + ка — баркка, қишлоқ + + га — қишлоққа, боғ + га — боққа.
Жўналиш келишиги аффикси поэзияда -а шаклида ҳам уч- райди: Дугонажон, дугона, чеҳрацг зеби-зебона. Овоз қилиб ҳарёна, бизларни, э дурдона, чақирдингми буёна. (В. Саъдул- ла.)
Жўналиш келишиги жуфт ёки такрор сўзларнинг иккинчи компопентига қўшилади: идиш-товоққа, мева-чевага, нон-пон- га.
Жонли сўзлашувда баъзан жўпалиш келишиги чиқиш ке- лишиги формасидаги сўзларга қўшилганлиги ҳам кузатилади: беш сўмданга, икки тоннаданга, беш кунданга.
Жўиалиш келишиги аффикси баъзи сўзлар таркибида ўз функциясини йўқотган бўладн. Бунда янги сўз ясалади: эрта- га, бирданига.
Жўналиш келишиги аффикси от, олмош, сон, ҳаракат номи, отлашган сўзлар (сифат, сифатдош, ундов) ва тақлид сўзлар- га қўшилади: акамга, ҳаммага, бешовига, ўқишга, яхшига, ўқиганга, оҳига, ғовур-ғувурга.
Айрим ўринларда жўналиш келишиги функциясини кўмак- чи бажаради. Бундай шакллаиган конструкциялар таркибида келишик аффикслари қўлланилиши ҳам мумкин: Сайёра йигит- ларни марказий фонтан томон бошлаб кетди. (У. Умарбеков.) Эгасининг ҳаракатларини тушунган ит жўхоризор томон югу- риб кетди. (У. Умарбеков.) Алёша дарё лабидаги ўтлоқ томон- га қараб-қараб қўярди. (Ж. Абдуллахонов.) Иигит истар-ис- тамас чодир томонга кета бошлади. (С. Аҳм.) Афтидан, Сафа- ров иккови оғилга томон кетмоқда эди. (А. Қ.) Инсон гўзал- лшс учун интилади. (Ж. Абдуллахонов.)
§. Жўналиш келишиги баъзи ҳолларда чиқиш, ўрин-пайт ва тушум келишиги функцияларида ҳам келади: Биз ҳашамат- ли бино олдига (олдида) тўпландик. Бу воқеаларга (воқеалар- ни) тушуна олмадим. Бўлган воқеаларни айтиб беришга (айтиб беришдан) уялдик. Булар нутқда параллел ҳолда қўлланаве- ради.
Баъзан бу формадаги сўзларни равиш, сифат, ҳаракат ном- лари ҳам бошқариши мумкии: Бир йигитга қирқ ҳунар оз, дей- оилар. (В. Саъдулла.) Умуман, Аъзамжон бошқаларни оғзига қаратишни яхши кўрарди. (С. Аҳм.) Наргиза ўцшига жуда яхши.
§. Жўналиш келишигида келган от ёки отлашган сўзлар гапда қуйидаги синтактик вазифаларни бажаради:
Қим.га? ёки нимага? сўроғига жавоб бўлиб, гапда воситали тўлдирувчи бўлиб келади. Бу ва^тда жўналиш кели- шиги формасидаги сўзлар қуйидаги маъноларни англатади:
а) ҳоким сўз ифодалаган ҳаракат йўналган объектни: Мо- ҳиёил шошилинч сафарга отлана бошлади. (Ж. Абдуллахонов.) Дилдор Нафисанинг оппоқ чақноқ кўзларига ҳавасланиб боқ- дн4 № Ғ.);
б) ҳоким сўз ифодалаган ҳаракат аталган объектни: Бу ми- роб ҳосилотликка муносиб бўлуви мумкин. (Ш. Р.) Мавлоно, вазири калонга айтинг, элчилар шарафига хурсандчилик бунёд етсин (В. Саъдулла.);
в) ҳоким сўз ифодалаган ҳаракатнинг бажарилишида воси-> Та бўлган объектни: Эътиборларингиз учун раҳмат, мен энди [кетишим керак.— Кетказмайман!—Зулайҳо Нафисанинг била- еига осилиб олди. (Ҳ. Ғ.);
г) бирор нарсага эришиш маъноси: Терга ботган роҳатга ботар. (Мақол.) Меҳнат роҳатга етказар (Мақол.);
д) субъект ҳаракати қаратилган объектни: Мезбон меҳмон- цинг ҳаётига ҳам жавобгар. (В. Саъдулла.) Йўл қувлаган ха- винага йўлщар, гап қувлаган балога йўлиқар. (Мақол.) Маж- нунтоллар сувга бош эгиб турибди (Ш. Саъдулла.);
е) бпр предметнинг иккинчиси билан алмашиниши: Дилдор^ -учун энди ҳамма нарса тугади; севги саробга, ҳаёт уқубатга,
;кун тукга айланди. (Ҳ. Ғ.) Совуқ шамол эсиб, дарахт баргла*. рини совурди. Қиш изғирини сувнинг симобини мармарга ай- лантирои. (И. Султон.);
ё) ҳаракат бевосита таъсир қилган предметни: Айвон ишф- ,тидаги фаиерга чиройли нщшлср солинган. (П. Қ.) Қечаси сға бошлаган қор ҳадемай атрофни опиоқ чойшабга ўраган о'ди. (С. 3.) Тушимга ҳам нуқул дала билан пахта киради (П. Қ.);
ж) ҳоким бўлакдан англашилган ҳаракат ва ҳолатни юзага келтирган объектни: Абдулла чиндан ҳам вальсга яхши тушар- ди. (У. Умарбеков.) Энди қиз цадим замонларда бу тепанинг қ.андайдир тарихи бўлганлигига шубҳа қилмади. (Ш. Р.) Сиз \внг улуғ, энг азиз туйғуга — муҳаббатга хиёнат қилдингиз. (Ҳ. Ғ.) Сен, Диёрова, Қаримнинг ёлғонига ишониб лаққа ту- ‘шибсан-да? (Ҳ. Ғ.);
з) ўхшашлик, эваз маъносини. ифода қилувчи объектни: Тартиб билан экилган кенг ғўза майдони чексиз денгизга ўхл 'шайди. (С. Назар.) Бу майин оҳанг дам яқин, дам узоқдаЛ вшитилар, дам қиз боланинг димоғида куйланган чиройли цў- шщщ, дам қўшнай садосига ўхшаб кетарди. (Ж. Абдуллахо- 'щрв.) Дала шийпони кўм-кўк пахтазор ўртасидаги оролга ўх- ;шаб турарди. (Ш. Р.) Рустам бир қарашда бир қўли билан 'еравани кўтарадиган баҳодирга ўхшайди. (Ш. Р.) Муҳаббат- ни тиканакли гулга ўхшатадилар, ҳам азоби бор, ҳам ёқимли ҳиди. (Ж. Абдуллахоноз.);
й) кишн фаолйяти с@ҳалари.ни ифода қилур/т объевпм:— Абдулла Соидович, бу кишини ишга расмийлашгирар экап- сиз!— деди-да, нима ишёа этнлигини ҳам айтмай, ханадш лип этиб чищиб кетди. (Ҳ. Ғ.) Мен щитувчилжка ёшлигимдан қизщар эдим.
Қаерга? сўроғига жавоб бўлиб, гапда. ўрин1 ҳоли #ў- либ келади, Бу вақтда -жўналиш келишигидаги сўз ҳар-акат'» нииг йўиалиш ўриийи англатади: Тунги поезд билан йўлга чйқ- қан Абдулла тушга яқин Мингбулоща етиб келди. (У. Умар* беков.) Оқин сув асло ортига қайтмайди. (У. Ҳошимов.) Кет» ма-кет чалинган шўх куйлар ям-яшил водийга янгича файз таратиб турарди. (Ж. Абдуллахонов.) Баҳор кузи тўла ёиши яширмоқ учун кўча эшикка югурди. (111. Р.) Найман чўлларй- га, тўқайларига чинакам баҳор кирди. (С. Аҳм.) Деразадан ящол кўриниб турган порлоқ қуёш кўзгуси хонага сахий нур сочади. (Ҳ. Ғ.)
Вақт маъносини англатадиган отлар жўналиш келишигй формасида келиб, қ а ч о н? сўроғига жавоб бўлади ва гапда1 пайт ҳоли вазифасида келади: Спорт мусобақалари баҳврга қолдирилди.
Нимаг а? ёки нима мақсадда? сўроқларнга жа- воб бўлиб, мақсад маъносини англатади ва гапда мақсад ҳоли бўлиб келади: Балонинг олдини олмоща не чоралар кўрмщ лозим? (Ж. Абдуллахонов.) Хонкелдиева билан Карим иккое- лари шаҳар айланишга чиқиб кетдилар. (Ҳ. Ғ.) Баҳор Пўлат- ни кузатишга ясаниб чиққан эди. (III. Р.)
Н и м а г а? ёки нима сабабли? сўроқларига жавоб бўлиб, сабаб маъноснни аиглатиб, гапда сабаб ҳоли бўлкб ке- лади: Уз вақтида даволанлшганимга жуда афсусланаман. Нйр+ гиза спортда катта муваффщит қозонганига хурсанд бўлдим>
Қанчага? сўроғига жавоб бўлиб, ба^о, қиймат маъ- ноларини ифода қилади ва гапда миқдор-даража ҳоли бўлиб кел.ади: Раъно магазиндан бет еўмга турли ўқув қуроллари сотиб олди.
Қ а ч о н? сўроғига жавоб бўлиб, ҳаракатнинг бажарилиш пайтини ифода қилади: Кечга бориб ҳаво совиб кетди. Кунига 3 соатдан китоб устида шилаймиз.
Жўналиш келишигидати сўзлар кўмакчи сўз темоиидан бошқарилиб, гапда кесим ваз'ифасида ҳам келади: Назира кел- ганга цадар биз суҳбатлашиб ўтирдш.
Урии-пайт келишиги
§. Урин келишигидаги от иш-ҳаракатнийг бажарйлиш ўрни, вақти, шароити, ҳолати, сабаби, мақсади каби маъиолар- ни ҳам ифодалайди. Урин келишиги формаси -да аффикси ор- қали я-салади: шаҳарда, баҳорда, ҳовлида.
Пайт маъноси ифодаланганда баъзак ўрин келишиги аффик- си қўллапмнкди (ўрин келишиги белгисиз ҳолда бўлади): Деҳ- қон булсанг, куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайӧа. (Мақол.)
Урин келишигидаги сўз гапда уюшиб келганда белгили ва белгисиз формада қўлланади; ўрин келишигидаги сўз таъкид- ланеа, белгили, бошқа ҳолларда белгисиз бўлади: Кўчаларда, майдонларда, тепаликларда одам пайдо бўлди. (А. Қ.) Бугун мен ҳам иззатда, ҳам хизмагда. (У. Умарбеков.) Қиз боланинг ҳусни ҳам тилида, ҳам дилида, дейишади. (У. Умарбеков.) На сада дарахтлари ости, на мачитлар, на доим базм қизийдиган гавжумда бирор шарпа эшитасиз. (Ж. Абдуллахонов.)
Урйн келишиги аффикси кўмакчиларга қўшилиши ҳам мум- кин: Ховли юзида айланиб юрган оқсоқ мушук тўкилган жўхо- рини искаб кўрди. (А. Қ.) Машина дарёдан анча беридаги паст-баланд тепаликлар олдида тўхтади. (А. Қ.) Булоц бўйида ҳамииш сокинлик ҳукм сурарди. (Ш. Р.) Ащор бўйида бир тупми, икки тупми, ёнғоц ҳам бор эмиш. (У. Ҳошимов.) Янгроқ қўшиқлар бутун кеигликлар устида бир текис қанот қоқди. (Ж. Абдуллахонов.)
§. Урин келишигидаги отлар гапда қуйидаги вазифалар- да келади:
1\ и м д а? ёки н и м а д а? сўроғига жавоб бўлиб, восита- ли тўлдирувчи вазифасиии бажаради. Бу вақтда ўрин кели- шиги формасидаги отлар қуйидаги маъиоларии ифода қилади:
. 1) иш-ҳаракатнииг бажарилиш ўрнипи: Ботирда боққа ва боғбэиликка меҳр болалик вақтидаёқ уйғонди. (С. Назар.) Ин- сопьи хос барча хислатлар Зулфияда мавжуд эди;
2) иш-ҳаракатнииг бажарилишида восита бўлган объектни: Ёдгор қизнинг бир марта кулиб қарашини кўрши орзусида сак- киз чақирим наридан гоҳ пиёда, гоҳ ўртоғининг велосипедида келиб кетарди. (У. Ҳошимов.) Бултур Ёқутой «Узбекистон» машинасида олти юз тонна пахта терган. Шундайми? (Ҳ. Ғ.) Едгор тезгина кийинди-да, бурчакдаги умивальникда ювинди. (У. Ҳошимов.) Ҳозир қатқалоқни ҳам механизмлар ёрдамирд йўқотиш мумкин. (П. Қ.)
Қ а е р д а? сўроғига жавоб бўлиб, иш-ҳаракатнинг ба- жарилиш ўрииии билдиради ва гапда ўрин ҳоли бўлиб кела- ди: Янги қишлоқ қуриш керак. Одамлар янги, чиройли уйлар- да яшасин. Қатта-катта кўчаларда юрсин. (У. Умарбеков.) Ба- ланд ўрандиқда комбинезон кийган Ёлқин акам ўтирибди. (П. Қ.) Эҳтимол, боилқа бир планетада ҳам янги йил кирган- дир. (У. Ҳошимов.) Мирзачўлда буюк ишлар энди бошланди. (Ҳ. Ғ.) Осмон гумбазида яна бир-икки бор гумбурлаш бўлди. (М, Қориев.) Осмонда қоп-қора булутлар тўлқинланиб сузар- ди. (М. Горький.)
Қ а ч о н? сўроғига жавоб бўлиб, пайт маъносини анг- латади ва гапда пайт ҳоли бўлиб келади: Уша кезларда Ёлқин акам отда ғўзани культивация қилар эди. (П. Қ.) Баъзи пайт-
ларда ё-рилиб кетай 'дврдим. (Ж. Абдуллахонов.) Бу воцеа минг тўщиз юз йигирма иккинчи йилнинг кеч кузида, булган вди. (С. А.ҳм.) Наҳотки, одам икки йилда шунчалик ўзгариӧ кетса? (Ў. Умарбеков.)
Бир вақтнинг ўзида иш-ҳаракатнинг ҳам бажарилиш ўр- нини, ҳам пайтини ифодалайди. Бу вақтда қаерда? ҳамда қа ч о н? сўроқларига жавоб бўлаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |