ҳом синфдошлари орасида энг кичиги эди. (ё. Ш.) Эга функциясида келган бош келишикдаги от актив конст- рукцияда иш-ҳаракатнинг бажарувчисини, пассив копструкция- да иш-ҳаракатни ўз устига олгаи объектни нфодалайли. Актив конструкцияда: Қуёш аста-секин чўл этагига тушиб боради. (ё. Ш.) Чўл бобо парткомдагиларга раис билан бўл- ган суҳбатини ҳикоя қилиб берди. (Ҳ. Ғ.) Пассив конструкцияда: Мана бу телеграмма дарҳол ўртоқ Ленинга жўнатилсин. (Я.) Дарвоза тепасига беш-олти навкар сиғадиган катта сандиқ қўйилганди. (Л. Бать.) Кесим вазифасида. Бунда икки ҳолат бор:
а) ўзи кесим бўлиб келади: Айтилган сўз — отилган ўқ. Навоий — буюк шоир. Қиши ва окамиятни шакллантирган нар- са — меҳнат; б) кесимнинг от қисми бўлиб келади: Дилиюд кўз-кўзла- ётган нарса тош босмада босилган баёз эди. (М. Исм.) Мусо- бақада ғолиб чиққан Зулфия эди. Изоҳловчи вазифасида: Дарёдан ўтилган куни генерал
Погодин фронт ҳарбий Советига чақирилди. (И. Р.) Ҳол вазифасида. Отларнинг барча турлари ҳам бу вази* фада келавермайди. Кўпроқ пайт билдирувчи отлар бошқа сўз- лар билан муносабатга киришиб, пайт ҳоли вазифасида кели- ши мумкин: Шу куни туркман султони Ёқуббекдан элчи ку- тилмоқда эди. (Л. Бать.) Эртаси куни Баҳор иккинчи сменада ишлади. (Ш. Р.) Бутун ёз болаларнинг зали мана шу ердаги кўм-кўк боғча бўлади. (0.) Шу куни Абдулла' алламаҳалгача хаёл суриб ётди. (У. Умарбеков.)
Бош кедищ-иқдаги от еифатловчи билан бирикиб, миқдор- даража ҳоли бўлпб келиши ҳам мумкин: Бу чинорлар ҳадемай осмонга бўй чўтди, яна юз йил, балки беш юз минг йиллар умр кўради. (77. Қ.) Бош келишикдаги от кўмакчи сўзлар бнлан келиб, гапда ҳод, тўлдирувчи вазифасида келади: Осмон узра паға-паға бу- лутлар карвони сайр этади. (П. Қ.) Зулфия билаи саёҳатга бордим. Сифатловчи вазифасида: Шу пайт электр қўнғироқ аста оюиринглади. (Ҳ. Ғ.) Деразаларингга йўғон темир панжара ту- тилган экан. (У. Ҳоишмов.) Пулат Икромов ўз қизига инсти- тутни муваффақиятли битиршии муносабати билан олтин соат совға қилди. Номииатив гап вазифасида. Бу вақтда бош келишикдаги от аииқловчилари билан кенгайиб келиши ҳам мумкин: Ой. Позик жимжитлик. Салқин шамолларгина қизнинг сочлари би- лан ўйнашади. (0.) Кўм-кўк дала. Атрофда қизғин иш бора- ётир. (Я.) Ундалма вазифасида: Сиз бахтлисиз, Олимжон ака, сиз совет халқи учун кўп хизматлар қилдингиз. (Ш. Р.) Қиличинг■■ из синди, қалқонингиз теишлди, домла, сичқон бўлиб ковакка кириб кетаётибсиз. (А. Қ.)
Нутқда Фарғона шаҳри, Ленин ордени, «Ёшлик» кафеси, «Социализм» колхози, Қиров совхози, Тошкент радиоси, ўзбек халқи, март ойи, мева дарахти, педагогика институти каби кои- струкциялар кўп қўлланади. Бу конструкцияларнинг биринчи компонентини иккиичи компонентига қараб белгисиз қаратқич келишиги деб бўлмайди. Булар ҳар қандай шароитда ҳам -нинг аффиксини қабул қплмайди. [Пупииг учуи буларни бош кели- шикда деб ҳисоблаш тўғри бўлади. Бу тип конструкцпялар ях- литланиб, бўлинмас ҳолга келган. Улар орасига бошқа бирор сўз киритиб ҳам бўлмайди. Аниқловчи ҳам бутун бирикмага боғланади: Меҳнатсевар ўзбек халқи. Буларда биринчи компо- нент иккинчи компонентга нисбатланмай, белги сифатида қўл- ланаётнр. Бу тип конструкциялар изоҳловчи-изоҳланмиш конс- трукциясини т>ашкил қилади,
Қаратқич келишиги
§. Қаратқич к-елишиги бирор предметнинг шу келишик- даги отдан англашилган иредметга қарашли эканлигини ифо- далайди.
Қаратқич келишиги аффикси жонли нутқда, шеваларда -ни шаклида ҳам қўлланади: Фойдаси йўқ ҳозир гапиришни. Биз бу ҳақда Гулчеҳра билан кўп ўйлаймиз. (У. Умарбеков.) Қаратқич келишиги аффиксининг яна -инг формасидаги ва» рианти ҳам мавжуд. Бу I ва II шахс кишилик олмошларининг бирлик формасига қўшилади: мен + инг — менинг, сен + инг —> сенинг. Қаратқич келишигидаги сўз эгалик аффиксини олган бошқа бир от билан сиитактик алоқада бўлади. Бунда қаратқич ке* лишигидаги сўз қаратувчи, эгалик аффиксиии олган сўз эса қаралмиш деб юритилади: Совет кишисининг иродаси нималарга қодир эканини шу чўлда кўриш мумкин. (Ҳ. Ғ.) Ахир, ёлғон дунёдаги энг ярамас нарсалариинг манбаи эмас- ми? (Ҳ. Ғ.) §. Қаратқич келишиги икки кўринишда — белгили ва белгисиз қўлланади.
Белгили қаратқич келишиги -нинг аффикси билаи шаклла- ниб, реал қарашлиликни ифодалайди: Ёдгорнинг қулоқлари анчагача шанғиллаб турди. (У. Ҳошимов.) Кампирнинг кўзла- ри юмуқ эди. (У. Умарбеков.) Бунда предметнинг конкрет бир шахсга қарашлилиги англашилади. §. Қаратқич келишиги аффикси тушиб қолса, қаратқич келишиги белгисиз бўлади: Олмалар шохида саъвалар учиб- қўниб турарди. (У. Ҳошимов.) Чўл қушлари беозоргина чуғур- лашади. (С. Аҳм.) Буларда гап коикрет бир чўлнииг қуши ёки конкрет бир олманинг шохи ҳақида эмас, умумаи чўлга оид қуш, умуман олма шохи ҳақида бораётир.
Қаратқич келишигининг белгили-белгисиз қўлланиши ўз қо- нун-'қоидаларига эга.
§. Қаратқич келишйги қуйидаги ҳолларда албатта бел- гили қўлланади:
Қаратқич келишигидаги сўз шахс отлари бўлганда: Дил- дор опамнинг шифокори бемеҳр бўлса керак. (Ҳ. Ғ.) Сидщ- жопнинг юзида илжайишга ўхшаган, лекин ҳеч қандай маънони ифода этмаган бир нарса пайдо бўлди. (А. Қ.) Ғафуржон ака ўғлининг қайтишини сабрсизлик билан кутарди. (У. Умарбе- ков.) Акамнинг чеҳраси жуда очилиб кетди. (77. Қ.) Бирдан Моҳидилнинг кўзи йўл бўйидаги таниш тепаликка тушди,- (Ж. Абдуллахонов.)
Бутуннинг қисми англашилганда: Юракнинг ярасини фа- қат меҳр тузата олади. (Ҳ. Ғ.) Қўп ўтмай бедазорнинг ҳар чеккасида беданалар сайрай бошлади. (У. Умарбеков.) Офтоб окизғанак қилиб қиздираётган кунларнинг бирида пешингд, яқин қувурдан келаётган сув жуда озайиб қолди. (П. Қ.) Те- пақўрғон насос станцияси Қизилқум каналининг юраги ҳисоб■* ланади. (Ж. Абдуллахонов.) Найман оқшомидек нашъали оқ+ шом жаҳоннинг ҳеч ерида бўлмаса керак. (С. Аҳм.)
Қаратқич келишигидаги сўз ва қаралмиш ўртасида гене-
тнк алоқа бўлганда: Назаримда, рўзғор ва ошхона ишларинй Дилнозхоннинг онаси қилар экан. (П. Қ.) Азизанииг селыго раиси бўлиб ишлайдиган ёшгина отаси Едгорнинг авлод-аждо- дини суриштирди. (У. Ҳошимов.)
Қаратқич келишигидаги сўз манбани ифодалаганда: Ай- рилишдан ўтгандан кейин чумчуцларнинг чуғурлаиш қулоқни қоматга келтирди. (А. Қ.) Ғулом аканинг гапи тугамасданоқ, Сабохон югуриб кирди. (Ж. Абдуллахонов.)
Қаратқич келишигидаги сўз бнлан қаралмиш ўртасида бошқа сўзлар қўлланганда: Навоий бу ерда шаҳарнинг маш- ҳур кишиларини, олимларини, халқ вакилларини қабул этди. (0.) Социалистик давлатимизнинг ҳар бир граждани келажак ижодчисидир. (Ш. Р.) Ҳар бир оиланинг ўзига хос ҳаёти, та- рихи бўлади. (У. Умарбеков.) Шийпоннинг шабада тегадиган соя томони кўзимга жуда ёқимли кўринди. (П. Қ.) Ғуломжсщ нинг ўз устозига бўлган мухаббати ниҳоятда чексиз эди^ (Ж. Абдуллахонов.) Чўлнинг дайди шамоллари ўт-ўланларни силкиб югурар. (С. Аҳм.)
Кўчирма гап автор гапи ўртасида келганда ҳам шу ҳол юз беради: