Менинг китобим Бизнинг китобимиз
Сенинг кшпобинг Сизнинг китобингиз
Унинг китоби Уларнинг китоби
Буларда қаратқич билан қаралмиш шахсда мослашади. I ва II шахс кўплик формалари ҳам кўплик, ҳам бирлик (сиз- лаш) маъносида қўлланади.
Биз, сиз кишилик олмошлари ҳам кўплик, ҳам бирлик маъ- носида қўллангани учун кўплик маъноси ифодалаиганда баъзан -лар аффиксини ҳам олади: Бизларнинг китобимиз. Сизлар- нинг китобингиз.
Кўпликни ифода қилиш учун баъз'ан сен олмоши ҳам -лар аффиксини олади: Сенларнинг китобларинг.
Қишилик олмоши ва эгалик аффикслари шахс ва сон маъ- ноларини ифода қиладилар. Шунинг учун ҳам қаратувчи + қа- ралмиш конструкцияларида тежамкорлик қонунияти асосида қаратувчи қўлланмаслиги, қарашлилик маъноси фақат эгалик формасидаги отлар билан ифодаланиши ҳам мумкин: Нутқинг достон ҳам бўлмасин, қисца рубоий ҳам бўлмасин, ўртамиёна ғазал бўлсин! (Ҳ. Ғ.) Ақлинг моғор босмаганими бу? (А. Қ) Баъзан эса эгалик аффикслари қўлланмасдан, тааллуқлилик белгисиз ифодаланиши ҳам мумкин: Эсимни танимбманки, биз- нинг хонадонда аёлга цўл кўтарган кимсани билмайман. («Сао- дат»)—Қани юринг,— деди Турсунали ака ўрнидан туриб.— Бизнинг цизнинг чойидан ичайлик. (У. Умарбеков.)
Эгалик аффиксини олган сўз баъзан чиқиш келишигидаги сўзлар билан ҳам боғланищи мумкин. Бунда қаралмнш миқдор ёки белги англатадиган сўз билан ифодаланади, қаратқич эса кўплик формада ёки биттадан ортиқ миқдорни ифода қилувчи сифатловчи олгаи бўлади: Студентлардан бири, ўқувчиларнинг барчаси.
Эгалик аффикси ўзи қўшилган ўзак доирасида ишлати- лади. Бунда икки ҳолат бор:
а) эгалик аффикси вазифасида келиб, ўзининг грамматик моҳияти — маъносини сақлайди. Бунда эгалик аффикси от тур- кумидаги сўзларга, ҳаракат номи, олмош, шунннгдек, отлашгаи сўз (сифатдош)ларга қўшилаверади: онам, ўқишинг, ҳамманг, қаҳрамоним, ўқиганим каби;
б) эгалик аффикси ўз грамматик маъносини йўқотиб, ўзи қўшилган ўзак билан биргаликда бошқа сўз туркумига — ра- вишга ўтади: эртаси, кечаси; модал сўзга ўтади: чамаси, ях- шиси.
Эгалик аффиксининг ҳар икки сон формаси ҳар қандай от, олмош ёки отлашган сўзларга қўшилавермайди. Кўпинча миқ- дор тушунчаси билан боғлиқ бўлган ўзакларга эгалик аффикс- ларииинг бирлик формалари қўшилмайди. Бундай сўзлар эгалик категориясининг кўплик формасидагина қўллаиади: барчамиз, бешовимиз. Бу жиҳатдан III шахс эгалик аффикси мустасно: у нейтраллик хусусиятига эга: барчаси, бешови.
Эгалик аффикси кўпинча оддий гап бўлаги вазифасидаги сўзларга қўшилади. Шу билан бирга, бир бутун ҳолда қўлла- надиган конструкцияларга ҳам қўшилиб келиши мумкин: Уз бекистон Совет Социалистик Республикаси, Совет Иттифоқи Комммнистик партияси. ' ^
Келищик категориябЙ*
§. Отнинг бошқа сўзлар билан синтактик муносабатини кўрсатувчи маънолар ва бу маъноларни ифодаловчи формалар
7 системаси келишик категорияси дейилади. Келишик категория- си олти грамматик маъно ёки олти келишикни бирлаштиради: бош келишик, қаратқич келишиги, тушум ке- лишиги, чиқиш келишиги, жўналиш келиши- г и, ў р и н к е л и ш и г и.
Келишиклар ифода қиладиган муносабатларнинг умумлаш- ган маънолари сўзлар парадигмасида эмас, сўз бирикмасида шаклланади, яъни бундай маънолар синтагматик характерда бўлади.
§. Отларнинг келишик формалари билан ўзгариши тур- ланиш, келишик аф_фиксинииг ўзи эса турловчи дейилади.
Келишиклсф
|
Сўроқлари
|
Турланиши
|
Бош к. Қаратқич к.
Тушум к
Чикиш к.
Жўналиш к.
Ўрин-пайт к.
|
К и м?, ,и и м а?, -қ а вр?
' К и М II И II Г ?, Н И М а- нинг?, қаернинг?
Кимни?, нимани?, к а е р и и?
Кимдан?, нимадан?, қ а е р д а н?
Кимга?, нимага?, қ а е р г а?
Кимда?, нимада?, қ а е р д а?
|
Зулфия, китоб, Тошкент Зулфиянинг, китобнинг, Тош- кршпнинг Зулфияни, китобни, Тош-
кентни
Зулфиядан, китобдан, Тош-
кенпгдан
Зулфияга, китобга, Тош- кешпга
Зулфияда, китобда, Тош- кешпда
|
Do'stlaringiz bilan baham: |