Урин белгиси формаси
§. Бу форма -даги аффикси ёрдамида ясалади ва нарса* ҳодисанинг ўриига кўра белгисини билдиради: шаҳардаги дўст- ларимиз, осмондаги булутлар, қирдаги лолалар каби. Агар -даги аффикси қўшиладиган сўз вақт (пайт) маъносига эга •бўлса, бу форма нарсаиинг пайтга нисбатан ўрниии билдиради: ёздаги, қишдаги каби.
-даги аффикси ўрин келишиги кўрсаткичи -да аффикси би- лан -ги аффиксининг бирикишидан ҳосил бўлган қўшма аф- фиксдир.
Маълумки, -ги (-ки, -қи) аффикси ўрин ёки иайт билдирувчи сўзларга қўшнлиб, шу ўрин ёки пайтга оидлик маъносини ифо- далайди: нариги, остки, ички, ташқи; ёзги, кечаги, тунги, туш- ки каби. -даги аффикси билан ясалувчи формада ҳам -ги аф- фиксининг бу хусусияти, шунингдек, ўрин келишиги формасига хос маъно маълум даражада сақланади. Шунинг учун ҳам кўпчилик ишларда бу формадаги -ги сифат ясовчи аффикс деб, яъни мустақил аффикс деб таърифланади. Ҳақиқатда эса бун* дай эмас. Уйдаги, куздаги каби формада -да'келишик форма- сига хос хусусиятни (функцияни), -ги эса сўз яс.аш функция- сини йўқотган. Чунки ўрин келишиги формаси ҳаракатнинг бажарилиш ўрнини билдиради ва бу формадаги от феълга боғ- ланиб, гапда ҳол вазифасида келади. -даги аффиксли от эса ҳамма вақт отга боғланади ва гапда аниқловчи вазифасида келадн. Масалан: Бурчакдаги креслода тулки пўстинига ўра- либ оқ пийма кийган қалам мўйловли ёшгина .бойвачча кери-
либ ўтирар, кимгадир уқтирар эди. (Ас. М.) Адолат бошидагй рўмолини кўзигача тушириб эгилиб салом берди. (Е. Ш.) Қўш- ни цишлоц,лардаги пахта пайкалларини оралаб, қиём туш пайти яккатутлик дещонлар билан бирга ўтириб чойхўрлик қилди. (И. Содиқов.)
Демак, уйдаги, пахтазордаги каби фор^адаги -да ўрин ке- лишиги формасини ясаш хусусиятини, -ги сўз ясащ-хусусияти- ни йўқотиб, иккаласи бирликда бир маъно ва вазифа учун қўл* ланувчи аффиксга — нредметшшг ўрин белгисини кўрсатувчи аффиксга айланган.
-даги аффикси сўзга сон формасидан сўнг, агар бўлса, эга- лик аффикси, ҳурмат ифодаловчи -лар аффиксидан, шунинг- дек, қарашлилик ифодаловчи -нкки аффиксидан ҳам кейин қўшилади: дарахтлардаги, китобларимдаги, опамлардаги, то- ғамларникидаги (тоғаларимникидаги) каби.
-даги аффикси субстантив форманн атрибутив формага ай- лантиради. Шунинг учун ҳам ўрин белгиси формаси келишик қўшимчасини олмайди. Агар бу формадаги сўз отлашса (ўзи боғланиб келган отнинг вазифасини ҳам ўз устига олса), у ҳолда -даги аффиксидан сўнг яна кўплик, эгалик ва келишик аффикслари қўшилаверади: колхозларимиздагиларга каби:
Салтанат онасини яна қучоқлади ва фахрлангандек ёнидаги- ларга қаради. (Ойдин.) Улар орқада қолиб, бир нималар кав- шаб, бир-бирларидан мохорка тутатишар,... орцароцдагилари бўлса, эгарда бемалол ухлаб келишар эди. (Ас. М.)
Do'stlaringiz bilan baham: |