Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet97/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Чегара формаси

  1. §. Отнинг бу функционал формаси -гача (-кача, -қача) аффикси ёрдамида ясалади: аэропортгача, парккача, қишлоқ- қача каби: Оқ кўйлагининг енгларини билагигача шимарган Аҳ- маджон кабинага эгилиб кирди-да, рулга ўтириб, машинани ҳайдаб кетди. (Ҳ. Ғ.) Синфда энг кичиги бўлганиданми ёки яхши ўқиётганиданми уни ўқувчилардан тортиб ўқитувчигача севиб қолишди. (Ё. Ш.) Тўғрисини айтсам, баҳордан кеч куз- гача қишлоқ кишиси учун шароитнинг ўзи топилмайди. (0. Мухторов.)

-гача аффикси жўналиш кўрсаткичи -га ва чегара маъноси- ни ифодаловчи -ча аффиксларининг бирикувидан ҳосил бўл- ган ҳўшма аффиксдир. Бу аффикс билан ясалувчи формаорқа- ли ифодаланадиган чегара маъноси жўналиш келишигидаги от + қадар кўмакчиси ёрдамида ҳам ифодаланади. Қиёсланг: уйгачауйга қадар, кечгачакечга қадар. Демак, шаҳарга- ча, пешингача каби формада ифодаланадиган чегара маъноси -ча аффиксига хос. Шунга кўра бундай формада -ча мустақил аффиксдек кўринади. Ҳақиқатда эса бундай эмас. Чунки, би- ринчидан, бу формада -ча мустақил аффикс бўлса, жўналиш келишиги аффикси (-га) ҳам ўз мустақиллигини сақлаши, ўз



Маъно ва вазифасида қўлланиши керак бўлади. Ваҳоланки, че- гара формаси таркибида -га ва -ча ўзича мустақил эмас, бал-. ки иккаласи бирликда бир маънони (чегара маъносини) реал- лаштирувчи воситадир. Бир мисол: Повестка хабарини

эиштган куни эса, ишни то тун цоронғисигача давоя эттирган. (Ҳ. Н.) Бу мисолдаги тун қоронғисигача давом эттирган би- рикмасидаги чегара формаси кесимга жўналиш келпшиги фор- масида ҳам, -ча аффиксли формада ҳам бирика олмайди, яъни тун қоронғисига давом эттирган ёки тун қоронғисича давом эттирган дейилмайди. Бу факт чегара формасида -га ва -ча ўзича мустақнл эмаслигини, улар шу формани ясовчи бир аф- фикс эканини кўрсатади. Иккинчидан, чегара формаси тарки- бидаги -ча аффикси ўриида қадар кўмакчиси қўлланиши мум- кинлиги ҳам -ча аффиксининг ўзича мустақиллигини эмас, балки -га аффикси билан бирга бир аффикс эканини тасдиқ- лайди. Чунки уйга қадар, кечга қадар кабиларда ҳам жўна- лиш келишигидаги сўз ўзича мустақил форма эмас, балки у қадар кўмакчиси билан бирликда яхлит бир формаии (анали- тик форма) ҳосил қилади.
-гача аффиксли форма ифодалайдиган чегара макондаги чегара, замон (пайт)даги чегара ёки конкрет нарсадаги чега- ра бўлиши мумкин:

  1. Маконда: Рустамжон вагон зинасига сакради. Сўнг ич- каридан қўлини чиқариб, анча ергача силкитиб борди. (Ҳ. Н.) Бу атрофларга автобус келмас экан, марказгача пиёда кетиш- га тўғри келди. (X. Тўхтабоев.)

  2. Замои (пайт)да: Мунира ойисига овқат олиб кетган, ҳа- лигача дараги йўқ. (Л. Маҳмудов.) Лекин шу букуигача на нландаги машиий хизмат комбинатига битта ғишт қўйилди, на бир метр сим тортилди. (О. Е.)

  3. Замон ва макондан бошқа карсаларда: Рустамжон х(ар гал сафардан қайтди дегунча мактабдан хабар олар, ота-она- лар мажлисидан тортиб, байрам кечалари, пионер сборларига- ча иштирок этарди. (Ҳ. Н.) ...ҳамиша унга нимадир етшимай- ди, гоҳ мактабга кўмир дейди, гоҳ ойна, гоҳ бўр, ҳатто латтагача сўрайди. (Ч. Айтматов.)

-гача аффикси атоқли отлар, отлашган сўзлар, олмошлар, сон- лар, феълнинг сифатдош ва ҳаракат номи формаларига ҳам қўшила олади: Қаҳрамондан Мирҳожибойгача ҳеч кимни эс- дан чиқармай хатга солди. (Е. Ш.) Аввало, маслаҳатым, ўнин- чини битириб олинг... Унгача ёшингиз ҳам тўлади. Сўнг марҳа- мат. (Ҳ. Н.) У атиги ўнгача санашни билади. (Э. Усмонов.) Дарахт кесиис, биз айтган йўғонлик ва узунликда хода тайёр- лаш билангина тинчимайди, уларни айтилган жойга, белги/ыхн- ган муддатда етказиб беришгачаҳамма ишда қатнашади. (Ҳ. Н.) Одам изининг ҳатто қачӧн тутганигача билиб бергани- да эса ҳайратландик. (Ҳ. Н,)


Ўхшатиш формаси



  1. §. Ўхшатиш формаси -дек(-дай) аффикси ёрдамида яеалади ва нарса ёки шахсии белги, ҳаракат ва ш. к. жиҳатдан -дек аффиксли сўз билдирган нарсага, шахсга ўхшатади, ўх- ш'ашлкгини билдиради: шердек кучли, кафтдек текис, кийик- дек учқур каби: Сал титраган. илиқ гавдасини юмиюқ тивит рўмолга ураб қучганча, ёш боладек елкасини силар эди. (Ас. М.) ...щллардан шундай дилрабо куй таралар эдики, гўё цизнинг ўзи ҳам бунга маҳлиёдек, скрипка устига бош эгиб, щулоц солаётганга ўхшарди. (С. Абдуқаҳҳор.) «Қубовая» деб ёзилган хонани очса, ҳаммомдагидек иссиқ ҳовур гуп этиб юзи- га урди... (Ас. М.)

-дек(-дай) аффикси кўпчилик ишларда сифат ва равиш ясов- чилар қато])ш а киритилади. Лекин у сўз ясовчи. аффикс эмас. -дек аффиксининг каби кўмакчисига синонимлиги ҳам унинг сўа ясовчи эмаслигини кўрсатади: қуёшдекқуёш каби, Эр- киндекЭркин каби, денгиздекденгиз каби, сизлардексизлар каби.
Эслатма. -дек(-дай) аффиксли сўз шу ҳолида янги маъно касб этиши, яг№И сўзга айланиши мумкин: муздек (сув), қипгдай (дори) каби. Лекии бу ҳо- диса ас^иксация йўли бялан (-дек аффикси воситаси) яиги сўз ясаш эмас.
Ухшатиш билдирувчи -дек аффикси асосан отларга, бун- даи ташқари, олмош, сифат ва феълнинг сифатдош, ҳаракат номи ва -моқчи аффиксли формаларига ҳам қўшилади. Бу ҳо- диса ҳам унииг сўз ясовчи эмаслигини кўрсатадн: тогдек, мен- дек, дурустдек, билмагандек, билмоқчидек каби: Овоз бергани кетаётганлардан кўра қайтаётганлар кўпроқдек кўринди кў- зимга. (С. 3.) Шамолдан эгилган дарахт зўрға бошини кўтар- гандек бу ҳам секингина ердан бошини кўтарди ва атрофга қа- ради. (Ойдин.) У шундай семиз эдики, лўппи юзларидан қон тарс отилиб чиқмоқчидек тарам-тарам бўлиб кетган. (С. Аб- дуқаҳҳор.)
Ухшатшп формасини ясовчи -дек(-дай) аффикси сўзга ҳар қандай форма ясовчилардан сўнг қўшилади. Бу ҳодиса ҳам унинт сўз ясовчн эмаслигини кўрсатади: акалардек, акаларим- дек, акаларимникидек, акаларимникидагидек каби: Хайрият,
ўша-ўша Акбарали, онасига меҳрли, овози отасиникидек шира- ли, беозор. (Ас. М.) Хотиржам бўлинг. Щнглингиздагидек бо- қаман. (11. Фозилов.)
-дек аффикси баъзи олмошларга қўшилганда -иақа, -доқ каби вариантда қўллаиади.. Бу ҳол айниқса огзаки нутқ учун характерли: унақа, шундоқ, қанақа каби.
Аналитик форма

  1. §. Отнинг аналитик формаси кўмакта сўз ёрдамида ҳо- сил бўлади. Бу формалар восита, макон, вақт, сабаб, мақсад каби маъноларни ифодалайди. Аналитик форма ҳосил қилувчи



кўмакчилар отиинг маълум бир келишик формасигз бнрнкади: цалам билан
(ёзмоқ), кун сайин (гўзаллашмоқ), дўсти учун (олмоқ), кечга томон (келмоқ) ва б. (Кўмакчиларнинг маъ- носи 186- § да ёритилган.)
Жуфт ва такрорий формалар

  1. Download 0,65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish