Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet104/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277


§. Бир сўзи қўлланиши, вазифаси ва маъиосига кўра айрим ҳолларда бошқа саноқ сонлардан фарқланиб туради: ;Бу сўз туб сўз шаклида, айрим аффиксларпи қабул қилган ҳолда ёки жуфт ҳолда қўлланади.

  1. Бир сўзи туб сўз шаклида қўлланганда:

а) саноқ маъносини англатиб, предметнинг миқдорини бил- диради: Яна бир масалани гаплашиб олишимиз керак (0.);
б) от олдида ноаниқликни кўрсатувчи формант бўлиб ке- лади. Бу вақтда у маълум миқдор маъноси билан боғланмай- ди: Кенг яғринли бир ўзбек йигити сўзлай бошлади. (0.) Бу мисолдати бир сўзи ҳам миқдор, ҳам ноаниқликии кўрсатиши мумкин. Жонли тилда бундай бирикма фарқлаииб туради: бир сўзи миқдории кўрсатса, логик урғу олади (бир китоб); поаниқ формант бўлиб келса, урғу олмайди (бир китоб). Бундай ҳол-


ларда бир сўзининг аниқ ёки ноаниқ миқдор ифодалашини аииқ- лаш учун юқоридаги типли бирикмани қаратқичли бирикмага айлантириб кўриш, керак. Агар қаратқичли бирикмага айланти- риб бўлса,. аниқ миқдорни; қаратқичли бирикмага айлантириб бўлмаса, ноаниқ миқдорни бнлдиради: бир ўқувчиуқувчилар- нинг бири. (Бупда аниқ'миқдор ифодаланган.) Бир сўзидан ке- йинги сўз эгалик қўшимчасини олган от ёки кўрсатиш олмошла- ридан бўлса, у доим а_ниқ миқдорни ифодалайди: бир китобим;, Бу ерда бир шу, уй қолди. Ноаниқликни билдирувчи формант бў- либ келганда баъзан сифат билан бирга бирикмали аниқловчини ташкил этиши мумкин. Масалан: қизиқ бир китоб;


в) ҳаракатнинг белгисини билдириб, гапда ҳол бўлиб кела- ди: Маишна бир лапанглади-да, яна илгарилади. (С. Аҳм.) Баъзан маънони кучай'тириш учуп шу хилдаги гапларда кесим такрорланиб келади: бир уришди, бир уришди...;
г) мазмунидаи истак англашилган гапларда бирор воқеа- ҳодисанинг бажар.илиши мўлжал қилииганлигиии билдиради: эртага бир дам олсам;
д) предметнииг бир турда ёки жинсдош эканлигини ифода- лаб, «бир хил» деган маъноии билдиради. Масалан: Унинг ди- ректор Нишоихўжаев билан тили, дили, қилиғи бир. (Газета- дан.) Тилинг билан кўнглингни бир тут. Карима билан Эркин- нинг 'еши бир;
с) маънӧни кучайтириш учун қўллаиилади. Бундай вақтда бир сўзи кучли интонация билан айтилади: Оқсойдан ўтгани- мизда бир (ҳам) ёмғир ёғди! (С. Ан.);
ё) аниқловчили бирикмага иоаниқлик оттенкасини қўшади: Сафаров уни хунук бир хабар билан қариги олди. (А. Қ.) Уларнинг юзида бир чиройли табассум порлайди. (С. Аҳм.);
ж) навбатма-навбат юзага келадиган воқеаларни нфода- лаб, айирув боғловчилари вазифасида қўлланади. Масалан: Бола бир бизга қарайди, бир отасига қарайди.
Баъзаи эгалик аффиксларини олиб, ўхшашлик маъносини бнлдириши мумкин: Ў ҳам менинг бирим (у ҳам менга ўхшаш).


  1. Download 0,65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish