Кун, вақт, пайт, йил сўзлари кўпликни ифодаловчи -лар аффиксини қабул қилиши ҳам мумкин. Масалан, бир кунлари, бир вақтлари, бир пайтлари, бир йиллари...;
б) неча, қанча, сидир(ғ)а, оз, мунча, қадар сўзлари билан қўшилиб, ҳол ёки аниқловчи вазифасида келади: бир неча сту- дент, бир қанча китоб, бирмунча (бир қадар) қараб чиқдим, бир оз ишладик, бир сидир(ғ)а кўриб чиқдим;
в) бир сўзи нима, нарса сўзлари билан бирга келиб но- >аниқлик маъносини билдиради. Бу вазифада келган нима ва нарса сўзлари ўзаро синоним бўлади: Унда кутилмаган бир нарса пайдо бўлди. (С. Аҳм.) ...унга бир нималарни кўрсатди;
I г) қатор, талай сўзлари билан бирикиб, предметнинг бел- -гисини кўрсатади: Мажбуриятни ўз вақтида бажариш учун бир цатор тадбирлар белгилаб чиқдим. («Қизил Узбекистон» газ.) 'Трактор бир ярим кунда бир талай қўриқ ер очипти. (А. Қ.);
д) хил сўзи билан бирикиб келганда икки хил: «бир тур- даги» ёки «ғалати» каби маъноларни билдиради: Чорбозордаги
боғимни пуллашни учини чиқарганимдаёқ важоҳати бир хил бўлиб, тутуни осмонга чиқувди. (Ас. М.) Бир хил китобларни олдим;
е) бир сўзи бари, баъзи, ҳар, қай(си) сўзларидан кейин ке- либ, қўшма сўзни ташкил этади: баъзи бир, қай(си) бир сўз- лари сифат вазифасида, ҳар бир — олмош вазифасида, бари- бир (асли эга + кесим муносабатидан келиб чиққан)—кириш сўз ёки сўз-гап функциясида қўлланади: Бу одамларнинг цайси бирини ишонтиради! (А. Қ.) Петров ҳар бир сўзни анық- лаб гапирарди. (0.) Иўқ, барибир кутмайди. (М. Исм.)
Булардан ташқари бир сўзи жуфтланиб кела олади. Бун- дай вақтда улар келишик (қотиб қолган келишик аффикслари) ва эгалик аффиксларини олади: бир-бири, бирдан-бир, бирма- бир, бир-бирига, бири-бирига каби. Шунингдек, бу сўз бирин- сирин, бирин-кетин каби жуфт сўзларнинг олдииги компоненти бўлиб ҳам келади. Бир сўзининг жуфтлаиишида ўзига хос ху- сусиятлар ҳам мавжуд: Бир сўзи жуфтланса, равишга кўчади: ...ипак намуналарига бир-бир қараб чиқди. (0.)
Жуфтланган бир сўзинипг олдингиси чиқиш келишик фор- масида келса, ягона, якка каби маъноларни билдиради: Бу муштипарнинг бирдан-бир орзуси шу-ку! (М. Исм.)
Жуфтланган бир сўзининг ҳар иккиси эгалик, келишик ва кўплик аффиксларини олиб келган бўлса, кейинги бир сўзи «иккинчиси» ёки «бошқаси» деган маънони билднради: Бири- бирининг давомчиси, бири-бирига устоз. (Ғ. Ғ.) Бири-биридан аломат гулларни ўстирди. (М. Исм.) Улоқчилар биридан-бири улоқни олиб қочади. (0.) Олдинги сўз эгалик аффиксини ол- маган бўлса, бу ҳолат кўриимайди: Улар бир-бирларига мам- нун қараб қўйишди. (0.)
Узбек тилида бир сўзи ўриида илк сўзи ишлатилиши мум- кин. Бу сўз биринчи маъносида тартибни кўрсатади: Қуёшнинг илкнуридан олам уйғонгандек. (Ҳ. Ғ.) Уктамюгуриб борди-ю, гўё уларни илк марта кўраётгандек қизиқиш ва ҳаяжон би- лан кутиб олди. (0.)
Шушшгдек, бир сўзи маъносида якка, ягона, ёлғиз сўзлари ҳам ишлатилади. Бир ўзим келдим — ёлғиз ўзим келдим. Унинг битта ўғли бор — унинг ягона (яккаю ягона) ўғли бор ва ҳ. к. Лекин бу сўзлар сон туркумига кирмайди, чунки улар ўрнида маълум рақамни қўллаб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |