Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet26/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

Бас, стап, чолғувчи, бас қил созингни. Бас, етар кЦксимга урмагил ханжар... (71. Орипов.)

  1. Ҳозирги адабий тил ва шеваларда мақсад маъносини англатувчи -гани формаси ўрнида эски ўзбек адабий тилида -галк, -гали, -қали, -кали формалари қўлланган. Булар баъзап



ҳозирги адабий тилимизда ҳам ўша формада учраб туради: Кўргали ҳу-снингни зору мубтало бўлдум сенга. (Иавоий.) Еки: Кўргали келдингми, ёр, куйдиргали келдингми, ёр. (Қў- шиқдан.)

  1. Ҳозирги-келаси замон сифатдоши ясовчи -р(-ар)нинг -ур формаси ҳам классик адабиёт тилида кўплаб ишлатилган. Бу форма баъзан ҳозирги ёзувда ҳам ўша ҳолича қўлланади:

Юлдузлар ўтига бардош берурман,
Фазолар тафтига қилурман тоқат. (А. Орипов.)
Қурурмиз зўр каналлар, бахтимиздек ул равон бўлсин. (А. Пўлат.)
Сенинг-чун, эй ғарибим, ич-ичимдан бўзлагайдурман.
(А. Орипов.)

  1. Эски ўзбек тилида чиқиш келишиги формаси -дин бўл- ган. Бу форма ҳозирги адабий тилдаги чиқиш келишиги фор- маси -дан ўрнида ҳозир ҳам баъзан ишлатилади: Севар ёрим цайдин галдинг. (Хоразм халқ қўшиғи.)

  2. -ми юкламаси ўзбек тилида баъзан -му тарзида қўллан- ган. Бу ҳолат ҳозирги адабий тилда ҳам кузатилади:

Севгини тортиб бўлурму
Тоигу торозу билан. (Э. Воҳидов.)
Ернинг мен тортмаган оюабру оюафоси қолдиму. (Бобир.)
Гўзал жонон, соғиндингму. (П. Мўмин.)
Қора қошинг ой юзингда ҳилол эмасму. (А. Пўлат.)

  1. Ҳозирги адабий тилимизда орфографик норма сифатида қўлланувчн чоризм сўзи ва чор Россияси бирикмаси тилимизга Октябрь инқнлоби арафасида кириб келган бўлиб, ўша давр оғзаки нутқ традициясига мувофиқ ц ўрнида ч қўлланиб ке- лади. Бу сўзлар русча царизм сўзи ва Царская Россия бирик- масининг ўзбск тили талаффузига мослаштириб қўлланилиши иатижасида юзага келган.

Ҳозирги адабий тилимизда анча кенг қўлланувчи пудратчи
термини ҳам аслида русча подрядчик сўзини англатиб, ўша вақт- ларда тилимизга киргаи ва ҳозир ҳам'аввалги традицияга му- вофиқ талаффуз қилниади ва ёзилади. Оғзаки нутқимизда кўп- роқ учрайдиган памил (фомил) чой бирикмаси ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкип.
Узбек тилида тарихий-традицион принцип асосида ёзила- дигаи сўзлар шакл ва тузилиши жиҳатидан хилма-хилликка эга бўлганидек, улар баъзан ёзилиш жиҳатидан ҳам фарқ қи- лади.


Шунингдек, масалан, чоризм, пудратчи сўзлари халқ та- лаффузи асосида орфографияга кириб келган бўлса, Навоий, 'Муқимий, Фидоий каби сўзлар араб тйлининг қоидасини ўз- лаштириш асосида орфографиямизга кириб келган; офтоб, бо- зор, доно, нодон, зоғора, овоз, омонат, похол, сомон, осмон, одоб сингари кўп бўғинли ёки икки бўғинли сўзларнинг ҳар икки бўғинида ҳам о ёзилгани ҳолда худди шу типдаги баҳор, баҳо, алвон, алоқа, баҳона, бало сингари сўзларнинг биринчи бўғинида а ва иккинчи бўғинида о ёзилади.


о унлисининг сўзларнинг ўзак-негизларида в, қ. товушлари- дан олдин: гавжум, говмуш, довдирамоқ, довул, зовур, ахлоқ, айғоқ, байроқ, бошоқ, иноқ, сабоқ, нўноқ каби сўзларда, оғза- ки нутқда кўпинча ҳар икки бўғинда ҳам о унлиси очиқ та- лаффуз этилгани ҳолда ёзувда кўпгина сўзларда биринчи бў- ғинда а, иккинчи бўғинда о қўлланади. Ҳолбуки, ўзбек тили- нинг табиати бу бўғинларнинг асосан бир хил қўлланишини талаб этади.
Демак, ҳозирги ўзбек орфографиясининг тарихий-традицион принципларини ишлаб чиқиш соҳасида ҳам ҳали аичагина ўзи- га хос камчилик ва муаммолар мавжуд.

  1. §. Дифференциациилаш принципи. Бу принципга асосаи оғзаки нутқда ёки талаффузда бир-биридан аниқ фарқланмай- диган ёки ўзаро фарқлари деярли сезилмайдиган даражага ке- либ қолган сўзлар ёзувда махсус қоида билан ажратилиб ёзи- лади.

Езув ва имлони тартибга солиш мақсадида илгари оғзаки нутқда деярли бир хил а'йтилиб келинган баъзи сўзлар, фор- малар ёки аффиксларни ёзувда бир-биридаи фарқлаш учун одатда дифференциациялаш методидан фойдаланилади. Бошқа тиллардаги каби ўзбек тилида ҳам бу методдан кам фойдала- нилади.
Бу принципнинг қўлланишини қуйидаги мисолларда кўриш мумкин.

  1. Маълумки, революцияга қадар араб ёзуви билан иш кўр- ган даврда -лик ва -ли аффикслари ёзувда деярли дифферен- циация қилинмай қўлланар эди. Бу ҳол 1956 йилга қадар да- вом этиб келди. Масалан, -лик аффикси асосан шаҳар аҳоли- си нутқида, -ли аффикси эса қипчоқ шевалари вакиллари ва умуман қишлоқ аҳолиси нутқида қўлланарди. Бунда ҳар икки аффикснинг эгалилик ва тегишлилик маънолари фарқланмас эди. 1956 йилдан бошлаб адабий орфографиямизда уларни фарқлаб қўллашга ўтилди: тегишлилик маъносини ифодалаш- да -лик аффикси (масалан: шаҳарлик, қишлоқлик, тошкент- лик, андююонлик), эга эканлик маъносида -ли аффикси қўл- лана бошланди (отли, тўнли, уйли, о/сойли, саводли). Бунинг натижаснда ёзувда ва умуман имлода анчагина тартнблклик ва саранжомликка эришилди.



Баъзан ҳозирги кунда ҳам бу аффиксларнинг бири ўрнида иккинчисиийнг қўлланиши учраб қолади. Масалан: боғлиқ
(боғ- ланган маъносида) сўзи билан тоғлик (тоғда яшайдиган ки- ши), тузлиқ (туз солинадиган идиш ёки халта) тузлик (туз со- линган, тузлавган овқат ёки гўшт), кенглик, бошлиқ, бебош- лик, уйлик, шаҳарлик, қишлоқлик сўзларининг маъноларини ўзаро қиёслаб кўринг.

  1. Худди шунга ўхшаш бормоц феъли билан бармоқ (вазн) сўзлари огзаки талаффузда деярли фарқланмаса-да, ёзувда улар ўзакдаги унлининг о ёки а билан ифодаланишига қараб ўзаро фарқ қилади. Ҳозирги ёзувимизда қалмоқ (халқ номи) сўзи билан қолмоқ феълининг биринчи бўғинидаги унлининг қандай ёзилишига қараб фарқланиши ҳам юқоридаги фикрга мисол бўлади.

Лекин шуни ҳам цайд қилиб ўтиш керакки, агар дифферен- циадиялаш принципи бўйича фарқ қилинадиган сўзлар аниқ танланмаса, улар сунъий бўлиб қолади ва кенг халқ оммаси томонидан қўлланмасдан, бора-бора қоидадан чиқиб кетади. Масалан, 1956 йилда машина ва методга нисбатан киритилган цўллапмоқ сўзи билан худди шу ҳодиса юз берди. Чуики ҳо- зир одамлар худди қоидада ёзилгандек, машинани ёки янги методни қўлландик дейишмайди, балки уларни қўлладик де- йишади.

  1. Дифференциациялаш принципига биаоан сўзлар аффикс- ларга кўра ҳам (масалан, -лик, -лиқ аффиксларпга кўра) фарқ- ланади: бўшлик (от, ювошлик)—бўшлиқ (от, бўш жой, фазо), боғлщ (от, алоқадор)—боғлиқ (молни, бедани, пичанни бог- лашга мўлжалланган ип ёки ўт).

Дифференциациялаш принципини имлода қўллашда тил сис- темасидаги табинй фарқлаш имкониятларини, яъии аффикс- лариинг қаттиқ-юмшоқликка қараб ажратиш имкониятларини чеклаб қўймаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан иш кўриш ло- зим бўлади. Апа шунинг учун ҳам бу принцип амалда жуда кам қўлланади.

  1. §. Этимологик ёки график принцип. Сўзларни этимоло- гик ёки график прпнцип асосида ёзиш дейилганда уларнинг қайси халқпнпг тилндан ёки графикасидан олинган бўлса, ўша қадимги этимологик ёки график ҳолатиии сақлаб қолиш тушу- нилади. Масалап, Урта Оснёнинг бошқа халқлари каби ўзбек халқи ҳам араблар истилосидан кейин минг йилча ёзув иш- ларини араб графпкаси асосида юритиб келди. Дастлабки даврларда араб тнлндан ўзбек тилига ўзлашган, шунингдек, ўзбек тилииииг ўз сўзлари ҳам тўлиқ арабча белгилар ва қои- далар асосида ёзилган. Кейинчалик маҳаллий тилларнннг ху- сусиятлари қисман ҳисобга олинган ҳолда араб ёзуви маълум даражада ислоҳ қнлинган. Лекин шунда ҳам маҳаллий халқ- дан араб ва форс тилларидан ўзлашган сузларни асл'аи қандай ёзилган ва талаффуз қилинган бўлса, худди шуидай талаффуз



қилиш ва ёзиш кўп ҳолларда талаб қилинган. Бу ҳол имло қоидаларини ўзлаштириш ва савод чиқаришни жуда оғирлаш- тириб юборганлиги устига маҳаллий тилларнинг аффиксация имкониятларини ҳам камайтириб юборган. Масалан, ўзбек ти- лининг айрим шеваларида тил олди ва тил орқа унлиларини фарқлаш имкониятининг аралашиб кетиши билан биргаликда тил олди ва тил орқа аффиксларининг вариантларини фарқ- лаш ҳам кўп ҳолларда аралаштириб юборилган.
Ана шунинг учун ҳам Улуғ Октябрь социалистик револю- цияси ғалабасидан кейин дастлаб араб ёзуви реформа қилип- ди, кўп вақт ўтмасдан араб ёзувидаи умуман воз кечилди ва ўзлаштирилиши унга нисбатан анча осон бўлган латин графи- каси қабул қилинди.
Лекин бир республика халқи доирасида икки хил графика асосида иш юритиш қийинчилик туғдирганлиги сабабли, шу- ғшнгдек, миллатлараро тил бўлган рус. тилини яхшироқ ўз- лаштириш мақсадида 1940 йил май ойидан бошлаб ўзбек ёзуви рус графикаси асосида иш кўра бошлади.
Шундай бўлса ҳам, ҳозирги ўзбек ёзма адабий тили ва ўз- бек имлосида айрим арабча ва форсча сўзларни уларнинг қа- димги, асл ҳолатига мослаб ёзиш (масалан, Аъзам, ваъда, аъло, шеър
каби) давом этиб келмоқда. Арабча сўзларни ёзиш- да эса революцияга қадар ва ундан кейинги даврларда ҳам маҳаллий халқлар худди араб тилида бўлгаий сингари сот ва зотларни бир-биридан фарқлаб ёзишган (ҳолбуки, ўзбекча сўз- ларни ёзишда тил олди ў, у,- и га ўхшаш махсус товушларии фарқлаш ҳисобга олинмаган). Аъзам, шеър, Павоий, Лутфий сннгари сўзларнинг ёзилиши ҳозирги ўзбек имлосида этимоло- гик ёки график принци'пнинг амалда қисман қўлланиб келаёт- ганлигидан далолат беради.
Юқорида келтирилган сўзлар асли арабча бўлиб, араб алифбеси амал қилган даврда айи билан ёзилган ва талаффуз қилинган. Ке- йинчалик латин алфавити даврида ва қисман рус графикасига ўтил- гандан кейин ҳам анча вақтгача айн апостроф (,) белгиси восита- сида ифодалаб келинган. Кейинги яқин вақтлар ичидагина (1956 йилдан бошлаб) бу сўзларни ёзиш маълум даралода модернизация қилиниб, апострофдан воз кечнлди ва русча айириш (ъ) белгисидан фойдаланиладиган бўлди.
Сўзларни этимологик ёки график принцип асосида ёзиш таъсир этгаи тил (бунда араб тили) графикасини қабул қил- ган ўзбек тилининг фонетик табиатини аниқ акс эттира ол- майди. Масалан, сафар сўзини имлода ф ёрдамида ёзиш тав- сия қилинса ҳам, оғзаки талаффузда унинг кўпинча п ёрдамида айтили'ши ва фамилияларда шундай қўллаиилиши, Абдужаб- бор, Муҳиддин сўзларининг оғзаки талаффузда Абдужаппор, Мўйдин тарзида талаффуз қилиннши ва бошқалар юқоридаги фикрга далил бўлади. Шунинг учун ҳам ҳозирги орфография- да бу принципдаи кам фойдаланилади.



' Араб ис-тилоси ва ундан кейинги даврларда ёзувда этимо- логик принципга қатъий амал қилинарди. Араб аристократла- ри ва маҳаллий руҳонийлар қуръон талаффузннинг қоидаси- ии бузиб бўлмаслигини рўкач қилиб, унинг «муқаддас» сўзлари асл арабча талаффуз қилинишини талаб ҳилар, бу ҳол араб графикасининг маҳаллий тилларга мослашувига монелик қи- лар эди. Натижада араб графикаси асосидаги ўзбек ёзуви ва эски ўзбек адабий тилининг имлоси ниҳоятда қийинлашиб кетган эди. Масалан, арабча: муаммо, муҳокама, мушоира, маоний, мутолаа
ва форсча-тожикча: маъно, бало, можаро сўз- ларининг имлоси ҳам шу йўсинда юзага келган бўлиб, улар- нинг талаффузи тилимизнинг фонетик қонуниятига ҳозиргача мос келмайди. Рус графикаси асосидаги ёзувга ўтилгандан кейин рус тилидан ўзбек тилига кирган совет-интернационал сўзларнинг деярли ҳаммаси ўзбек тилида ҳозирги ўзбек орфо- графияси, хусусан, унинг этимологик-график принципига му- вофиқ рус тилидаги ҳолатича ёзилади ва талаффуз қилинади. Масалан, большевик, комсомол, справка, фабрика, фойэ, ста- нок, космодром, командарм, космонавт, зоология, велосипед, аэродинамика, булъдозер, аэрофлот, станция, стол, штамп, шторм, Кисловодск, биохимия, биоботаника, археология, экс- плуатация каби.
Бу ҳол тилимизни бойитишга хизмат қилиш билан бирга, рус тилидан ва умуман бошқа жаҳон тилларидаи кириб кел- ган сўзларнинг талаффузини ўзлаштира боришга ёрдамлаша- ди, ўзбек тилининг аксцентологик имкониятларини кеигайтира- ди, янгича талаффуз ва бўғин бўлинишларини, товушлар ва товуш бирикмаларининг янгича хусусиятларини ўзлаштириш- га олиб келади. Масалан, ўзбек тилида илгари сўз бошида ик- ки ундош товуш, сўз ўртасида эса икки унли товуш қатор қўлланмаган. Сўз охирида икки ундошнинг қатор қўлланилиш ҳодисаси жуда кам учраган. Ҳозирги вақгда тилимизга рус тилидан ва у орқали этимологик-график принципи асосида ки- риб келгаа справка, штраф, штурм, Стелло, драмма сингари сўзлар орқали сўз бошида икки ундошнинг қатор қўлланилиши ўзлаштирилди. Зоология, биология, кооперация, аэроплан каби сўзлар орқали эса икки унлининг сўз ўртасида қатор келиш қоидаси ўзлаштирилди. Трактор, комсомол, колхоз, совхоз, бульдозер, монтёр, дириоюёр, центнер, студент сўзлари орқали сўз охирида о(ў) ва э(е) товушларининг қўлланиши ўзлашти- рилди. Врянск, Кисловодск, Ангарск, Томск, медикамент, ас- пирант, проскт, дсфект, шмидт сўзлари орқали сўз охирида икки ва уч уидӧшшшт қатор қўлланиш ҳолатлари ўзлаштирил- ди. Центнер, циркуль; цемент сингари сўзлар орқали эса ўзбек тили учуи япги фопема бўлган ц товушининг талаффузи ўзлаштирилди. Шупнпгдек, оғзаки талаффузда щ ва ы товушларинииг талаффузи деярли тўлиқ даражада ўзлашти- рилди.



Шуниси характерлики, ўзбек тили талаффузи учун қийин бўлган баъзи бир совет-интернационал сўзлар ҳозирги орфогра- фия қоидалари бўйича истисно тарзида тилимизнинг талаффуз хусусиятларига мослаб ёзнлади ва талаффуз қилинади. Бунга киоск
киоска, пропускпропуска, отпускотлуска каби сўзлар мисол бўлади. Баъзан кўрсатилган типдаги баъзи бир сўзлар ушбу қоидадан истисно тарзида рус тилидаги қолича ёзилмоқда ва талаффуз қилинмоқда. Бунга банка эмас, банк, танка эмас, танк, Томска эмас, Томск, диска эмас, диск каби- лар киради.
Буларнинг ҳаммаси ўзбек тилининг умумий бойишига, унинг талаффуз имкониятларини кенгаитиришга ва бошқа тиллар билан, биринчи навбатда, улуғ рус тили билан яқинлашувига хизмат қилади.
Шундай қилиб, орфог.рафиянинг зтимологик-график прин- ципи ҳам рус тилининг ижобий таъсири туфайли барқарор иринциплардан бирига айланиб бормоқда.
Шундай қилиб, орфографиянинг фонетик ва морфологик принциплари асосий принциплардан саналади, тарихий-тради- цион, этимологик-график ва дифференциациялаш принциплари ҳам ўз ўрнида муҳим аҳамият касб этади.
Лекин айни вақтда орфографиянинг бу кўрсатилган прин- ципларииинг ўртасида ўзаро узвий боғлиқлик мавжуд бўлиб, улар бир-бирларини тўлдириш учун хизмат қилади ва баъзан бир принципиинг материали ўрнида иккинчи принципга оид ма- териалнинг қўлланилишини учратиш ҳам мумкин. Масалан, охири қ, ғ билан тугаган сўзларга -га аффикси қўшилганда, уиинг -қа шаклида ёзилиши (масалан, тоща, боща, ўроққа), шуниигдск, охири к, г билап тугагаи сўзларга -ка тарзда қўши- лиши, бир томондан, фонетик принцип асосида юзага келган қоида бўлиб, иккинчи томондан, у аффикслариииг ўзгаришп ҳақидаги қоида сифатида морфологик принципга ҳам бевосита алоқадордир.
Худди шунга ўхшаш оилавый, Навоий каби сўзларнинг охи- рида -вий, -ий аффиксларининг ёзилиши ҳозирги ўзбек тилида, бир томондан, тарихий традицияга, иккинчи тӧмондан, этимо- логик-график принципга асосланиб ёзилади. Кўрсатилган орфо- график принципларнинг ўзаро боғлиқлигини акс эттирувчи бун- дай мисоллар амалда тез-тез учраб туради.
Узбек орфографияси маданиятнинг тараққиёти билан боғ- лиқ равишда каттагина ютуқларни қўлга киритди. Бу соҳада ўтказилаётган қатор мунозаралар ва олиб борилаётган ишлар ўзбек орфографиясининг тез вақглар ичида юқори савияга кў- 'тарилишидан далолат беради.


О Р.Ф р э п и я



  1. §. Орфоэлия адабий тилнииг талаффуаиим ўргалиш ёви сўзларни адабий тил қоидала,рига мувофиқ талаффуз қилиш ҳақидаги фандир.. ,Бу уиинг фонстмка, орфография ва иутқ ма- данияти билан бевосита боглиқлигиии кўрсатади,

Кейинги вақтларда фан ва техникаиииг р/Ивожя,аниши,, са- водхонлик ва маданий савиянинг ошуви натижасида кишиларда адабий тилдан тўгри фойдалаиишга ва нутқ мадаыиятини оши- ришга қизиқиш кучаймоқда. Кишилар чиройли гаиириш-га ва ифодали ўқишга ҳаракат қилмоқдалар. Шеърх.онлкк ва китоб* хонлик учрашувларида, конферендияларда ва турли йигиилар* да адабий тилнинг нормаларидан тўғри фойдалан.иб, ўз нутқ* ларииинг таъсирчаилшиип оширишга урннмоқдалар. Булариинг ҳаммасини орфоэнияни тўлиқ эгалламаслан, адабпи тил’ ва унииг талаффуз но:рмалар,и.ни тўлиқ ўзлаштирмасдап амалга ошириш қийин. Демак, орфоэаия ҳақиқатан ҳам нутқ мада« ниятининг муҳим -қисми'ии ташкил этади.
Маълумки, иутқнинг икки: ёзма в,а огзаки форм,алари мавжуддир. Ёзма иутқнинг қонун-қоидаларини орфогра фия ф а н и, огзаки путқнинг қонун ва қоидаларини эса о р ф о э п и я фани ўрганади. Демак, орфоэпия талаффуз ва тўғри гани- риш -қоидаларннн ўзида жамлаб, адабий талаффуз нормалари- нн белгнлайди.
Улуғ Октябрь социалистик революциясидан кейин саводсиз- лик тугатилиб, ҳаёт ва маданиятнинг ҳамма соҳаларида жуда катта ўзглришлар юз берди, янги интеллигевция юзага келди ва халқ тили асосида янги .адабий тил нормалари яратилди, бунга халқ тили ва халқ шеваларининг энг яхши хусусиятларй қамраб олинди. Шулар билан боғлиқ равишда мактаб, театр., радио, телевидение ва .бошқа оммавий маданий тарбия восита* ларииииг ёрдамида нутқ маданияти ривожланди, ўзбек тилй лексикаси янгидан яратилган сўзлар, хусусан, рус тилндан ўзлашган сўз ва формалар ҳисобига ниҳоятда кенгайиб бойи*. ди. Шулар асосида тилимизда кўпгииа янгича талаффузлар



юзага кслди, баъзядари эс» ист.еъжоддан чиқиб кетди.. Натн- жада: орфоэпиякннг янгича пормадари пайдо бўда бошлади.
Орфоэпиянинг юзага кедишида иккита фактор муҳим роль ўйнайди. Булардам бири орфография, иккинчиеи халқ огзаки нутқининг турли кўршшшлари ва турли хил шева талаффузла- ридир. Лекии орфоэпиянинг шаклданишида одатда бирннчи фактор муҳимроҳдир. Янги ўзбек орфоэпинсининг шакллаиа боришида улуғ рус тили ва у орқали кирган сўзлар талаффу- зининг ҳам, ўзига. хос ўрни ва роли бор.. Бироқ ўзбек ӧрфоэпия- сини илмий-назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш ва унинг қоидала- рини яратиш ҳанузгача тил ҳаётида ва орфоэпияда амалда юз берган ўзгаришлардаи орқада қолиб келмоқда.
Узбек тилшунослиги Улуғ Октябрь революциясидан кейинги даврда, хусусан, сўнгги йигирма йилдан ортиқроқ вақт ичида жуда катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Тилшуносликдаги бундай ривол<ланиш орфоэпияпинг айрим соҳасида ҳам юз бер- ди. Натижада орфоэпияга оид кўпгина масалалар ҳам ёрити- либ, унннг айрим соҳаларига аниқлик киритилди. Бироқ бу соҳада қўлга киритилган муваффақиятлар ҳали илмий жиҳат- даи етарли даражада умумлаштириб берилмаган.
Узбек халқ шеваларининг кўпчилиги адабий тилимиз: нор- маларидан кескин фарқ қилади. Уларнинг талаффузлари ҳам адабий талаффуз нормаларига кўпинча мос келмайди. Лекин бу шевалар ягона бир умумхалқ тилининг қуйи формаларк сифатида жуда кўп умумийликларга эга бўлганидек, ўзбек ти- дининг оғзаки талаффузида ҳам кўпгина умумийликлар бор, Улар жамлаб тартибга солинса, ўзбек адабий тилининг орфо- эиия нормаларини (асосларинн) белгнловчи қоидаларнинг тў- лиқ тўила.мнии яратиш мумкии.

ЎЗБЕҚ ОРФОЭПИЯСИНИНГ НОРМАЛАРИ

  1. §. Орфоэпияда оғзаки нутқ талаффузи асосий роль ўй- найдн. Талаффузии белгилашда эса, товушларнинг тўғри ай- тилиши аҳамиятлидир. Узбек тили орфоэпиясининг норма- ларини белгилашда фонетиканинг, айрим товушлар талаффузи қонуниятларининг роли каттаднр. Аиа шундай қоидага кириб қолган хусуспятлар асосан қуйидагилардан иборатдир.

  1. б ундоши билан тугайдиган офтоб, китоб, адаб, мактаб, Толиб, ҳисоб кабн сўзларнинг охири ўзбек тилининг деярли ҳамма шеваларида п тарзда талаффуз қилинади ва бу ҳол ор- фоэпия учун нормал ҳодиса ҳисобланади. Лекин бу сўзларнит- охирига. эгалик аффикси ёки бнр унди товуш қўшилиши билан п товуши »на б тарзила талаффуз қилинади: китоби, мактаби. Худди шунга ўхшаш б товушининг сўз охирида п тарзда та- лаффуз қилиниши бориб, келиб, айтиб сингари равишлошларда ҳам учрайди.



  1. Оғзаки нутқда ва деярли барча ўзбек шеваларида учта сўзи ушта, 'уч сўм сўзи — уссўм, беш сўм сўзи — бессўм, қуч- ди сўзи — қушди, ечди сўзи — ешди, изсиз сўзи — иссиз, юзсиз сўзи — юссиз тарзда талаффуз қилинади ва бундай талаффуз қилиш адабий орфоэгшяиинг умумий нормасидан чекнниш бўл- майди. Лекин, ошни ўрнида ошши, ишни ўрнида ишши, юзни ўрнида юззи, қорни ўриида қорри типидаги айрим талаффуз- лар ва ўрда, шўрда, ўтта, шўтта, аққа, баққа каби формалар орфоэнияиинг умумий нормаснга кирмайди. Чунки бундай қўл- лаш кўпчилик шеваларга эмас, балки бир ёки бир типли ше- валарга хос бўлганлиги учун умумхалқ тилинииг талаффузини акс эттирмайди. Иккинчидан, улар оғзаки нутқда ҳар хиллик- ни кўпайтиради.


  2. Download 0,65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish