Аллергияга карши дори воситалари



Download 60,5 Kb.
Sana28.05.2022
Hajmi60,5 Kb.
#613387
Bog'liq
1527347442 71838



Аллергияга карши дори воситалари
Режа:

  1. Дориларга боғлик аллергик реакцияни юзага чикиш схемаси

  2. Аллергик реакция

Ер куррасидаги ахолининг 1/5 кисми аллергия касаллиги билан жарохатланган. Аллергия касаллиги нафакат кенг таркалган, балки хозирги кунда жуда кенг микиёсда кўпайиб бормокда.
Аслини олганда бу касалликни аллерголоклар кўриб даволаши керак эди. Аммо кўпчилик холатларда даволовчи врачларга бу касалликни кўриш ва даволашга тўғри келади.
Умуман "аллергия" термини 1965 йилда С.Pirguet томонидан тиббиётга киритилган бўлиб, унда организмни антигенга нисбатан гпер ва гипореактив жавоб бериши кўзда тутилган.
Аммо хозирги кунда аллергик реакция деганда у ёки бу моддага нисбатан организмни иммунологик реакциясини кўз олдига келтирамиз. Демак турли хил аллергик реакцияларда организмни аллергик реакциясининг имунологик механизмини ўзгаришини тушинамиз.
Шунинг учун хам аллергия ва имунитетда умумий хисобланадиган организмнинг аллергияларга нисбатан жавоб реакцияси- бу организмни умумий химоя реакциясидир.
Шунинг учун хам аллергия реакциясининг характерини ва унинг динамикасини билиш лозим. Уларни куйидагича билиш мумкин:
1.Яллиғланиш, гиперергик характердаги яллиғланиши мумкин. (аллергик ринит, конъюктивит, экзема ва б.к.)
2. Турли хил шишлар, квинка шиши.

  1. Бронхоспазм,

  2. Терининг кизишиши,

  3. Цитотоксик ва цитолитик таъсир сифатида

  4. Шок холида бўлиши мумкин.

Юкоридаги холатларнинг хаммасида хам умумий бўлиб иммунитет механизмининг бузилиши ётади. Хуллоса килиб айтганда аллергия организмни химоя реакциясидир.
1935 йилда R.A.Cooke томонидан кайд этилгандек аллергик тез ва секин ривожланадиган организмнинг юкори сезувчамлигига бўлинади (ТРАР ва СРАР).
Тез ривожланадиган организмнинг сезучамлигида (реакциясида) аллергик реакция организмга аллерен тушгандан кейин жуда тез, бир неча минутда ривожланади ва бир неча соат давом этади.
Секин ривожланадиган аллергик реакция эса аста секин 8-12 соат давомида юзага чикади ва бирнеча кун давом этади.
Секин ва тез ривожланадиган аллергик реакциялар механизми бирхил бўлиб, у организмни иммунли тизимига боғликдир, аммо улар турли вариантларда юзага чикади. Масалан: тез ривожланадиган аллергик реакцияда (РГНТ)-гумарал иммунитет асосий роль ўйнайди
(4B -лимфацитлар ва плазмоцитлар). Бунда аллерген билан антитела реакциялари асосий омил бўлади ва иммуноглобулинлар билан мембрана устидаги семиз (тучный) хужайралар (томирлар атрофидаги), хамда базафиллар иштирокида клеткалардаги кальций каналлари очилиб, уларга кальций ионлари актив кирабошлайди, клеткалардан эса турли хилдаги БАМ (гистамин, гепарин, серотонин, брадикинин, лейкотринлар)лар, протогландинлар ва тромбоцитларни активловчи факторлар ажралиб чикади. Натижада: анафилактик шок, зардоп касаллиги, атипик бронхиал астма, полинозлар, крапивницалар, квинка шишлари юзага чикади. Секин ривожланадиган аллергик реакциясида(РГЗТ)-асосан тўкима иммунитетига боКлик реакция юзага чикади. Бу реакцияда Тлимфоцитлар активлашада ва макрофаглар ишга тушади. Натижада тўкимада лимфоцитарно моноцитарли реакция юзага чикади. Натижада автоиммунли касалликлар (жигарда, буйракда, бўғинларда), териларда: дермотитлар, экземалар, микозлар ва бактериал аллергия (мик- роблар билан захарланиш натижасида) лар юзага чикади.
Юкоридагилардан келиб чикиб аллергияга карши ишлатилувчи до- рилар икки группага бўлинади:

  1. Тез юзага чикувчи аллергик реакциясида ишлатилувчи дори моддалар.

  2. Секин юзага чикувчи аллергик реакцияда ишлатилувчи дори моддалар

А. Биринчи группа (РГНТ) дориларига куйидагилар киради:
1)Гистамин ва бошка БАМ-ни тўкималардан чикишига тўскинлик килувчи моддалар (глюкокортикоидлар: преднизолон, дексаметазон; адреномиметиклар адреналин, изадрин, сальбутамол, фенотерол; ксантинлар: теофиллин, эуфиллин; кромалин-натрий(интал); гепарин, м-холиноблокаторлар: атропин, атровит).
Озод гистаминни тўкима рецепторлари билан алокасини сусайтирувчи дорилар (Н 41 гистаминблокаторлар: димедрол, дипразин, диазолин, тавигил, астемизол ва б.)
Тўкималарнинг бузилишини камайтирувчи дорилар (яллиғланишга карши ишлатиладиган препаратлар глюкокортикоидлар).
Анафилактик шок чакирувчи аллергик реакцияларини олдини олувчи дорилар (адреномиметиклар, бронхомиметик препаратлар, глюкокортикоидлар).
Антигистамин препаратлар:
Гистамин-,1-1мл.амп.
Астемизол-,1г.табл. 4(гисманал)
Бетагистин-,8г.табл. Димедрол-,2-,5 табл. 1%-р-р в ампул. Фенкарол-,1 г.табл.
Дипразин-,25г. табл. 2,5%-2мл.амп.
Диазомин--5 ва ,1г.табл.
Тавегил-,1 табл. (клемастин)-2мл.амп.(,2мг)
Кромолин Nа-капсулах для ингаляции по ,2г. (интал)-аэрозолда хам чикарилади.
Задитен-,1 табл.ва (кетотифен) сироп холида(1мл).
Секин юзага чикувчи аллергик реакцияни даволашда ишлатиладиган дориларга куйидагилар киради:
Иммуногенезни сусайтирувчи асосан тўкимадага иммунитетни сусайтирувчи дорилар (иммунодепрессантлар яни цитостатик, антилимфатик. сыворотка, ревматизмга карши препаратлар, антибиотиклар-циклоспарин
Тўкималарни бузилишини олдини олувчи препаратлар: а)глюкокортикоидлар (преднизолон, дексаметазон ва триамцинолон) б)Стероидмас яллиғланишга карши препаратлар (валь- тарен, пироксикам, индометацин, напроксен).
Адреномиметиклар тўкималардаги мембрана ферментлари аденила- тциклазаларини активлигини ошириб-ЦАМФ-ни микдорини (семиз тўкима ва базафилларда) оширади. Натижада тўкималардаги кальций каналини очилиши кийинлашади ва тўкимага кальций ионларини кириши сусаяди, цитоплазмада кальций ионларининг микдори камаяди. Бунинг натижа- сида тўкималарда хосил бўлаётган БАМ-ларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ажралиб чикиши сусаяди.
Шу билан бирга 4 B -адреномиметиклар юрак ишини яхшилаши, томирлар тонусини ошириши ва бронхлардаги спазмни олиши хисобига РГНТ ни юзага чикишини сусайтиради.
Ксантинларни узок кўллаш Т-супрессорларни хосил бшлишида индуктор вазифасии бажаради. Т-супрессорлар эса реагенли антителларни синтезида иштирок этувчи тўкималарни хосил бўлишини сусайтиради. Бу эса аллергияни олдини олади ёки уни сусайтиради.
Дорилар билан юзага келадиган, оксилларга боғлик бўлмаган, аллергиялар тўлик аллергенга эга бўлмаган модда гаптенлар ёрдамида юзага чикади.Булар организмда кон, лимфа ва тўкмалар оксили билан реакцияга киришиб,улар билан боғланиб тўлик антигенга айланади ва 7-12 кунлар ичида улардан антителлар хосил бўлади.
Баъзан дорилар группасига моил аллергиялар юзага чикади. Масалан: тиббий пенициллинга аллергия бўлса пенициллин бошка барча препа- ратларига нисбатан хам аллергия бўлади, чунки уларни метаболизмида бирхил моддалар гаптенлар хосил бўлади.
Йод препаратлари ва бромидлар аллергияни кучайтириб юборади. харбир одамда турли хил дориларга нисбатан индивидуал кучли сезувчанлик бўлиши мумкин. Буни олдини олиш учун шу дори таблеткасидан 1/1-1/15 кисмини олиб лунжига ёки тил остига кўйиш ва 25-3 мин. кутиш керак. Агарда шу вакт ичида бирон бир ножўя таъсир бўлмаса, сўнгра истимол этиш керак бўлади.
Вена оркали юбориладиган препаратларни организмга юборишдан аввал уларга нисбатан юкори сезучанлик бор ёки йўклигини билиш учун улардан ,1-,2 млни юбориб 2-3 минут кутилади. Агарда ножўя таъсир ёки реакциялар бўлмаса уларни юборилади.
Кўпчилик дориларга нисбатан кучли сезучанлик бор ёки йўклигини билиш учун терига ва тери остига бироз (,1-,3мл) юбориб кўрилади. Аммо бундай усилда тўла конли жавоб олиш кийин бўлади.
Шундай килиб тезлик билан юзага чикадиган аллергияларда гистаминга карши препаратлар ва семиз хужайра ва тўкмаларни мембраналарини мустахкамловчи антиоксидантлар, стабилизаторлар (вит.С., рутин, полифенол бирикмаларини сакловчи препаратлар, 4 B адреномиметиклар, глюкокортикоидлар ва бошкалар) ишлатилади. Шу билан бирга эркин гистаминни инактиваторлари, уни ишлаб чикишини тўхтататувчи ( интал) препаратлар хам ишлатилади. Бунда она сути ва аллергологик марказлар катта рол ўйнайди.
Адабиётлар:



  1. Клиническая фармакология, под ред. В.Г. Кукеса, М.1991 г.

  2. Основи клинической фармакологии и рационалной фармакотерапии, М.2002 г.

  3. Харкевич Д.А.Азизова С.С., Махсумов М.Н. ва бошқаларнинг «Фармакология» уқув адабиётлари

  4. Лепахин В.К. и др. «Клиническая фармакология», М. 1988 г.

  5. Маматов Ю ва бошқалар «Клиническая фармакология», Т.2002 й.

Download 60,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish