Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров
2 5194979698626528277
Ҳарфларнинг бундай номланнши уларни хотирада яхши сақлаб қолишга ёрдамлашади. Уларнинг юқоридаги шаклда бир тартнбда жойлаштирнлиши эса амалий ишда, чунончи, ку- тубхона ишида, луғатларни тузиш ва ундан фойдаланишда ва шу каби бир қатор ишларда қулайлик туғдиради. Янги ўзбек ёзувида рус тилига хос ы, щ товушларини англа- тувчи ҳарфлардан бошқа ҳамма ҳарфлар ҳабул қилинган. щ товуши ўзбек тилига хос бўлмаганлиги сабабли шч билан, ы товушн эса и билан бериладиган бўлди. Узбек тилига қабул қилинган совет-интернационал сўзла- рини тўғри ёзиш мақсадида рус тилидан айриш (ъ) ва юмша- тиш (ь) белгилари ҳам қабул қилинди. Бу белгилар махсус то- вушни ифодаламайди. Улар бўғинларни айириш ва айрим ундош тонушларпинг юмшоқлигини англатиш учун хизмат цилади. Узбек тилининг баъзи специфик товушларини белгилаш учун мавжуд ҳарфларга алоҳида белги қўйилди (к, г, х, у — қ, ғ, Ў). ж ҳарфи ҳозирги ёзувда икки хил вазифани бажаради, яъни тил олди, сирғалувчи товушии (журнал, аждар каби) ҳамда портловчи қоришиқ товунши (жиян, жун, окўра, жавоб, жўжа каби) ифода- лайди. Рус тилидан кириб келтан ц товуши иштирок этувчи сўз- ларда рус ёзувидаги ц ҳарфининг ўзи ишлатилади. I I, товуши эса нг бирикмаси билаи берилади.
Узбек шеваларининг кўпчилигида унлилар сонн тўққизта, ай- римларида саккиз-тўққизта. Бироқ, шунга қарамай, ўзбек ал- фавитида унлилар олти ҳарф билан ифодаланади. Чунончи, а ҳарфи тил олди, лаблашмагаи, кенг унли товушни ифодалайди. о ҳарфи тил орқа, кенг, лаблашмаган унлини ифодалайди. Бу унли аксарият бир бўғинли сўзларда, кўп бўғинли сўзларнинг биринчи бўғинида, айрим ҳолларда эса иккинчи ва учинчи бў- ғинларда ҳам ишлатилади. Оғзаки нутқда, шунингдек, ўзбек тилининг қипчоқ ва бошқа кўпгина шеваларида тил олди, ўрта кенг, лаблашган ў товушй билан тил орқа, ўрта кенг лаблашган ў товуши мустақил фо- немалар сифатида фарқланади. Масалан: бўл (тайёрлаи, тайёр- ланмоқ) —- бўл (бўлакларга бўлмоқ), тўр (сетка)—тўр (уйнинг тўри); ўр (бедаии ўр)—ўр (баландлик; сочни ўрмоқ) каби. Бироқ бу фарқлардан қатъи иазар, ҳозирги ўзбек тилида улар бир график белги — ў билап ифодаланади. Тўққиз унли фонемали шеваларда тор, тил олди, лаблаш- ган у товуши билан тор, тил орқа, лаблашган у товуши ҳам фарқланади: тур (ўрнингдан тур)—тур (хил); уч (осмонга уч)~ уч (сон); сур (ранг) — сур (буйруқ феъли) ва бошқалар. Ҳозирги ўзбек графикасида булар ҳам бир шакл — у ҳарфи би- лан ифодаланади. Урта, кенг, лаблашмаган, тил олди унлиси э ҳарфи билан берилади. Бу товуш асосаи бир бўғинли сўзларда ва кўн бўғин- ли сўзларнинг биринчи бўғинида ишлатилади. Аммо бу товуш сўз ўртасида ундошлардан сўнг келса, ёзувда е ҳарфи билан кўрсатилади: телефон, делегат. и товуши ҳам огзаки нутқда тил олди ва тил орқалилик жи- ҳатдан фарқлаиади. Масалан: тыш («ташқари» маъносида) — тиш («организмнинг бир қисми» маъиосида), ыс («қурум» маъ- ьосида)—ис («ҳид» маъкосида). Бнроқ графикада бу ҳам бит- та и белгиси билан берилади. Составида тил ўрта й ундоши бўлган ё-лашган унлилар деб юритилувчи товуш бирикмалари худди рус ёзувидаги каби ё, е, ю, я ҳарфлари билан берилади. Умуман олганда, янги ўзбек ёзуви 40 йил давомида маданий тараққиётимиз талабларига асосаи жавоб бериб келмоқда. Бу ёзув ўзбек миллий ёзувииинг тарихнй тараққиёт жараёнида юксак роль ўйнади.
ОРФОГРАФИЯ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА §. Ҳар бир юксак маданиятли киши тўғри ёза билиши ва тўғри сўзлай олиши керак. Бу талаб бўлғуси иедагоглар ва фи- лологларга нисбатан айниқса қатъий қўйилади. Чунки улар ёш авлодга умумий саводхонлик ва нутқ маданияти тўғрисида са- боқ берадилар, уларни саводхонликка ва чечанликка ўргата- дилар. Маълумки, нутқнинг оғзаки ва ёзма формалари мавжуд. Булар, техник жиҳати, талаффуз ва таъсир этиш хусусиятлари билаи бир-биридан фарқ қилади. Нутқнинг ана шундай кўри- нишларидан бири — ёзма нутқ (ёзув йўли билан фикр ифода- лаш воситаси) орфография билан бевосита ва узвий боғлиқдир. Нутқнинг бу кўриниши ягона тарзда ёзишнинг маълум илмий ва объектив қонун-қоидалари системаси бўлган орфография ва унинг принципларига асосланади. Орфография сўзи грекча огШоз ва §гарЬо сўзларидан ташкил топгап бўлиб, «тўғри ёзаман» деган маънони англатади. Хуллас, орфография адабий тилиинг ёзув формаси билан алоқадор бўлиб, у тўғри ёзиш қоидалари тўғрисидаги фандир. Сўзнинг ўзаклари ва унга қўшиладиган аффиксларнинг, қисқартма отларнинг тўғри ёзи- лишини, қўшма, жуфт ва такрорий сўзларнинг қўшиб ёки ажратиб ёзилишини, бош ҳарфлар ва уларнинг ишлатилиш ўрнини, бўғин кўчириш қоидаларини ўргатувчи ҳамда улар ҳақида батафсил маъ- лумот берувчи фап орфографиядир. Орфография ўз навбатида ада- бий тилнинг талаффузини ўрганувчи орфоэпия билан ва алфавит билан ҳам узвий боғлиқдир. Лекин, ўзбек орфографиясида ҳали анчагипа камчиликлар ва баъзан чалкашликлар учрайди. Буларга сабаб, бир томоидап, ўзбек алфавитида йўл қўйилгаи камчиликлар бўлса, иккиичидан, орфографиянинг ўз принципларининг, хусусан, унинг фонегик припципининг ва қўшма сўзлар имлосининг бўш ишланганлигидир. Орфоэипяпинг ишланмаганлиги ҳам ўз иавбатида орфографияда акс этади. Ҳозирги ўзбек адабий тили орфографияси қуйидаги прин- ципларга таянади.
Download 0,65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |