СУЗ СЕМАНТИК СТРУКТУРАСИНИИГ ^ЗГАРИШИ
§. Тил тараҳҳиёти процессида, унииг бпрча соҳаларида ва ҳодисаларида бўлгани каби, сўзнинг семантик структурасида ҳам ўзгар.ишлар бўлади. Булар семантик структураиинг лексик маъно қисмига ҳам, қўшимча оттенкалар ҳисмига ҳам таал- луқлидир, лекин .л-ексик маъно нуқтаи иазаридан бўладиган ўзгариш асосий ҳолат ҳиеобланади.
Семантик ст.руктуранинг лексик маъио нуқтаи иаза» ридан ўзгаришида икки ҳодиса кузатилади: 1) с е м а п т н к •с т р у к т у р а д а я нг и м а ъ н о н и н г и а ,й д о б ў л и ш и;
2) семантик структурадаги' маънонинг йўқо- л и ш и.
Семантик структуранинг ўзгаришиии ўрганишда лексик маъ- нонинг йўқолиши эмас, балки янги маънонинг пайдо бўлиши ва у билан боғлиқ масалаларни ёритиш назарий ва амалий жиҳатдан муҳимдир.
§. Бир маънолилик сўз ҳаётининг дастлабки даврлари- га, кўп маънолилик эса кейинги даврларига хос бўлади. Лекин сўзнинг бирдаи ортиқ маънога эгалиги ҳамма вақт ҳам шу сўз семантик структураси тараққиётини кўрсатувчи факт бўла- вермайди. Масалан: юқорида кўрсатилганидек, полисемаитик сўздан ясалган.сўз, шуниигдек, полисемантик аффикс ёрдами- 'да ясалган сўз ҳам кўп маъноли бўлиши мумкин. Лекин бу ҳо- дисани сўз семаитик структурасинииг ўзгариши деб бўлмайди. .Чунки бундай ясама сўздаги бирдан ортиқ маъио шу еўз ясал- ганининг ўзидаёқ мавжуд бўлади. Буидай ясама сўз тил та- раққиёти процессида яна янги маъно касб этсагина, буни се- мантик структуранинг тараққиёти деб баҳолаш мумкин.
§. Табиат ва жамиятдаги ўзгаришлар, пайдо бўлаётган янги-янги нарса-ҳодисалар тилда ўз ифодаси, ўз атамаси бў« лишини талаб этади. Шунга кўра тилнинг лексикаси ўсиб, ри- вожлаииб боради. Бундай ривожланишда икки ҳодисани ку- затиш мумкин: 1) янги пайдо бўлган нарса-ҳодисани аташ та- лаби билаи тилда янги сўз пайдо бўлади; 2) шуядай талаб асосида сўзиинг янги маъиоси юзага келади (тилда бор бўл- ган сўз янги нарса-ҳодисанинг атамасига айлаиади).
§. Сўзнинг янги маъно каеб этишига олиб келувчи фак- торларни икки асосий группага ажратиш мумкин: 1) н о л и н г- вистик факторлар; 2) лингвистик факторлар.
§. Яиги маъионинг нолингвистик фактор асосида пайдо бўлиши ном кўчиши асосида янги маъно ҳосил бўлишидир. Бунда маълум парса, белги ёки ҳаракатнинг атамаси бўлган сўз бошқа бир нарса, белги ёки ҳаракатни ҳам атайдиган бў- либ қолади, яъни унинг ҳам номига айланади. Шу йўл билан сўзнинг яиги маъноси (маънолари) юзага келади. Масалан: жой, тушмоқ сўзларининг биринчи гапдаги маъносидан бошқа маънолари ном кўчиши асосида пайдо бўлган: Бориб-бориб тангадай жойни олади. (Топишмоц.) Бу ер ҳазилнинг жойи эмас. (А. Қ.) Ҳожимирсироо/с автобусда жой талашиб, болали бир хотин билан айтишиб қолди. (А. Қ.) Ицболингга яхши жой- дан цаллиғ чицди, болам. (П. Т.) Ғуломжон супадан пастга тушди. (М. Исм.) Мана, мудирликдан тушди-ю, хийла одам- шаванда бўлиб қолди. (П. Т.) Мен, ўн олтига роса тўлмаган циз, бирдан ёт ва катта оилага тушиб қолдим. (0.) Колхозга кириш тўғрисида тўщизта ариза тушди. (А. Қ.)
§. Бир сўзнинг янги бир нарса, белги, ҳаракат кабилар- нинг атамасига айланишииинг, яъни ном кўчиши иатижасида янги маъно ҳосил бўлишининг маълум асос ва усуллари бор,
Булар қуйидагилар: 1) метафора; 2) метонимия; 3) си- некдоха; 4) функция дошлик.
§. Бирор нарса, белги ёки ҳаракатнинг номини ўзаро ўхшашлиги бўлган бошқа нарса, белги ёки ҳаракатга кўчирнш метафора усули билан янги маъно ҳосил ҳилиш дейилади. Қу- йидаги мисоллардаги этак ва уч сўзларининг маъноларига эътибор беринг: Чопоннинг этаги билан бурушщ пешанасиницг терини артди. (0.) Февралнинг этакларида кун илиб кетди. (С. Ан.) Жувон Сидиқжондан пичоқ. сўраб олиб, иккита бод- ринг арчиди, бирини ўзи тишлаб, иккинчисини пичоқ учида Си- диқжонга узатди. (А. К.) Бобоқул белбоғининг учини кў-. зига босди. (С. Ан.) Тераклар учида ўйнар қизил нур. (Ғай- ратий.)
Узаро ўхшашлик фақат нарса-предметлардагина эмас, балки белги-хусусият ва ҳаракат-ҳолатларда ҳам бўлади. Шу сабаб-' ли, сифат ва феълларда ҳам метафора йўли билан ном кўчиш ҳодисаси бор. Масалан: хом ьа уламоқ сўзларининг маънола-' рига эътибор беринг: ....хом ҳосилни теришга сира йўл қўйма. («Совет Узбекистони.») Тўтиқиз токчадан дўппи хомини олиб кўрпачага ўтирди. (М. Исм.) Вой, овсин-эй, хомсиз-да ҳали. Эрнинг гапига лаққа тушиб юраверасиз. (Ж. Абдуллахонов.) Отнинг тизгинига арқон улаб беринглар, ўзим ҳайдаб кета- вераман. (А. Қ.) Алло, менга Бекободни улаб беринг. (Т. Али- мов.) У ҳар тўғрида тинимсиз гапириб, гапни гапга улаб юбор- ди. (0. В.)
§. Нарса, белги ва ҳаракатлар ўртасидаги алоқадорлик асосида ном кўчиши метонимия усули билан янги маъно ҳосил қилиш дейилади. Масалап: юрт, кеч, ечмоқ сўзларининг қуйи- даги мисоллардаги маънолари муносабатига эътибор беринг: Баҳор ўзига хос ёқимли виқор билан юрт узра одим ташлай- ди. (Ш. Р.) Шу топда Фанлар академиясининг маросимлар за- лида юртга донғи кетган олимлар йиғилишган эди. (С. А.) Кеч қоронғусига чулғанаётган минбардан нотаниш бировнинг фар- ёди эшитилди. (П. Т.) ...кеч ётса ҳам эрталаб енгил бўлиб туради. (Ш.) Чий эшикнинг боғичини ечиб кўтарганида, инг- раш яна эшитилди, (Ас. М.) Бу муаммони кекса бир жангчи ечиб берди. (А. Қ.)
§. Бутуннинг номи билан унинг қисмини ёқи, аксинча, қисм номи билан бутунни аташ орқали янги маъно ҳосил қи- лиш синекдоха усули дейилади. Масалан: олма сўзининг мева ва шу мевани етказувчи дарахт маънолари, тикан сўзининг сано чиладиган қнсми ва шундай нарсали ўсимликнинг ўзи маънола~ ри синекдоха усули билан янги маъно ҳосил бўлиш натижаси* дир. Туёқ ва ўсма сўзларининг қуйидаги мисоллардаги маъно- ларига эътибор беринг: Лойи кўпириб ётган йўлда от тақалари, мол туёқларидан ҳосил бўлган чуқурчаларни лиммо-лим тўл- дирган зардоблар жимирлаб, ён-веридан сирқиб ётарди. (П. Т.) Николай замонида остонам туёқ кўрмаган. (0.) ...чиллада ҳам
дштг ҳовлисида ўсма баҳордагидек кўкариб ётарди, (С. З'.) Унинг ҳрзир'гина қўйган ўсмаси чаккасига ощиб тушганди. (Ҳ. Н.)
Do'stlaringiz bilan baham: |