§. Узбек тили луғат составидаги сўзларнинг асосий қис- мини маъноси шу тилда сўзлашувчилар учун тушунарли ва умумий қўлланиш хусусиятига эга бўлган сўзлар ташкил эта- ди. Бундай сўзларнинг қўлланиш доираси на территориал жи- ҳатдан, на фаолиятнинг бирор соҳасига кўра чегараланган бўл- майди.
Умумистеъмолдаги (чегараланмаган) лексика сўз туркум-* ларининг барчасига оид бўлиб, шу туркум луғат составининг асосий қисмини ташкил этади:
От туркумида: ота, она, нон, сув, уй, шаҳар, тоғ, тиш, дарахт, экин, дала, ер, шамол, ёмғир, иш, осмон, булут, радио, стол, дафтар, қалам.
Сифат туркумида: ширин, аччиқ, нордон, қизил, оқ, кўк, сариқ, катта, кичик, кенг, баланд, паст, хунук, чиройли, узоқ, яқин.
Сон туркумида: бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, сак- киз, тўққиз, ўн, йигирма, ўттиз, қирқ.
Олмошлар: мен, сен, у, ўша, шу, қачон, қандай, биз, сиз.
Феъллар: иигламоқ, ёзмоқ, келмоқ, олмоқ, сўзламоқ, кўр- сатмоқ, буюрмоқ, ўргатмоқ, экмоқ, термоқ, сайламоқ, топмоқ, ухламоқ, севмоқ, тозаламоқ сўрамоқ.
Равишлар: тез, секин, бирдан, тўсатдан, кеча, илгари, бу- гун, ҳозир, эрта, индин, ҳамиша, баъзан, атайлаб.
Кўмакчилар: учун, билан, сингари, каби, ҳақида.
Боғловчилар:^ҳам, ва, билан, аммо, бироқ.
Юкламалар: фақат, худди, ҳатто.
Модал сўзлар: албатта, шубҳасиз, назаримда.
Ундовлар: эҳ, вой, дод, ура, чуҳ.
Тақлид сўзлар: лов, ялт-юлт, гумбир, шивир-шивир ва бошқалар-.
Умумистеъмолдаги лексикага оид сўзларнинг кўпчилик қис« ми умумтуркий ва ўзбекча сўзлардан иборат. Лекин, юқорида*
'Ги бўлимларда кўриб ўтгаиимиздек, ўзбек тилига бошқа тил-* лардаи жуда кўилаб сўзлар ўзлашгаи. Бундай сўзлариииг ҳам кўпчилик қисми ўзбек тилида сўзлашувчилар учуи тушунарли ва улар яшаш территорияси, касби, ёши каби белгиларидан қатъи назар, барча ўзбеклар нутқида қўлланади. Масалан: тожик тилидан ўзлашган сўзлар: гўшт, нон, созанда, суҳ- бат, сабзавот, режа, дард, омбур, теша, бобо, дугона, дўст, офтоб, хонадон;
араб тиЛидан ўзлашгаи сўзлар: авлод, оила, инсон, синф, миллат, ҳикоя, танқид, мақол, ҳаёт, шамол, соат, қодир, до- ҳий, иноқ, мағрур, хафа;
рус тилидаи ва рус тили орқали бошқа тиллардан ўзлашгаи сўзлар: телефон, телеграмма, совет, революция, съезд, газета, журнал, врач, инженер, актёр, самолёт, трактор, кино, театр, цирк, стол, стул, ручка, картошка, завод, фабрика каби.
Кўринадики, умумистеъмолдаги сўзлар ўз қатламга оид сўз* лар, шунингдек, ўзлашма сўзлар бўлиши ҳам мумкин.
ЭМОЦИОНАЛ-ЗКСПРЕССИВ ВА стилистик ЖИҲАТДАИ ҒЗБЕК ТИЛИ ЛЕҚСИҚАСИ
§. Тилнинг асосий функцияси коммуникатив фуикция бўлса-да, бироқ кишилар алоқа-аралашув ироцессида ифода- ланаётган фикрга ўзларининг турли типдаги эмоционал муно-1 сабатларини ҳам ифода этадилар. Тилда буларни рўёбга чи- қариш имкониятлари ҳам мавжуд. Буии лсксикада ҳам кўриш мумкии: лугат составида ифодалаиаётгап фикрга сўзловчи- нинг турлича муносабатини англатишга хизмат қиладиган, шун- га хосланган сўзлар бор. Ана шу хосланганлик нуқтаи наза- ридан ўзбек тили лексикасини икки асосий группага ажратиш мумкин: 1) эмоционал-экспрессив бўёқ нуқтаи назаридан ўзбек тили лексикаси; 2) стиль (услуб) нуқтаи назаридан ўзбек тили лек- си к а с и.
ЭМОЦИОНАЛ-ЭКСПРЕССИВЛИК ЖИҲАТДАН УЗБЕҚ ТИЛИ ЛЕКСИКАСИ
§. Узбек тили луғат составидаги баъзи сўзлар сўзлов- чининг турли эмоционал-экспрессив муносабатини ифодалаш хусусиятига эга, бошқаларида эса бундай хусусият йўқ. Шу жиҳатдаи сўзлар икки турга бўлинади: 1) эмоционал-экспрес- сив бўёқсиз сўзлар; 2) эмоционал-экспрессив бўёқдор сўзлар.
§. Эмоционал-экспрессив бўёқсиз сўзларда, лексик маъ- иодан ташқари, сўзловчининг турли муносабатини ифодаловчи қўшимча оттенка бўлмайди: аввал, айб, айёр, бош, камбағал, катта, кўкармоқ, мазали, муҳтож, овора, ариқ, урмоқ, хунук,
Do'stlaringiz bilan baham: |