юз (бет), ўжар, қонмоқ, ғирром, ҳусн каби сўзлар нарса, бел« ги, ҳаракатнинг ўзини ифода этади, буларда сўзловчининг ҳеч қандай муносабати ифодаланмайди. Шу сабабли бу тиидаги лексика нейтрал лексика (стилистик нейтрал л е к с и к а) деб ҳам юритилади.
§. Эмоционал-экспрессив бўёқдор сўзлар нарса, белги, ҳаракат кабиларни аташ билан бирга, сўзловчининг шу нарса, белги ёки ҳаракатга баҳосини, турлича муносабатини ҳам ифо- далайди. Масалан: юқоридаги бош, хунук, юз, қонмоқ сўзлари нарса, белги ва ҳаракатнинг ўзини билдиргани ҳолда, улар- нинг синонимлари бўлмиш калла, бадбашара, чеҳра, мириқмоқ сўзлари шу нарса, белги, ҳаракатларга сўзловчининг турлича муносабатини ҳам ифӧдалайди.
§. Эмоционал-экспрессив бўёқдор сўзлар суйиш, эрка- лаш, газаб, киноя, тан бериш ва шу каби муносабатларни ифо- далайди. Бу муносабат асосий белгисига кўра икки турли бў- лади: и ж о б и й ёки с а л б и й. Шу муносабатни ифодалашига кўра Эмоционал-экспрессив бўёқдор сўзлар ҳам икки турга бў- линади: 1) ижобий эмоционал-экспрессив бўёқ- дор сўзлар; 2)салбий э м о ц и о н а л-э к с п р е с с и в бўёқдӧр сўзлар.
§. Ижобий эмоционал-экспрессив бўёқдор сўзлар сўзлов- чининг иарса/белги ёки ҳаракатга бўлган турлича ижобий му- носабатини ифодалайди. Мисоллар: Онам деганимда, оқсоч, жа- фокаш Мунис ва меҳрибон чеҳранг намоён. (Ғ. Ғ.) Одамни оч- дан ҳам ўлдирмайдиган, қашшоқликдан ҳам чиқармайдиган бу касб ҳақида халқ аломат гаплар тўқиган. (Ас. М.) У ҳамиша кулиб, жилмайиб турадиган меҳрибон чеҳрани кўрмади. (М. Исм.)
§. Салбий эмоционал-экспрессив бўёқдор сўзлар сўзлов- чининг нарса, белги ёки ҳаракатга бўлган менсимаслик, нафрат ва шу каби салбий муносабатини ифодалайди. Мисоллар: У бир кўнгли бориб, муттаҳам қозининг тумшуғига туширгиси ё ифлос башарасига тупургиси келди. (М. Исм.) Аҳмад Ҳусайн ҳар иккисини бир вақтлар кўрган эди. Инглиз укки кўз, кар- най бурун, кампир даҳан, қилтириқ бўйин, найнов эди. (0.) Сўнгра даккам-дуккам ифлос тшиларини яширган оғзини кат- та очиб эснади, гўё унинг бутун бадбуруш юзини оғиз қопла- ди. (0.)
Сўзларнинг ижобий ёки салбий нарса-ҳодисаларни ифода- лаши билан уларнинг ижобий ёки салбий экспрсссив бўёққа эгалигини фарқлаш керак. Масалан: яхши, чиройли, ширин, хурсанд сўзлари ижобий характердаги белгиларни, .уларнинг антонимлари бўлган ёмон, хунук, бемаза, хафа сўзлари салбий характердаги белгиларни билдиради. Лекин улар. эмоционал- экспрессив бўёққа эга эмас, чунки улар салбий ва ижобий ха-» рактердаги белгиларнинг ўзини билдирыб, щу белгига қўншм- ча тарзда сўзловчининг турли муносабатини ифодаламайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |