Ш. А. Султонов реал секторни давлат томонидан тартибга солиш


Прогнозлашнинг эксперт усуллари



Download 65,68 Mb.
bet42/72
Sana20.06.2022
Hajmi65,68 Mb.
#684334
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   72
Bog'liq
Gost 3

Прогнозлашнинг эксперт усуллари. Прогноз - эксперт объекти перспектив тараққиётига қараганда мутахассисларнинг индивидуал фикрлашини намоён қилади ҳамда мутахассис тажрибаси мобилизация ва интуицияга асосланган. Эксперт баҳолаш усули объектлар ва муаммоларни таҳлил қилишда, уларнинг тараққиёти тўлиқ ёки қисман математик шакллантиришга тўғри келмайдиган, яъни адекванг (ўхшаш, тўғриланган) моделни ишлаб чиқиш қийин бўлган холларда ишлатилади. Прогнозлашда қўлланиладиган эксперт бахолаш усули индивидуал ва коллективга бўлинади.
Индивидуал эксперт усули, сохалари бир-бирига боғланмаган эксперт мутахассис фикрларидан фойдаланишга асосланган. Кўпинча прогнозни шакллантиришда қуйидаги икки усул қўлланилади:

  1. Интервью.

  2. Аналитик-эксперт баҳолаш.

Интервью усули прогноз қилувчининг эксперт билан бўладиган суҳбатини тахмин қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда суҳбат давомида прогноз қилувчи олдиндан ишлаб чиқилган дастурлар асосида эксперт олдига объектнинг перспектив тараққиётига нисбатан саволлар қўяди. Бундай баҳолашнинг муваффақияти муҳим даражада интервью олинаётган эксперт маҳоратига, унинг энг фундаментал саволларга тез ва турли - туман хулосалар беришига боғлиқ.
Аналитик-эксперт бахолаш таҳлил қилишга интилиш устидан узоқ ва синчиклаб мустақил ишлашни, прогнозланаётган объектнинг тараққиёт йўли ва холатини бахолашни тахмин қилади. Бу усул экспертга прогнозланаётган объект бўйича лозим бўлган барча ахборотлардан фойдаланиш имконини беради. Эксперт ўзининг фикрларини химоя қогози кўринишида тайёрлайди.
Кўрилаётган усулларнинг асосий ютуғи экспертнинг индивидуал махорати хамда алохида ишчига кўрсатилган, эътиборга олинмаган психологик таъсирни максимал даражада фойдаланиш имконини беради. Лекин бу усуллар бир эксперт - мутахассис билими бир қанча фан соҳалари бўйича чекланганлиги туфайли кўпинча умумий стратегияни прогнозлашда кам қўлланилади.
Кўп ҳолларда умумий стратегияни прогнозлашда прогнозланаётган объектнинг перспектив тараққиёти ҳақида, экспертларнинг жамоавий фикрларини аниқлаш принципига асосланган жамоавий-эксперт баҳолаш усулидан фойдаланиш мумкин.
Бу усулларни қўллаш асосида экспертнинг ўрганаётган муаммони муҳимлиги ва аҳамиятлилигини етарли даражада баҳолаш гепотезаси, маълум бир йўналишдаги перспектив тараққиёти, у ёки бу воқеанинг юзага келиши, прогноз объекти тараққиётида мақсадли маълум бир муқобил йўлни танлаш гепотезаси ётади.
Ҳозирги вақтда махсус ҳайъат аъзоларининг ишлашига асосланган эксперт усуллари кенг тарқалган бўлиб, эксперт гуруҳлари «думалоқ стол атрофида» у ёки бу муаммони ҳал қилишда бир қарорга келиш мақсадида мунозара қилиб, бир фикрга келишади.
Ҳақиқатдан ҳам эксперт жамоаси ёрдами билан прогнозлашни шакллантиришда асосий масалалар қуйидагилардир:

  • малакали эксперт гуруҳларини шакллантириш;

  • экспертизаларни тайёрлаш ва ўтказиш;

  • олинган ҳужжатлар асосида статистик ҳисоблашлар ўтказиш.

Анкеталарда сақланган, кўп сонли кийматлар кўринишида берилган, эксперт баҳолаш натижасини статистик баҳолаш ва уларнинг ишончлилик чегаралари, экспертлар фикрлари келишувини статистик баҳолаш аниқланади.
Прогнозланаётган катталикларнинг ўртача аҳамияти қуйидаги формула орқали аниқланади.

Бу ерда: B– тарафидан берилган прогнозланаётган катталикнинг аҳамияти;
n- гуруҳдаги экспертлар сони.
Бундан ташқари, дисперсияни ҳам аниқлаш мумкин:


(Bi-B)2 ғ(n-1)
(Дисперсия, бу вариант (Bi)дан ўртача арифметик (В) айирмасининг ўртача квадрати).
Бундан сўнгра j ишончлилик интервалининг яқинлик аҳамияти ҳисобланади.



Бу ерда: t- параметр, яъни стьюдент жадвалидан берилган ишончлилик эҳтимоли даражаси ва озодлик даражаси сони орқали аниқланади. Сўнгра прогнозланаётган катталикнинг аҳамиятлилиги учун ишончлилик интервали ҳисобланади.





Download 65,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish