22. Эксперт тизимлари ва уларнинг синфлари
Эксперт тизими
(ЭТ, ингл. expert
system
)
– бу муаммоли вазиятларни ҳал этишда
мутахассис-экспертни қисман алмаштирадиган компьютер тизимидир. Замонавий эксперт
тизимлари сунъий интеллект тадқиқотчилари томонидан 1970 йиллардан бошлаб ишлаб
чиқиала бошланган ва 1980 йилдан эътиборан улар тижоратга айлана бошланди.
Реал эксперт тизимлар блоклари ўзармаган ҳолда мураккаб тузилишларга эга
бўлиши мумкинлигини ёддан кўтармаслик керак.
Эксперт тизимлари нафақат у ёки бу масаланинг ечимини топиш, балки
фойдаланувчига нима учун бундай ечим олинганлиги ҳақидаги маслаҳатларни ҳам
тушинтиради.
Мавжуд эксперт тизимларни:
маслаҳат берувчи ва тадқиқотли каби икки синфга
ажратилади.
Биринчиси фойдаланувчига "X бу нима?", "Y қандай топилган?", "Нима учун
Z эмас Y топилган?" ва" Х нима учун зарур?" каби саволларга жавоб бериш орқали
керакли маслаҳатлар берса,
иккинчиси уни қизиқтирадиган илмий масалаларни ҳал этишга
ёрдам беради. Унда мутахассис учун керакли бўлган ҳисобларни бажарадиган блоклари
ҳам мавжуд. Бундай турдаги эксперт тизимлари – бешинчи авлод компьютерлари ва
маслаҳат берувчи эксперт тизимларининг асоси ҳисобланади.
«Инсон-машина» мулоқоти – процедуралар, масалаларни ечишда компьютер
билан битргаликда икки томонлама алоқага асосланган иш жараёнидир.
Мулоқот - (dialogue, лот.
dialogus, юнонча. dialogos) - икки ёки кўпроқ
персонажларнинг суҳбат шаклидаги адабий жанр.
Мулоқот – 1
). ҳар бири галма-галдан бир
гапирувчи бир эшитувчи бўладиган
камида икки
иштирокчини кўзда тутувчи ўзаро алоқадор нутқий актлар
кетма-кетлиги (лингвистикада); 2) икки шахс ёки икки гуруҳ
орасидаги сўзлашув.
Мулоқот - икки, уч ёки кўпроқ суҳбатдошлар
орасидаги сўз алмашинувидир.
Одамни ЭҲМ билан мулоқоти тушунчасини ҳар бир ҳамкор ихтиёрида бевосита
тўлиқ ахборот бўлмаган шароитдаги сўров-жавоб ораларида оралиқ бўлган луқма
алмашиниш харктеридаги ўзаро таъсир билан чегаралаш мумкин. Мулоқот жараёнини
такомиллаштириш учун одамлар нима учун бошқача эмас, балки бундай мулоқот
қилишларини тушунишлари зарур, яъни одамни ЭҲМ билан мулоқотининг хусусиятини
аниқлаш учун, бу мулоқотни аниқ масалалар ечишда одамлар орасидаги коммуникацияни
таққослаш лозим.
Инсон ва компьютерлар мулоқоти турли-туман ташқи ёки ташқи қурилмалар
орқали амалга оширилади. Улар етарлича ҳилма-хил бўлиб, ҳар бири ўз
вазифаларига
эгадирлар. Инсон-машина мулоқотининг самарадорлиги ва ишга лойиқлиги шундай
қурилмалар билан таъминланганлиги ва уларнинг даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Вазифаларига кўра ташқи қурилмаларни бир неча гуруҳга ажратиш мумкин. Масалан,
ташқи хотиранинг турли турдаги ахборот тўпловчи қурилмаларини
мисол сифатида
келтириш мумкин. Ахборот тайёрлаш учун мўлжалланган қурилма алоҳида гуруҳни
ташкил этади. Булар телетайп, перфорация ва магнит ташувчиларга ёзув учун
мўлжалланган машиналар.