Ш. А. Сайдуллаев


Маданий ва илмий-техник ҳамкорлик



Download 338,5 Kb.
bet6/10
Sana08.04.2022
Hajmi338,5 Kb.
#536317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-мавзу маърузалар матни

Маданий ва илмий-техник ҳамкорлик турли шаклларда
ва давлатлараро миқёсда амалга оширилади. БМТда бундай ҳамкорликни мувофиқлаштириш билан таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган муассасалар (ЮНЕСКО), Халқаро атом энергетикаси халқаро агентлиги (МАГАТЭ) ва бошқа ташкилотлар шуғулланади. Маданий ва илмий-техник ривожланишнинг алоҳида масалалари эса давлатлар ва ноҳукумат ташкилотлари ўртасидаги икки томонлама ёки кўп томонлама шартномалар асосида ҳал қилинади. Халқаро ва илмий-техник ҳамкорлик доирасида илмий маълумотлар, санъат асарлари, мусиқа ва саҳна маданияти ютуқларини алмашиш, ўзаро мутахассислар тайёрлаш, фан ва маданият масалаларига доир турли конференциялар ва фестиваллар, олимлар, маданият арбоблари ва спортчилар ўртасида бевосита алоқалар ўрнатилади.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик ер юзида нормал экологик вазиятни сақлаш бўйича кўпгина давлатларнинг
саъй-ҳаракатларини бирлаштиради. Ушбу фаолият кенг қамровли хусусиятга эга бўлиб, инсоннинг яшаши ва ривожланиши учун зарур бўлган экологик шароитларни яратишни назарда тутади. У БМТнинг ихтисослашган муассасалари йўналишида ҳамда минтақавий ва бошқа давлатлараро органлар доирасида фаол амалга оширилади.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун давлатларнинг тиббиёт, биология, космонавтика ва электроника соҳаларидаги энг сўнгги ютуқлари қўлланилади. Давлатларнинг ташқи фаолияти халқаро ҳуқуқий нормаларга асосланади ҳамда жаҳон ҳамжамиятига кирувчи барча халқларнинг туб манфаатлари ва миллий хусусиятларини ҳисобга олади.
Мудофаа функцияси. Давлатнинг мамлакатни ташқи тазйиқлардан мудофаа қилиш функцияси давлат фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Давлатнинг мудофаа функцияси иқтисодий, сиёсий, дипломатик ва ҳарбий усуллар билан амалга оширилади.
Ҳозирги замон давлатларининг аксарияти мудофаа доктринасини қабул қилган бўлиб, унинг моҳияти бошқа давлат ёки давлатлар гуруҳи томонидан уюштирилиши мумкин бўлган агрессияни бартараф этиш учун мақбул даражада етарли бўлган куч ва воситаларни яратишдан иборат. Ҳарбий қаршилик масалаларига бундай ёндашув халқлар ҳаётида урушлар рўй бериши эҳтимолини жиддий камайтиради ва келгусида уларнинг секин-аста йўқолиб бориши истиқболини назарда тутади. Мамлакат мудофааси функцияси тушунчаси кенг қамровли ва кўп қирралидир. У мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, тинчлик даври ва ҳарбий даврда қуролли кучларнинг жанговар қудратини сақлаш бўйича давлат тадбирларининг бутун тизимини
ўз ичига олади.
Давлатнинг мудофаа фаолияти унинг мудофаа доктринасига асосланади ва қуйидаги асосий йўналишлардан ташкил топади: мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, қуролли кучларни мунтазам такомиллаштириш, уларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги даражасини ошириб бориш, давлат чегараларини қўриқлаш, фуқаролар мудофаасини ташкил қилиш, қуролли кучлар захирасини ҳарбий тайёрлаш ва бошқалар.

Download 338,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish