Ш. А. Сайдуллаев


Давлатнинг асосий ташқи функцияларига қуйидагиларни киритиш мумкин



Download 338,5 Kb.
bet5/10
Sana08.04.2022
Hajmi338,5 Kb.
#536317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-мавзу маърузалар матни

Давлатнинг асосий ташқи функцияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик функцияси;

  • мудофаа функцияси.

Бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик функцияси – бу давлатнинг иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқа муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятидир. Жамият ривожланишининг замонавий даражаси барча тараққий этган давлатларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий турмушини интеграциялаштириш, ҳар бир давлатнинг алоҳида ички муаммолари ҳамда бутун жаҳон ҳамжамияти муаммоларини янада самарали ҳал қилиш учун уларнинг умумий саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни объектив равишда тақозо этади. Бундай ҳамкорлик интеграция масалаларига кенг ва ўзаро фойдали ёндашувни, нафақат муайян бир мамлакат, балки ҳамкорликнинг бошқа иштирокчилари манфаатларига ҳам жавоб берадиган рационал ечимларни умумий ҳаракатлар билан топа билишни назарда тутади.
Давлатлараро иқтисодий ҳамкорликда халқаро меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришни кооперациялаштириш ва ихтисослаштириш, энг янги технологияларни айирбошлаш ва жорий этиш, товар айланишини мувофиқлаштириш, молия-кредит алоқаларини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Халқаро иқтисодий ҳамкорликни умумий мувофиқлаштиришни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари амалга оширади. Шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик давлатлар ўртасидаги икки томонлама шартномалар асосида ҳам амалга оширилади.
Давлатларнинг сиёсий соҳадаги ҳамкорлиги давлат ҳокимиятининг барча тармоқларида, яъни парламентлараро, ҳукуматлараро миқёсда амалга оширилади. БМТ ҳозирги замон давлатларининг сиёсий манфаатларини мувофиқлаштирувчи асосий халқаро орган ҳисобланади. Низоларни, шу жумладан қуролли можароларни тартибга солиш масалалари билан БМТнинг доимий фаолият юритувчи органи – Хавфсизлик кенгаши шуғулланади. Унга халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, давлатлараро муносабатларнинг турли соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг ҳуқуқлар берилган.
Жаҳонда сиёсий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ишига минтақавий халқаро ташкилотлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Америка давлатлари ташкилоти ва бошқалар ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Сиёсий хусусиятга эга бўлган кўпгина масалаларни давлатлар бевосита дипломатик йўл билан икки ёки кўп томонлама музокаралар асосида ҳал қилади.

Download 338,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish