Самиғов н. А. Бино


Пигментларнинг ҳосил бўлиш табиатига кўра таснифи



Download 11,59 Mb.
bet130/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Пигментларнинг ҳосил бўлиш табиатига кўра таснифи



П и г м е н т л а р

Минералли

Органик

Металл кукунли

Табиий

Сунъий

Бўр

Рухли белила

Сариқ пигмент

Алюминий

Оҳак

Титанли белила

Оч қизил пигмент

пудраси (упаси)

Каолин

Қўрғошинли белила

Қизил пигмент

Рух чанги

Охра

Қуруқ литопон

Ҳаво ранг

Олтин рангли

Мумия

Рухли крон

пигмент

бронза

Умбра

Куйдирилган умбра

Табиий киновар




Темирли сурик

Кул (қурум)







Марганец

Рухли баргранг







перикиси

Хром оксиди







Графит

Лазур







Белила, яъни оқ пигментлар тайѐрлаш сунъий пигментлар ичида камѐби ҳисобланади.


Ҳозирги кунда оқ пигментлар ичида титан диоксиди белиласи ўзининг зарарсизлиги ва хусусиятларининг ноѐблиги билан ажралиб туради. Литопон ва рухли белила бўѐқ таркиблари тайѐрлашда кенг миқѐсда ишлатилади.
Пигментлар одатдаги кукун холатидан ташқари концентрацияланган паста, эмулсия, микрокапсула кўринишида олиниши мумкин.
Қўрғошинли белила асосида тайѐрланган бўѐқ таркибларни турар жой, маъмурий, маиший биноларда ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас. Аммо унинг юқори сифатлилиги коррозия муҳитига бардошли бўѐқлар тайѐрлаш ва инсонлар билан бевосита контактда бўлмаган жойларда ишлатишни тақозо этади.
Пигментларнинг дисперслиги, ѐпувчанлиги, ранглаш кучи, нурга чидамлилиги, мой сиғими, атмосфера ва ишқор муҳитига бардошлилиги уларнинг асосий хоссаларини ва ишлатилиш соҳаларини белгилайди.
Пигментнинг дисперслиги бўѐқ таркибларининг хоссаларини белгиловчи энг мухим кўрсаткичдир. Дисперслик ортган сари пигментнинг ѐпувчанлиги, ранглаш кучи ва мой сиғими ошиб боради. Пигментнинг таркиби бир-бирини тўлдирувчи фракциялардан иборат, яъни полидисперс бўлса, боғловчининг сарфи камаяди ва сифатли бўѐқ қопламаси ҳосил бўлади.
Пигментнинг ѐпувчанлиги 2 юзани қоплаш учун бўѐқ таркибидаги пигмент (г) сарфи билан ўлчанади.
Пигментнинг ранглаш кучи оқ пигмент билан аралаштирилганда ўзининг рангли тусини бериш қобилияти билан белгиланади.
Пигментларнинг ѐпувчанлиги ва ранглаш кучи уларнинг турига, табиатига ҳамда дисперслигига боғлиқ бўлади.
Пигментнинг нурга чидамлилиги ултрабинафша нурлар таъсирида узоқ муддат рангини сақлаб қолиш хусусияти билан ифодаланади. Одатда табиий минерал пигментлар нур таъсирига чидамли бўлади, органик пигментлар эса ултрабинафша нур таъсирида вақт давомида ранги ва хусусиятларини ўзгартиради.
Пигментнинг мой сиғими 100г пигментни пастасимон ҳолатга келтирувчи олиф миқдори (г) билан ўлчанади. Унинг мой сиғими дисперслигига ва кукун доначаларининг микроғоваклигига боғлиқ.
Пигментнинг атмосфера муҳитига чидамлилиги сув, кислород, нордон газлар, хўлланиш ва қуришнинг алмашиши, музлаш ва эриш каби атмосферада юз берадиган табиий жараѐнлар таъсирига узоқ муддат бардош бериши билан белгиланади.
Хусусий холларда пигментнинг ишқор муҳитига чидамлилиги талаб этилади, чунки баъзи пигментлар ишқор эритмалари таъсирида ранги ва хусусиятларини ўзгартиради. Бундай пигментлар асосида олинган бўѐқ таркибларни цементли бетон ва қоришма юзаларни қоплашда, ишқорий агрессив муҳит мавжуд бўлган саноат корхоналарида ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас. Деярли ҳамма табиий пигментлар ва кўпчилик сунъий пигментлар (титанли белила, хром оксиди ва бошқ.) ишқорий муҳитларга чидамли бўлади. Кислота муҳитига чидамли бўлган хром оксиди, титанли белила, графит ва бошқалар ушбу муҳитларга бардошли бўлади.
Тўлдиргичлар бўѐқ таркибларига пигментларни тежаш, муайян янги хусусиятлар бериш мақсадида киритилади. Маълум бир турдаги дисперс тўлдиргич бўѐқ таркибининг мустаҳкамлигини, коррозия муҳитига бардошлигини, оловбардошлигини ва шу каби хусусиятларни яхшилаши мумкин. Тўлдиргичлар сифатида талк, каолин, кварц, асбест, слюда, диатомит, оҳактош, бўр кукунлари ва бошқалар ишлатилади. Бундан ташқари полиэтилен, полипропилен, поливинилхлорид каби термопластик полимерлар асосида олинган синтетик кукунлар ҳам ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатлар бўѐқ таркиблари ишлаб чиқариш тизимида кенг миқѐсда қўлланилмоқда.
Пигментлар ва тўлдиргичлар бир-бирига табиати жиҳатидан мос келиши ва полиструктура ҳосил қилиши бўѐқ таркибларининг хусусиятларининг мукаммал бўлишини кафолатлайди.

    1. Download 11,59 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish