Маълумки, бундай моддалар гидрофил-гидрофоб ҳусусиятларга эга бўлиб, бўѐқлар ташкил этувчиларининг яхши аралашишини ва намликка чидамлилигини таъминлаган. Бу эса бўѐқларнинг юз йиллар давомида айнимаслигига кафолатдир.
Биноларни безашда наққошлик ва сурат чизиш алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Дунѐ мамлакатларида биноларнинг ички деворлари, шипи, хатто дераза ойналарига шу мамлакатларнинг тарихига, динига, расм-русумларига оид суратлар чизилган. Бунга мисол тариқасида Кѐлндаги ―Домский собори‖ (ГФР), Ватикан, Париж ―Нотр - Дам‖ собори, Луксор обидалари (Миср), Афросиѐб шохсаройини (Ўз Р.) келтириш мумкин (7.4 – 7.5 расмлар).
– расм. Самарқанд. Афросиѐб хукмдорлари саройига ишланган сурат (VII аср)
– расм. Варахша. Бухоро хукмдорларининг шаҳар ташқарисидаги саройига ишланган расм (VII аср)
Бинолар ичига нақшлар ва миниатюралар чизиш кўпроқ Шарқ мамлакатларига тегишли бўлган. Миниатюралар ушбу мамлакатлар тарихи ва маданиятларини ифодалаган.
Наққошлик санъати мураккаб бўлиб, авлодлар удуми бўлган. Биноларни нақшлар билан безаш муайян мазмун ва моҳиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳалқнинг маданиятини ифодалаган. Кўп ҳолларда нақшлар орасида Қуръондан суралар, ҳикматли сўзлар, нақшлар инсонлар кўзи тушадиган жойларга битилган ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган. Наққошлик санъати дурдоналари Марказий Осиѐда, хусусан Ўзбекистон худудидаги барча тарихий обидаларда учрайди.
Шуниси диққатга сазоворки, бобокалонларимиз қадами етган Афғонистон, Покистон, Хиндистон, Хитой каби мамлакатларда ҳам наққошлик ва миниатюра санъати ривожланган. Шохжахон қурдирган Тож – махал саройи бунга мисолдир.
Бўѐқ таркибларининг таснифи ва асосий хоссалари
Бўѐқ таркиблар асосан кимѐвий таркиби, ишлатилиш соҳасига кўра таснифланади. Уларнинг кимѐвий таснифланишида ҳосил бўладиган бўѐқ қатламининг табиати, таркиби ҳамда белгиланиши асос қилиб олинган. Белгиланган бош ҳарфлар бўѐқ қатлами-пленкаси ҳосил қилиши бўйича қайси турга тааллуқлигини билдиради.
Масалан, алкид-арилли АС, глифталли ГФ, кремнийорганик КО, мочевинали (карбамидли) МИ, перхлорвинилли ХВ, полиакрилли АК, полиамидли ПА, поливинилацетатли ВА, силикатли ЖС, эпоксидли ЭП ва шу кабилар.
Бўѐқ қопламаларнинг ишлатилиш белгилари бўйича рационал соҳалари 7.1-жадвалда берилган.
Махсус бўѐқ таркибларини қуйидагича давом эттириш мумкин: 6-мой ва бензин муҳитига чидамли, 7-кимѐвий муҳитга чидамли, 8-термик (иссиқлик) муҳитга бардошли, 9-электр изоляцияси.
Бўѐқ таркибларини маркалашда бош харфлар индекси ишлатилади: сув дисперсияли-ВД, органодисперсияли-ОД, сувда аралашувчан-В, порошокли (кукунли)-П.
Муайян бўѐқ таркибини тавсифлаш учун мисол келтирамиз: Эмал ХВ- 16, яъни перхлорвинилли эмал (ХВ), 1-атмосфера муҳитига чидамли, қайд қилинган рақами-6.
7.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |