Лок-бўѐқлар тайѐрлашда асосий компонентлар сифатида органик ва ноорганик боғловчилар, пигментлар, кукун тўлдиргичлар, пластификаторлар, эритувчилар, сиккативлар ҳамда ѐрдамчи материаллар – стабилизаторлар, диспергаторлар, суюлтиргичлар, қотирувчилар ва бошқалар ишлатилади.
Боғловчи моддалар
Боғловчи моддалар пигмент ва дисперс тўлдиргичларни ўзаро боғлаб юпқа бўѐқ қатлами ҳосил қилувчи компонент бўлиб, асосга мустаҳкам ѐпишиши талаб этилади.
Боғловчилар органик ва минерал структурали боғловчи моддаларга бўлинади. Ҳосил бўлиши жиҳатидан боғловчи моддалар табиий ва синтетик турларга ажратилади. Органик боғловчи моддаларга табиий ва ярим табиий олифлар, ѐғоч ва ҳайвонлардан олинган елимлар, полимерлар ва бошқалар, ноорганик боғловчиларга оҳак, цемент, суюқ шиша ва ш.к. киради.
Бўѐқ таркибларининг асосий физик-механик, кимѐвий ва технологик хоссалари боғловчи моддаларнинг тури ва хоссаларига бевосита боғлиқ бўлади.
Мойли бўѐқ таркиблар учун боғловчиларга қурийдиган ўсимлик мойлари, минерал мойлар, синтетик полимерлар ва мой локлари киради. Мойли боғловчилардан ҳосил бўлган парда қатламлари кўпи билан 24 соатгача тўла қуриши талаб этилади.
Олифлар. Олифлар табиий (натурал) боғловчи модда бўлиб, зиғир, каноп каби ўсимликлар мойларига махсус ишлов бериб олинади. Олиф атмосферадан кислородни бириктириб қуриш, яъни қотиш хусусиятига эга.
Олифларнинг қотиш жараѐнини тезлаштириш учун таркибига сиккативлар қўшилади.
Табиий олифлар жуда мустаҳкам, намликка ва агрессив муҳитларга чидамли қоплама пардалар ҳосил қилади. Улар металл, ѐғоч, гипс ва цементли қоришмалар билан сувалган девор юзаларни бўяш учун сифатли таркиблар тайѐрлашда ишлатилади. Ўсимлик мойларини тежаш мақсадида табиий олифлар асосида ярим табиий олифлар тайѐрланади. Таркибида 55% ўсимлик мойи ва 45% уайт-спирт (техник керосин) бўлган ―Оксол‖ олифи ва 70% ўсимлик мойи ва 30% уайт-спирт бўлган комбинациялашган олифлар ишлаб чиқарилади. Ярим табиий олифлар қуригач, юпқароқ, кучли ялтирайдиган, мустаҳкам, аммо об-ҳаво шароитига нисбатан чидамсиз қопламалар ҳосил қилади.
Улар нормал қуюқ-суюқликдаги мойли бўѐқлар олишда ишлатилади. Тайѐрланган бўѐқ таркиблари металл, ѐғоч, сувоқ юзаларни безашда қўлланилади.
Сунъий (комбинациялашган) олифлар ўсимлик мойлари қўшилмасдан ѐки 35% гача қўшилиб, нефт ва бошқа органик хом ашѐлар асосида олинади.
Сунъий олифларга глифталли, пентафталли, перхлорвинилли ва бошқа олифлар киради. Глифталли олифлар зиғир мойи, фталли ангидрид ва глицеринни ҳарорат билан ишлов бериш натижасида олинади. Сунъий олифлар об-ҳаво таъсирига нисбатан чидамсиз ва ранги қорамтир бўлади. Улар асосида хона ичида ишлатиладиган металл, ѐғоч ва сувоқ юзаларни безашга яроқли бўѐқ таркиблари тайѐрлашда қўлланилади.
Мойли локлар табиий ва сунъий смолаларни эритувчилар ва сиккативлар қўшилган ўсимлик мойларида эритиб олинади. Бунда эритувчилар локларга зарур бўлган консистенцияни таъминлайди.
Мойли локлар атмосфера муҳити таъсирига чидамли бўлган бўѐқ таркибларни тайѐрлашда ишлатилади. Мойли бўѐқ таркиблар олишда синтетик боғловчиларнинг ишлатилиши ўсимлик мойларини тежайди ва уларга янги хоссалар беради. Синтетик боғловчиларга турли полимер материаллар киради. Полимер боғловчилар асосида локлар, эмаллар, пасталар, мастикалар, сувли дисперсиялар олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |