Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet200/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Буюм ва конструкциялар сиртини пардозлаш. Йирик уйсозлик панеллари, фасад плиталари ва баъзи конструкцияларни завод шароитида пардозлаш технологиялари ишлаб чиқилган. Индустриал усулда заводда пардозланган панеллар ва конструкциялар юқори сифатли бўлиб, қурилишни жадаллаштиради. Девор панеллари фасад томони фактурали ишланади, рангли қоришма ва бетонлар билан пардозланади, керамик ва шиша плиталар билан қопланади ва ҳоказо.
Маиший хизмат бинолари панел ва плиталари, санитария-техника кабиналари ички томондан керамик ва шиша плиталар, мозаикалар, донадор полимер ва боғловчи аралашмалар билан пардозланиши мумкин.
Ҳозирги вақтда панеллар юзасини пардозловчи ва иссиқлик изоляцияси махсус кўпчитилган композицион материаллар яратилган ва қурилиш индустриясида ишлатилмоқда.
Бундай қуруқ қоришмалар минерал ѐки полимер боғловчилар, минерал ва шиша толаси каби иссиқлик изоляцияси материаллари, тўлдиргичлар, рангли пигментлар ва бошқа қўшимчалар асосида тайѐрланади. Иссиқлик изоляцияси хусусиятига эга бўлган пардозлаш қатлами панел ва плиталар асосида қурилган биноларда иссиқлик йўқолишини камайтиради.
      1. Темирбетон конструкцияларнинг сифатини назорат қилиш


Темирбетон буюм ва конструкциялар тайѐр бўлгач, албатта сифати завод ОТК (техник контрол бўлими) ходимлари томонидан назорат қилинади. Ишлаб чиқариладиган ҳар бир буюм ва конструкция сифат кўрсаткичлари жиҳатидан Давлат стандарти талабларига жавоб бериши керак. Буюмлар сифатини назоратдан ўтказишда ташқи кўриниши, шакли, ўлчамлари, ҳимоя қатламининг қалинлиги, арматуралар ва конструкцияни кўтаришда илинадиган пўлат сиртмоқларнинг сифати ва жойлашиши, бетоннинг мустаҳкамлиги ва унинг лойиҳага мувофиқлиги аниқланади. Ташқи ва ички девор панеллари ва плиталарининг ўртача зичлиги ҳам аниқланади. Ҳар бир буюм ва конструкциялар гуруҳидан танлаб олинган контрол намуналарнинг
мустаҳкамлиги, бикрлиги, дарзлар ҳосил бўлишга турғунлиги ва зарурат бўлганда бошқа хоссалари синаб кўрилади.
Давлат стандарти ѐки техник шартлар (ТШ) талабига мос келадиган ҳар бир темирбетон буюм ва конструкция махсус бўѐқлар билан маркаланади.
Маркада буюм ѐки конструкциянинг паспорт номери, индекси (типи), тайѐрловчи завод маркаси, ОТК назоратчиларининг номери ва хусусий ҳолларда тайѐрланган сана кўрсатилади. Буюм ѐки конструкциянинг муайян гуруҳига икки нусхада паспорт тузилади, улардан бири истеъмолчига берилади, иккинчиси эса темирбетон заводида қолдирилади.

      1. Download 11,59 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish