Самиғов н. А. Бино


Жамоат бинолари учун конструкциялар



Download 11,59 Mb.
bet198/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Жамоат бинолари учун конструкциялар


Пойдевор ва биноларнинг ер ости қисми учун темирбетон блоклар, свайлар ва бошқалар ишлатилади.
Пойдевор блоклари М200, М250 ва М300 маркали оғир бетонлардан тайѐрланади. Арматура сифатида силлиқ пўлат тўрлар ишлатилади. Ертўла деворларининг блоклари М100 ва М150 маркали оғир бетондан қуйидаги ўлчамларда тайѐрланади: узунлиги 2500 мм гача, эни 500 мм гача ва баландлиги 700 мм.
Блокларнинг ѐн томонида ертўла деворларини монтаж қилишда фойдаланиладиган ва блокларни монолитлашда ишлатиладиган махсус ўйиқлар (пазлар) қолдирилади. Монтаж ишлари тугагач ўйиқлар кетма-кет цементли қоришмалар билан тўлдирилади.
Ертўла девори блоклари бетонни тежаш мақсадида ичи бўшлиқли ҳолда тайѐрланиши мумкин.
Свайлар кўндаланг кесими 300х300 мм ўлчамли квадрат шаклда ва узунлиги 6-12 м бўлади. Улар М300 маркали оғир бетондан тайѐрланади.
Свай пойдеворлари бино бўш ва ботқоқсимон ерларга қурилганда ернинг тошлоқ қаттиқ қатламигача махсус ускуна ѐрдамида қоқилади. Бунда бинонинг юмшоқ ерда чўкишининг олди олинади.
Жамоат бинолари каркаслари М200-М500 маркали оғир ва ғовак тўлдиргичлар асосидаги енгил бетонлардан темирбетон устунлар, тўсинлар ва бошқалар тайѐрланади. Устунлар узунлиги бинонинг икки қаватига мўлжалланган бўлади. Тўсинлар махсус қуйма деталларни пайвандлаб устунлар билан бириктирилади.
Девор блоклари М50, М100 маркали енгил бетонлардан (m1200кгм3) яхлит ѐки ичи ковакли қилиб тайѐрланади. Уларнинг ўлчамлари унификациялаштирилган бўлиб, бинонинг сериясига мослаштирилган бўлади. Жамоат бинолари ташқи ва ички деворлари учун панеллар ишлаб чиқарилади.
Зинапоя конструкцияларига зина пиллапоялари, майдончалар, ярим майдончали пиллапоя ва бошқа буюмлар киради. Зина пиллапоялари мураккаб шаклдаги конструкция ҳисобланади, арматура каркаслари ва тўрлари билан арматураланади.
Зина майдончалари ва пиллапоялар М200 ва М300 маркали оғир ва енгил бетонлардан тайѐрланади, юзаси мозаика қоришмалари, керамик плиткалар билан қопланиши мумкин. Зина конструкциялари ўлчамлари биноларнинг типига ва сериясига мос равишда ишлаб чиқарилади. Зина пиллапоя ва майдончалари заводда яхлит ҳолда ишлаб чиқарилиши мумкин.
Жамоат бинолари қурилишида турли мақсадларга мўлжалланган буюмлар-санитария-техника ва вентиляция блоклари, иситиш панеллари, санитария-техника кабиналари, дефлекторлар ва бошқа буюмлар кўплаб ишлатилади.

      1. Download 11,59 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish