Самиғов н. А. Бино


Бетоннинг қотиши ва уни тезлаштириш усуллари



Download 11,59 Mb.
bet194/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Бетоннинг қотиши ва уни тезлаштириш усуллари


Қолипланган бетоннинг мустаҳкамлиги вақт давомида аста-секинлик билан ошиб боради. Маълумки, бетоннинг қотиши цементнинг гидратация жараѐни тезлиги, атроф-муҳит ҳарорати ва нисбий намлигига боғлиқ бўлади. Табиий шароитда нормал муҳитда бетон маркадаги мустаҳкамликка 28 сутка
давомида эришади. Бетон қотиши учун нормал муҳит шароити - ҳарорат 200С±2 ва нисбий намлик 90-100% бўлиши керак.
Бетоннинг 28 суткадан кейинги мустаҳкамлиги ундан тайѐрланган бетон ва темирбетон конструкцияларнинг эксплуатация шароитига боғлиқ бўлади. Агар бетон нисбатан нормал шароитга яқин муҳитда ишлатилса, унинг мустаҳкамлиги бир неча йил, ҳатто ўн йиллар давомида ошиб бориши мумкин. Нормал шароитда ишланган бетоннинг бир йилдан кейинги мустаҳкамлиги маркадагига нисбатан 75% ортиши мумкин. Цемент гидратация жараѐни нормал шароитда назарий жиҳатдан вақт давомида тўхтамаслигини ҳисобга олсак бетон мустаҳкамлиги ҳам вақт ўтиши билан давом этадиган жараѐн эканлиги тушунарли бўлади.
Нормал шароитнинг бузилиши, яъни ҳароратнинг ва нисбий намликнинг оптимал кўрсаткичдан ўзгариши бетон мустаҳкамлигининг ошмаслигига, ҳатто камайишига олиб келади.
Умуман, бино ва иншоотларнинг асосий қисмларида ишлатиладиган бетон ва темирбетон конструкциялар бетони маркадаги мустаҳкамликка эришса кифоядир.
Бетонга иссиқлик турли усуллар билан таъсир эттирилиши мумкин, чунончи 80-850С ҳароратли сув-буғ аралашмаси ѐки 1000С ҳароратли тўйинтирилган буғ тўғридан-тўғри буюмга юборилиши, буғ, электр токи, ўта юқори частотали ток ва бошқа иситиш манбалари воситасида бетонни контакт (билвосита) усулида қиздириш мумкин. Сув-буғ аралашмаси билан бетон қиздирилганда қотиш вақтида нисбий намлик сақланади ва цемент гидратацияси учун қулай шароит яратилади.
Бетонни буғлаш даврий ва узлуксиз ишлайдиган камераларда амалга оширилади. Даврий ишлайдиган камераларда бетон қолип ѐки поддонларда жойлашади, қопқоғи ѐпилгач, атрофига сув қуйилиб буғнинг камерадан чиқиб кетиши бартараф этилади. Камерага буғ юборилади ва аста-секинлик билан ҳарорат 80-1000С гача етказилади. Бетон етказилган ҳароратда 4-12 соат давомида ушлаб турилади, сўнг аста-секин ҳарорат пасайтирилади. Ҳар бир турдаги бетон буюм ва конструкция учун буғлаш режими тажриба натижалари билан аниқланади.
Буғлаш режимида ҳароратни аста-секинлик билан кўтариш ва пасайтириш бетондан ҳосил бўладиган деформацияланиш натижасида ѐриқлар пайдо бўлишини огоҳлантиради. Бетонни буғлаш режими цементнинг кимѐвий-минералогик таркиби ва бетоннинг турига ва таркибига боғлиқ бўлади. Буғланган бетоннинг мустаҳкамлиги маркадагига нисбатан 65-75% ни ташкил этади.
Бетонни электротермик усулда 50 Гц частотали ўзгарувчан, 380 В кучланишли токда 80-900С ҳароратгача қиздириш яхши самара беради. Бетонга электр токи юзаки ѐки ички электродлар ѐрдамида юборилади. Ток ѐрдамида бетон қоришмасини 5-10 минут давомида номинал ҳароратгача қиздириб, сўнгра қолиплаш ҳам юқори натижа беради. Аввалдан қиздирилган бетонда цементнинг гидратация жараѐни тезлашади ва бетон интенсив қота бошлайди.
Бетонни нурли энергия манбаи бўлган ўта юқори частотали ток, инфрақизил нурлар билан қиздириб қотишини тезлаштириш мумкин. Нурли энергия усулида юпқа, кенг юзали бетон ва темирбетон конструкциялар қотишини тезлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Бетон қотишини оз миқдорда кимѐвий қўшимчалар қўшиб тезлаштириш мумкин. Кимѐвий қўшимча сифатида хлорли натрий ва хлорли калций, натрий нитрати, калций нитрит-нитрати, калцийлаштирилган сода, суюқ шиша, карбамид ва бошқалар ишлатилади. Хлорли тузлар бетон таркибига цемент массасига нисбатан 1-2% қўшилади, улар миқдорининг ошиши конструкциянинг металл арматураси емирилишига олиб келади. Кимѐвий қўшимчалар бетоннинг бошланғич давридаги (3 сут.) мустаҳкамлигини ошириши мумкин, кейинчалик 28 сут. мустаҳкамлиги қўшимчасиз бетон сингари бўлади.
Бетон қоришмасига кимѐвий қўшимчаларни киритиш таркибидаги сувнинг музлаш ҳароратини пасайтиради ва минус ҳароратда ҳам бетон қотишига имконият яратади.
Монолит қуйилган бетон дастлабки кунларда махсус парваришга муҳтож бўлади. Чунки ҳарорат ва нисбий намликнинг меъѐрдан ўзгариши бетондаги ички зўриқишлар натижасида ҳосил бўлган ѐриқларни келтириб чиқаради. Қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетон юзаси ўрама материаллар (полиэтилен ва полипропилен плѐнкалар, брезент, чипта ва бошқ.), сочилувчи материаллар (қум, қипиқ, гилтупроқ ва бошқалар) ва юпқа плѐнка ҳосил қилувчи полимерлар (лак-этинол, госсипол смоласи эритмалари, сувда эрийдиган полимерлар, гелполимерлар) сув буғланишининг олдини олиш мақсадида фойдаланилади.
Бетон таркибида намликни сақлашнинг замонавий самарали усули қоришмага цемент массасига нисбатан 0,1-0,5% гелполимерларни қўшиш усулидир. Гелполимерлар бетонда сувни микроструктура даражасида ушлаб туриш қобилиятига эга.
Монолит бетон совуқ шароитда қуйилганда юзаси иссиқлик изоляцияси материаллари билан вақтинча ѐпиб қўйилиши шарт. Махсус материаллар асосида монолит бетон конструкцияларни дастлабки кунларда ўраб қўйиш
бетоннинг нормал қотишини таъминлайди. Совуқ кунларда бетонни ―термос‖ типидаги қолипларга қуйиш мақсадга мувофиқ бўлиб, термоснинг оралиқ бўшлиғига иссиқ ҳаво, буғ юбориш имконияти бўлади.
Қотган бетоннинг сифатини бузиб ва бузмасдан синаш усулларида аниқлаш мумкин. Бетоннинг мустаҳкамлигини бетон қоришмасидан мунтазам равишда намуна олиб махсус кублар тайѐрланади ва уларни 7 ва 28 сут. синаб аниқланади. Куб намуналари йиғма ва монолит бетон қотиши шароитларида қотиши керак.
Бетоннинг мустаҳкамлигини бузмасдан механик ва физик синаш усуллари мавжуд. Механик усулга И.А.Фидзелнинг ―Шар болғаси‖ ва К.П.Кашкаровнинг ―Эталон болғаси‖ (Кашкаров болғаси) мисол бўлади. Механик усул зарб берилганда бетон юзасида ҳосил қилинган чуқурча катталиги билан ифодаланади, чунки бетоннинг мустаҳкамлиги юқори бўлса, чуқурча кичик ўлчамда ҳосил бўлади. Физик усуллар бетонга берилган зарба тўлқинлари ва ултратовуш импулсларининг тарқалишига асосланган. Ултратовуш портатив асбоблари ѐрдамида бетонда бўйлама ва кўндаланг ултратовуш тўлқинлари тарқалишини аниқлаш мумкин. Бетон зич ва мустаҳкам бўлса, ултратовуш тўлқинлари тарқалиш тезлиги юқори бўлади. Бетоннинг мустаҳкамлиги ―ултратовуш тезлиги-мустаҳкамлик‖ номограммаси ѐрдамида ўртача 10% хатолик билан аниқланиши мумкин. Ултратовуш нуқсоноскопи ѐрдамида бетондаги дарзлар, ғоваклар, бўшлиқлар аниқланади.
Ҳозирги кунда лазер нури тарқатувчи асбоблар ѐрдамида бетоннинг зичлиги, нуқсонлари, намлиги ва бошқа хусусиятларини ўта тезкорлик билан аниқлаш мумкин.

      1. Download 11,59 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish