Самиғов н. А. Бино


-расм. Электромеханик титраткичлар



Download 11,59 Mb.
bet193/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

10.8-расм. Электромеханик титраткичлар


а) юза бўйлаб титраткич; б)-титраткич-булава; в)-эгилувчан валли чуқурлик титраткичи.
Титраткичлар конструктив жиҳатдан юза бўйлаб ва чуқурлик титраткичларига бўлинади. Титраткичларнинг тури қолипланаѐтган темирбетон конструкциянинг шакли, тури, ўлчамларига қараб танланади.
Йиғма темирбетон заводларида бикр бетон қоришмалари паст частота (25-30 Гц) ва 0,7мм амплитудада ишлайдиган резонансли қўзғалмас титраткич майдонларида самарали зичлаштирилади.
Ҳаракатчан ва майда донали бетон қоришмаларини зичлаштиришда амплитуда 0,15-0,4 мм камайтирилади, тебраниш частотаси эса 50-150 Гц гача оширилади. Титратиш муддати бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлигига, конструкциянинг тури, шакли, қалинлиги ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиб, одатда бир-неча минутни ташкил этади.
Монолит қуйилган бетон қолиплар, плиталар ва бошқа юпқа конструкциялар ташқи титраткичлар воситасида зичлаштирилади. Бундай титраткичларнинг таъсир кучи 20-25 см бўлиши мумкин. Ташқи титраткичлар бетон юзасида муайян бир схемага нисбатан ҳаракатга келтирилади ва бир жойдан иккинчи жойга орада титраткич юрмаган жой қолдирилмасдан кўчирилади.
Йирик йиғма темирбетон конструкцияларни ва қурилиш майдонларида монолит конструкцияларни қуйишда бетон қоришмаси чуқур титраткичлар воситасида зичлаштирилади. Ички титраткич бетон қоришмаси ичида муайян схема асосида ҳаракатлантирилиб, қатлам-қатлам зичлаштирилади. Ички титраткич билан бетон қоришмаси зичлаштирилганда бетон юзасида сув- ҳаво аралашмасининг ҳосил бўлиши ва бетоннинг ўша соҳада чўкишининг тўхташи ушбу жараѐннинг меъѐрига етганидан дарак беради.
Бетон қоришмасини зичлаштириш усулларидан бири озгина юк остида титратиш усулидир. бикр бетон қоришмалари, юпқа конструкциялар, енгил бетон қоришмалари 0,05-0,15 МПа босим ҳосил қилувчи юк остида титратиш усулида зичлаштирилади.
Мураккаб шаклдаги конструкциялар – зинапоя, қобирғали плиталар ва бошқалар титратиш-штамплаш усулида зичлаштирилади. Бу усулда аввал қолипга бетон қоришмаси қуйилади, сўнгра ичига титраткич ўрнатилган штамп туширилади ва қоришма зичлаштирилади.
Бетон қоришмасини зичлаштиришнинг бошқа комбинациялашган усуллари конструкциянинг турига қараб танланиши мумкин.

      1. Download 11,59 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish