10.5. Бетон таркибини танлаш
Бетон таркибини танлаш цемент, сув, майда ва йирик тўлдиргичларнинг, бетоннинг реологик ва техник хоссалари, маркасини таъминлаган ҳолда, оптимал миқдорларини топишдан иборат.
Бетон таркибини танлашда компонентларнинг стандарт характеристикаларидан фойдаланилади. Бетон таркиби ҳисоблаш формулалари ѐрдамида танланади ва тажриба қоришмалари тайѐрланиб, натижаларга аниқлик киритилади.
Бетон таркибини танлашда бетон маркаси ва цемент маркаси ўртасидаги мутаносиблик катта аҳамиятга эга. Паст ва ўртача маркадаги бетонлар учун RбRц0,4-0,6 оралиғида, юқори маркадаги бетонлар (М500, М600 ва юқори) учун эса 0,8-1,0 бўлиши мақсадга мувофиқ.
Цемент сарфи унинг маркасига бевосита боғлиқлигини ҳисобга олсак масала янада тушунарли бўлади. Юқори маркадаги цементларни паст маркадаги бетонлар олишда ишлатиш бетон қоришмасининг реологик хоссаларига салбий таъсир кўрсатади.
Бетон таркибини танлашда бир нечта усуллар мавжуд бўлиб, кўп ҳолларда В.Г.Скрамтаев таклиф қилган ‖абсолют ҳажмлар‖ усули қўлланилади. Бу усулга биноан 1000 л (1м3) бетон қоришмаси учун цемент, сув, майда ва йирик тўлдиргичлар миқдори аниқланади.
Муайян бетон таркибини танлаш учун бетоннинг маркаси, бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги ѐки бикрлиги, цемент активлиги, майда ва йирик тўлдиргичларнинг зичлиги ва тўкма зичлиги, йирик тўлдиргичнинг оралиқ бўшлиқлиги ва фракцияси зарур бўлади.
Бетоннинг таркиби қуйидагича танланади:
Сувнинг миқдори бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги ѐки бикрлигига боғлиқ равишда 10.1-расмда кўрсатилган график ѐрдамида топилади.
Сув-цемент нисбати 10.1 ва 10.2 формулалар ѐрдамида топилади.
Формулалар қайта тузилгач, қуйидаги кўринишда бўлади:
С/ЦАRц(Rб0,5АRц) ѐки С/Ц=А1Rц(Rб-0,5А1Rц).
Ушбу формулалар ѐрдамида ҳисоблаб топилган сув-цемент нисбати оддий оғир бетонларга тааллуқлидир. Совуққа чидамли, сув ўтказмайдиган бетонлар таркибини танлашда С/Ц мажбуран чегаралашга тўғри келади.
1м3 бетон учун цемент сарфи Ц/С/(С/Ц) формула ѐрдамида топилади. Формула ѐрдамида топилган цемент миқдори белгиланган меъѐрдан кам бўлса, унинг миқдорини ошириш зарур, лекин аввалги С/Ц нисбати сақлаб қолинади. Сувнинг миқдори цемент сарфига мос равишда оширилади.
Цементнинг энг кам миқдори бетон конструкциялар учун 200 кг/м3, темирбетон конструкциялар учун 220 кг/м3 ва агрессив муҳитларда ишлатишга мўлжалланган конструкциялар учун 250 кг/м3 белгиланган.
Майда ва йирик тўлдиргичлар сарфи иккита шартга асосланиб ҳисобланади:
а) Зичлаштирилган бетон ҳажми (1м3 ѐки 1000л)ҳаво аралашмаларини ҳисобга олмаган ҳолда майда ва йирик тўлдиргичлар ҳажми ва уларнинг оралиқ бўшлиғини тўлдирувчи цемент хамири ҳажми йиғиндисидан иборатдир. Ушбу шартни қуйидаги формула ѐрдамида ифодалаш мумкин:
Ц С К
ц с к
Ч (ш) 1000,
ч(ш)
бу ерда: Ц; С; Қ; Ч(ш)-цемент, сув, қум, чақиқ тош ѐки шағал сарфи, кг/м3; ц,
с, қ, ч(ш)-шу материалларнинг зичлиги, кг/м 3; Ц/ ц; С/ с; Қ/ қ ва Ч(ш)/ ч(ш)- шу материалларнинг абсолют ҳажми, м 3.
б) Йирик тўлдиргичнинг оралиқ бўшлиғини, йирик тўлдиргич доналарининг бир-бирига нисбатан сурилишини ҳисобга олган ҳолда, қоришма тўлдиради деган ҳолат белгиланади:
Ц С К
Ч (ш) V
,
ц с к
бч(ш)
бч(ш)
бу ерда: Vбч(ш)-йирик тўлдиргичнинг оралиқ бўшлиғи: бч(ш)-йирик тўлдиргичнинг тўкма зичлиги, кг/м3; -йирик тўлдиргичнинг қочиш коэффициенти, сув-цемент нисбати ва цемент сарфига боғлиқ бўлиб, бикр бетон қоришмалар учун 1,05-1,15 (ўртача 1,1), ҳаракатчан бетон қоришмалари учун 1,25-1,6 га тенг бўлади.
Муайян бетон қоришмаси таркиби танланганда коэффициент махсус жадвал ѐки графиклар ѐрдамида аниқланади.
Юқорида кўрсатилган тенгламаларни биргаликда ечиб, бетон компонентларининг 1м 3 (1000л) учун кг да сарфини аниқлайдиган формулаларни келтириб чиқариш мумкин:
йирик тўлдиргич
Ч ( ш)
1000
Vбч( ш) 1
ва майда тўлдиргич
К
бч( ш) ч( ш)
Ц С Ч (ш)
1000
ц
к .
с ч(ш)
Шундай қилиб, 1м3 бетон қоришмасини тайѐрлаш учун зарур бўлган Ц, С, Қ, Ч(ш) миқдорлари (кг) аниқланади. Ушбу натижаларни цементнинг массасига нисбатан бирликда ѐзиш мумкин:
1:С+Ц:Қ+Ц:Ч(ш)+Ц.
Бетон компонентларининг йиғиндиси 1(1000л) тенг бўлса ҳам, бетон қорилгач ҳақиқий хажми камайиб кетади, бу омил бетон миқдори коэффициенти () билан ифодаланади ва қуйидагича аниқланади:
1 1 ,
Vц Vк Vч(ш)
бу ерда: Vц, Vқ, VЧ(ш) – 1м3 бетон қоришмасини тайѐрлашга сарфланган қуруқ ташкил этувчилар ҳажми, м3; т.ц, т.қ, т.ч(ш) қуруқ ҳолатдаги материалларнинг тўкма зичлиги, кг/м3. Одатда коэффициенти 0,6-0,75 га тенг.
Бетон қоришмасини ишлаб чиқариш шароитида тайѐрланганда майда ва йирик тўлдиргичларнинг намлиги ҳисобга олинади ва ишлатиладиган бетон таркиби қайта ҳисобланиб аниқлик киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |