Самиғов н. А. Бино


Бетон ва темирбетоннинг архитектура ѐдгорликларини таъмирлашда ишлатилиши



Download 11,59 Mb.
bet202/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Бетон ва темирбетоннинг архитектура ѐдгорликларини таъмирлашда ишлатилиши


Тарихий монументал бинолар қурилишида бетон ва темирбетон ишлатилмаган бўлсада, ҳар бир ҳолатда зарурат юзасидан бетон ва конструкцияларни обидаларни таъмирлашда, айниқса ер остки қисмларини маҳкамлашда ишлатилмоқда. Бундан ташқари бетон ихтиро қилиниб монументал бинолар қурилишида ишлатилганига ҳам бир асрдан ошди, ва шу сабаб ушбу бинолар ҳам тарихий обидалар саналади.
Бино ва иншоотларнинг замин ва пойдеворларини бетонлар (майда донали бетонлар) билан мустаҳкамлашда Россия тажрибасидан мисоллар келтирамиз.
Россиянинг эски шаҳарларини (биноларни) таъмирлашда илдизсимон темирбетон свайлар (қозиқоѐқ) ишлатилмоқда.
Бундан мақсад замонавий ер ости урбанизацияси туфайли бўшашиб қолган ернинг юза қатламларига тушадиган юкламани ернинг мустаҳкамлиги юқори пастки қатламларига ўтказишдир.
Тарихий обидалар ҳолатига кўра кўпгина ҳолларда грунтга тушаѐтган юкламани чуқур мустаҳкам қатламларга қоқиладиган темирбетон свайлар билан таъмирлашнинг иложи бўлмайди. Бунда свайларни қоқишдан ҳосил бўладиган динамик кучланиш бинога шикаст етказиши мумкин.
Гидрогеологик режимлар ўзгариши туфайли ѐки обидаларга қўшимча юк қўйилганда, уларнинг мувозанати ўзгариши ҳолатида илдизсимон свайлар билан грунтни (бинони) маҳкамлаш самарали усул ҳисобланади.
Илдизсимон свайлар кичик диаметрда ерни бурғулаб, бетон қоришмасини босим остида юбориб ҳосил қилинади.
Улар ерга юзасига нисбатан исталган бурчакда қўйилади ва грунт билан бирга комплекс структура ҳосил қилади. Ушбу структурага обиданинг конструктив элементлари – пойдеворлар ва деворлар маҳкамланиши мумкин. Бирваракайига бинонинг деворлари, пойдеворлари ва залини мустаҳкамлаш бўйича илдизсимон бетон свайларни ўрнатиш (қуйиш)
схемаси 10.9- расмда берилган.
Бетон қоришмаси босим остида юборилгани сабабли свайнинг диаметри 30-50 % гача ортади. Свай диаметрининг узунлиги бўйлаб нотекис ортиши туфайли бетоннинг грунт билан бирга ишлаши яхшиланади.
Свай қуйиладиган скважина қазиш дизел ва электрдвигателли станокларда амалга оширилади. Сочилувчан грунтлар (супес, қум) кавланганда скважина металл қувурлар билан маҳкамланади.
Свай диаметри 18-60 мм бўлган металл қувур орқали 3-6 атм босимда бетон қоришмасини юбориб қуйилади.




Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish