Самиғов н. А. Бино


“Пахлавон Маҳмуд” мақбараси қурилиш қоришмаларининг физик



Download 11,59 Mb.
bet112/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Пахлавон Маҳмуд” мақбараси қурилиш қоришмаларининг физик


кимѐвий структураси ва хоссалари. ―Пахлавон Маҳмуд‖ (Ичан – Қалъа, Хива ш.) XVI асрда қурилиб бошланиб, босқичма – босқич таъмирланган. Мақбарадан олинган ғишт – қоришма ва майолика – қоришма намуналари адгезияси махсус портатив DYNA Z16 асбоби ѐрдамида аниқланди.
Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, ғишт – қоришма ва майолика – қоришма ўртасидаги адгезия мутонасиб равишда ўртача 0,55 ва 0,3 кг/см2 ни ташкил этди.
Ушбу қоришма рентген – фазали анализ ва дифференциал-термик анализ қилинганда қуйидагилар аниқланди.
Рентген – фазали анализ натижасида маълум бўлдики, қоришма таркибида қуйидаги кимѐвий моддалар мавжуд:

1. Кварц (SiO2) – 4,26; 4,75; 3,70; 3,34; 2,45; 2,28; 2,93; 2,12; 1,98; 1,53 (Å)


2. Гипс (CaSO4 x 2H2O )-8,41; 7,58; 4,75; 3,81; 3,06; 2,88; 2,79; 2,68; 2,51; 2,47;
2,40; 2,21; 2,08; 1,99; 1,79; 1,77; 1,64; 1,61 (Å).
3. Дала шпати – 3,51; 3,40; 3,24; 3,06; 2,85; 2,58; 2,51; 2,42; 2,39; 2,18; 2,08;
1,86; 1,81; 1,77; 1,55; 6,03; 3,24; 3,18 (Å).
4. Са Со3 – 3,01; 3,86; 2,28; 1,91; 1,85; 2,51; 2,08; 1,61 (Å).
5. Гематит (Fe2O3) – 2,28; 2,51; 2,21 (Å).

Қоришмани дифференциал термоанализ (ДТА) қилинганда қуйидаги минералогик таркиб маълум бўлди: гидрослюда – мускавит, кварц, икки молекула сувли гипс, дала шпатлари – микроклин, платоклаз, -кварц, кальций карбонати – кальцит ва гематит шаклидаги темир оксиди.


Унинг таркибида гидрослюда, гипс ва кварц кўп миқдорда, кальций карбонати эса оз миқдорда учрайди (6.1- расм).



6.1-расм. «Пахлавон- Маҳмуд» мақбараси қурилиш материалларининг дифференциал-термографик анализи


1 – пишиқ ғишт; 2 – қурилиш қоришмаси; 3 – сопол декор

Намуна ДТА си яққол интенсив эндотермик эффект билан характерланади, бу 1600С икки молекула сувли гипснинг қисман дегидратациясига тааллуқлидир:




Ca SO4 . 2H2O Ca SO4 . 0,5 H2O+1,5 H2O.

Кейин суглинка (гилтупроқ) таркибидан 350-4500С да, 4200С максимумга тегишли, органик моддалар оксидланади. 7850С даги интенсив эндоэффект бир вақт юз берадиган 3 жараѐнлар – гидрослюда дегидратацияси, кальцит декарбонизацияси ва қуйидаги реакция бўйича гилнинг дегидратациясига тааллуқлидир:


Ca СO3 CaO+СО2
Ca SO4 . 0,5 H2O CaSO4+0,5H2О

10000C да ўта интенсив экзоэффект кальций алюмосиликати ҳосил бўлиши бошланишига тааллуқли:


CaO . Al2O3 . SiO2 (анортит) ва эҳтимол муллит 3Al2O3 . SiO2
Шундай қилиб, қоришманинг минерал таркиби – кварц, гидрослюда, кальцит, гипс ва гематитдан иборат бўлиб, куйдирилганда анортит - CaO х Al2O3 x 2SiO2 минералини, ангидрит - CaSO4 ва қолдиқ - кварцни ташкил қилади.
Профессор А.Тўлаганов илмий раҳбарлигида, қадимги қурилиш қоришмалари таркиблари аналогларини яратиш мақсадида, териш қоришмалари таркибига лѐссимон суглинок, тухум оқи ѐки протеин, қорамол қони, цемянка ва гуруч пўчоғи кули киритилиб, хоссалари ва кимѐвий таркиблари ўрганилди.
Бу соҳада ўтказилган тажрибалар қуйидаги натижаларни кўрсатди:
-Гипс таркибига лѐссимон суглинок киритилганда унинг қотиш муддатлари секинлашди, аммо мустаҳкамлиги 20 % суглинок қўшилганда 30-
40 % камайди. Суглинок 40% киритилганда қоришма мустаҳкамлиги 3 мартагача камайди.

  • Гипс таркибига лѐссимон суглинок киритилганда унинг қотиш муддатлари секинлашди, аммо мустаҳкамлиги 3 мартагача камайди.

  • Гипс таркибига масса бўйича 3 % протеин (тухум оқи) киритилиб, қоришманинг қотиш муддати ва мустаҳкамлиги ўрганилди. Гипс таркибига 0,5; 1; 2; 3% протеин киритилганда мустаҳкамлиги мутаносиб равишда 2,77; 2,87; 2,91; 2,22 ва 2,14 МПа ни ташкил этди.

Бунда қотиш муддати мос равишда бошланиши 6,20; 9,20; 11,20; 16,40
ва охири 12,40; 16,40; 20,20 ва 27,0 мин бўлди.

  • Гипс таркибига қорамол қони киритилганда қоришманинг қотиш муддати, пластиклиги ва мустаҳкамлиги қуйидагича ўзгарди.

Қорамол қони масса бўйича 0,1,2,3% гипс таркибига қўшилганда стандарт конуснинг ѐйилиши мос равишда 18; 17,5; 18,5 ва 18,5 см ни,
мустаҳкамлиги эса 3,26; 2,73; 2,32 ва 1,91 МПа ташкил этди.
Қон таркибига лимонли нордон натрий қўшилганда унинг қотиши бартараф этилди, лекин бунда қоннинг хоссалари ўзгариши ва гипс хусусиятларига салбий таъсири кузатилган.
Муаллифлар хозирги замон санитария – гигиена қоидаларини инобатга олиб, архитектура ѐдгорликларини таъмирлашда гипс қоришмаси таркибига қоннинг лимонли нордон натрий эритмасини қўшишни тавсия этишмаган.
-Гипс таркибига цемянка (пишган ғишт кукуни) масса бўйича 5, 10, 20,
35 ва 40 % киритилганда мутаносиб равишда мустаҳкамлиги (2 соатдан кейин) 2,93; 2,46; 2,37; 2,28 ва 1,83 ни, қотиш муддати бошланиши 6,0; 5,4; 5,4; 6,4 ва 8,0 мин ва охири 13,0; 13,0; 13,5; 14,4 ва 16,2 мин бўлади.
Таъкидланиши бўйича цемянка гипснинг сувга чидамлилигини етарли даражада оширмаган.

  • Гипс таркибига гуруч пўчоғи кулини қўшишдан мақсад қоришманинг нам ва сувли шароитга чидамлигини оширишдир. Аммо ўтказилган тажрибалар бу фикрни тасдиқламади. Гипс таркибига кул 0,1,5,10 % масса бўйича қўшилганда қоришманинг 2 соатдан кейинги мустаҳкамлиги мутаносиб равишда 2,0; 1,56; 1,32 ва 1,02 МПа ни ташкил этди. Бунда қоришманинг пластиклиги деярли ўзгармади ва мос равишда 18,5; 18,0; 17,5 ва 17,8 см бўлди.

  • Таркибига 20% лѐссли суглинка қўшилган гипс қоришмаларининг (Шоди-Мулк-оға мақбараси) рентген-фазали анализи натижалари, цемянка ва гуруч пўстлоғи кули таркибидаги актив кремнезем эркин холатдаги оҳак билан реакцияга киришиб, сувда эримайдиган минераллар ҳосил қилмаслигини тасдиқлади.


    1. Download 11,59 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish