Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet108/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Умумий маълумотлар


Археологик қазишмалар ва тарихий манбаларнинг маълумот беришича минерал боғловчилар ишлаб чиқариш, улардан композицион қурилиш материаллари, буюмлари ва қоришмалари тайѐрлаш эрамиздан аввалги минг йилликларга тақалади.
Қадимги авлодларимиз оҳактош, гипстош, ганч хомашѐси, магнезит, доломит ва шу каби куйдирилганда боғловчилик хусусиятига эга бўладиган тоғ жинсларини яхши билишган. Ўша даврда ривожланган мамлакатларда минерал хом ашѐдан боғловчилар ишлаб чиқарадиган хумдонлар, кейинчалик мануфактуралар бўлган. У ерда боғловчилар тайѐрлаш технологиясини биладиган махсус иш юритувчилар хизмат қилган.
Миср пирамида ва эхромларида Япон археологлари олиб борган илмий – тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ишлатилган кўплаб оҳактошлар йирик оҳактошлардан йўнилган бўлмай, балки оҳак боғловчиси ва тўлдирувчиларидан иборат композицион тузилишга эга экан.
Хусусан Ўзбекистон худудидаги архитектура ѐдгорликларини барпо этишда таркиби актив минерал кукунлар ва табиий органик моддалар билан мукаммаллаштирилган қурилиш қоришмалари ишлатилган. Бу бино ва иншоотларнинг пойдевор қисми қурилишида ишлатилган сувга чидамли
―қир‖ қоришмалари оҳак боғловчисига ўсимликлар кули ва табиий ѐғлиқ компонентларни қўшиб тайѐрлангани тарихий манбалардан маълум.
Қурилиш қоришмаси композицион материал бўлиб, минерал боғловчи модда, сув, майда тўлдиргич ва қоришма хоссаларини яхшиловчи қўшимчалардан иборат аралашманинг қотишидан ҳосил бўлади. Минерал боғловчи сифатида портландцемент ва унинг турлари, ҳавойи ва гидравлик оҳак, қурилиш гипси ва ш.к. ишлатилади. Қоришма хоссаларини яхшиловчи компонент сифатида минерал актив кукунлар ва полимер сиртактив моддалар ишлатилади.
Қурилиш қоришмалари боғловчи модданинг турига, ўртача зичлигига ва ишлатилиш соҳасига нисбатан гурухларга бўлинади.
Боғловчи модда турига кўра қурилиш қоришмалари цементли, оҳакли, гипсли ва аралаш боғловчили (цемент-оҳакли, цемент-гилтупроқли, оҳак- гипсли ва .ш.к.) қоришмаларга бўлинади. Қоришма битта боғловчи асосида бўлса оддий, бир неча боғловчидан иборат бўлса, мураккаб қоришма деб аталади.
Ўртача зичлигига кўра қурилиш қоришмалари оғир қоришмаларга (m>1500 кгм3) ва енгил қоришмаларга (m<1500 кгм3) бўлинади.
Оғир қоришмалар кварц қумлари ва бошқа оғир тошларнинг қумлари асосида, енгил қоришмалар эса керамзит, аглопорит, шлаклар, пемза, туф ва бошқа енгил тошларнинг қуми асосида тайѐрланади.
Ишлатилиш соҳасига кўра қурилиш қоришмалари ғишт-тош териш, пойдевор, йирик блоклар ва бошқа темирбетон конструкцияларни монтаж қилишда ишлатиладиган териш; ғишт ва тош деворлар, девор темирбетон блоклар ва панеллар ва бошқа конструкцияларни суваш учун ишлатиладиган пардозлаш; гидроизоляция, акустик, рентген нурларидан ҳимояловчи ва шу каби махсус қоришмаларга бўлинади.

    1. Download 11,59 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish