6.1 – жадвал
Ўзбекистон Республикаси худудидаги баъзи архитектура ѐдгорликлари ғишт териш қоришмаларининг асосий хоссалари
№
|
Ёдгорлик номи
|
Хоссалари
|
Ўртача зичлиги, кг/м3
|
Сиқилишда ги мустаҳкамл ик,
Кг/м2
|
Адгезия мустаҳкамл иги,
Кг/м2
|
Совуққа чидамлиг и, (Ғ),
цикл
|
1
|
Шоди –мулк оға
мақбараси (Самарқанд ш.)
|
1300-1500
|
30-80
|
0,8-1,6
|
25-50
|
2
|
Оқсарой
(Шахрисабз ш.)
|
1300-1500
|
40-70
|
0,5-1,5
|
25-50
|
3
|
Кўкалдош мадрасаси
(Тошкент ш.)
|
1300-1500
|
40-60
|
0,5-1,2
|
25-50
|
4
|
Сомонийлар мақбараси
(Бухоро ш.)
|
1300-1500
|
50-80
|
0,8-1,5
|
25-50
|
Кўхна Марв ва Кўхна Урганч шаҳарлари (Туркманистон) тарихий обидалари қурилишида оҳак, гипс, ганч ва гилтупроқ боғловчилар таркибига, уларнинг пластиклигини ошириш ва хоссаларини яхшилаш мақсадида қум, пишиқ ғишт кукуни (цемянка) ѐки куйдирилган гилтупроқ, ўсимлик кули киритилган.
Марв атрофида бир нечта лѐссимон –суглинки тупроқ захиралари мавжуд бўлиб, лой қоришмалари тайѐрлаш учун хом ашѐ сифатида қўлланилган. Қоришма таркибида топилган қизғиш бархан қуми иншоотлар яқинида жойлашган Қорақум саҳросидан келтирилган. Қоришмалар
хоссаларини яхшилаш, яъни пластиклиги ва мустаҳкамлигини ошириш мақсадида оҳак- кулли ва гипс –қумли аралашмалар ишлатилган.
Тўрабек – хоним мақбараси қурилишида қоришма сифатида асосан гипс, пойдевор қисмида эса гидравлик боғловчилар ишлатилган.
Хоразмшоҳ Текеш, Фахриддин Розий мақбаралари (XII-XIII аср) ғишт теришда гипс – цемянкали 50-65 кг/м2 маркали қоришмаларда терилган. Қутлуғ –Темур фармони билан барпо этилган Минора (XIVаср) қурилишида беш гурух қурилиш қоришмалари ишлатилган: асосий ғишт теришда лой; ташқи қисми ғиштини теришда гипс ва гипс лѐсс ѐки гипс – кварц кукуни; керамик ѐзувларни маҳкамлашда 80% гипс; 10% оҳак ва 10% атрофида кул ѐки кул цемянка аралашмаси; ички ғишт теримида тоза гипс, ички томонидаги ғишт териш чокларини беркитишда гипс, цемянка ва ғишт рангини берувчи минерал бўѐқ пигмент асосидаги аралашма. Чоклар чуқурлиги 1,7-2,5 см, қалинлиги 2 см гача қоришма билан беркитилган.
Гипс –цемянкали қоришмалар тарихий Ниса шаҳри ―Квадрат зал‖,
―Доирали зал‖ (ХII –аср) қурилишида қоришма сифатида лой, 85-87% гипс ва 13-15% цемянкадан иборат аралашмалар ишлатилган. Қоришманинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 50-120 кг/м2.
Эрамизнинг I асрида қурилиши тугалланган Янги Нисанинг Некрополи барча иншоотлари ўлчамлари 40х40х12см ғиштлар асосида қурилган. Ғишт теришда ва сувоқчиликда гилтупроқ лойи ишлатилган. Устунлар парфян пишиқ ғиштлари билан терилган ва гипс асосидаги қоришма билан сувалган. Деворлар албастр, керамика ва ғишт кукуни ва қум аралашмаси билан сувалган ва тўқ қизғиш безак ҳосил қилинган, қизил сувоқнинг ҳозирги кунда ҳам ялтираб туриши сабабли, қоришма таркибига ѐғлар қўшилган бўлиши эҳтимоли бор. 1962 й. мақбара гумбазини таъмирлаш (гидроизоляция) учун террозит типидаги қоришмалар билан суваш таклиф этилган, Маълумки, террозит қоришмалари гидравлик оҳак ѐки цемент ва алебастр, қум, пигмент асосида тайѐрланиб, юза сувалгач, гидрофоб моддалар билан шимдирилади. Агар гумбаз қурилишида гипс-цемянкали қоришма ишлатилганини ҳисобга олсак, гидравлик оҳак ѐки цемент асосидаги қоришма анъанавий қоришма билан уйғунлашиши мумкин эмасди.
Гипс –гилтупроқли қоришмалар кўпинча ѐдгорликларни қисман таъмирлашда, эпизодик холатларда ишлатилган.
Гипс ва лѐссимон суглинкаларнинг табиий аралашмаси (ганч) ғишт, тош теришда, безак плиталарини қотиришда қўлланилган.
Глина – гипсли ѐки ганч –хок қоришмалари кам ишлатилган. Ушбу қоришмалар Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси, Туркистондаги Хожа Ахмад Яссавий мақбараси, Туркманистондаги Шохсанам масжиди ва бошқаларда
ишлатилган. Табиий глиногипс (ганч) қоришмалар Самарқанддаги Биби – Хонум ва Ишратхона каби махобатли биноларни барпо этишда қўлланилган.
Гипс-қум кукуни асосидаги қоришмалар, мустаҳкамлиги камлиги сабабли архитектура ѐдгорликларини таъмирлашда эпизодик холатларда ишлатилган.
Маълумки, юзаси актив бўлмаган кварц ва кварц – таркибли минералларни гипс таркибига киритилса, унинг мустаҳкамлиги рухсат этилган минимумдан пастроқ бўлади.
Мустаҳкамлиги (1,5-1,7 МПа) паст гипс-қумли қоришмалар Термиз шаҳри тарихий обидалари (XI аср) ва Султон Санжар мақбараси (Туркманистон, XII аср) ғишт териш, сувоқчилик қоришмалари ва орнаментлар тайѐрлашда ишлатилган.
Одатда бундай қоришмалар сувга чидамлиги паст бўлганлиги сабабли уларнинг таркибига ўсимлик кули, сўндирилган оҳак ва бошқа турли модификаторлар қўшилади.
Гипс кули ва оҳакли қоришмаларнинг об – ҳаво ва сувга чидамлилигини ошириш мақсадида қадимги усталар гипс таркибига ўсимликни куйдириш асосида олинган ўсимлик кули, оҳак хамири ва хусусий холларда цемянка киритишган. Гипс – кулли қоришмалар XI-XII асрларда Дохистон (Туркманистон) ва XVI асрда Талимаржонда Сардоба қурилишида ишлатилган.
Сулаймон тоғи этакларида жойлашган Ўш шаҳри (Қирғизистон) мақбаралари пойдеворлари қурилишида йирик туйилган гипс ва кулли қўшимчали қоришмадан фойдаланилган. Бу қоришмаларнинг мустаҳкамлиги ва сувга чидамлиги жуда юқори даражада.
Бухоро миноралари (Минораи Калон) ва Вобкент миноралари XII асрда гипс – кулли қоришмалар асосида барпо этилган. Бу таркибдаги қоришмалар XIII-XIV асрларда Самарқанд шаҳри тарихий обидалари кошинли мозаикаларини маҳкамлашда ишлатилган.
XVI аср бошида гипс – кулли боғловчи асосида Зарафшон дарѐсида сув айиргич кўприк қурилган.
Уч компонентли гипс –кул –оҳакли боғловчи XIVасрда Кўхна Урганчда барпо этилган минора кошинларини маҳкамлашда қўлланилган.
Оҳак – кулли ―Қир‖ қоришмалари гидравлик боғловчи хусусиятига эга бўлиб, юқори нам шароитида қурилган монументал бино ва иншоотларда ишлатилган. Қир қоришмалари таркиби оҳак хамири ва ўсимликларни ѐнишидан ҳосил бўлган куллардан иборатдир.
Таъкидлаш зарурки, ҳамма ўсимликларнинг ѐнишидан пуццолан хусусиятига эга бўлган куллар ҳосил бўлмайди; фақат таркибида актив
кремнезем ва металл оксидлари бўлган ўсимликларгина бу гурухга киради. Актив кремнезем (SiO2) ва металл оксидлари (Al2O3, Fe2O3, МgО ва бошқ.) оҳак боғловчи билан реакцияга киришиб сувда эримайдиган кичик тартибли минералларни ҳосил қилади.
Актив кремнезем, алюминий, темир, магний ва бошқа металлар оксидлари қамиш, гуруч пўчоғи ва бир йиллик ўсимликлар-қирқбўғин, балиқкўз ва бошқа ўсимликлар кулида мавжуд. Саксовул, тамарикс ва солянка ўсимликлари ишқорларга бой бўлиб, солянка таркибида ош тузи (NaCl) кўплаб мавжуддир. Баъзи ўсимлик кулларининг кимѐвий таркиби 6.2- жадвалда келтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |