Кейинги йилларда мамлакатимизда ва айниқса хорижда материаллар бозори қурилишда турли қуруқ қурилиш аралашмаларининг кенг кўламда
қўлланиши эвазига янада кенгайди. Улар асосан пардозлаш ҳамда бино ичи ва сиртидаги монтаж ишларида қўлланилади (ғишт теришда, фасадларни пардозлашда, полларни барпо этишда). Қуруқ аралашмаларга кирувчи цемент-оҳакли аралашмадан илиқ ва унча совуқ бўлмаган ҳароратларда фойдаланилади (музлашга қарши қўшимчалар билан биргаликда), сувоқ учун ишлатиладиган гипсли қуруқ аралашмалардан панелли уйларни реставрация қилишда, қуйма равишда тикланадиган бинолар ва бошқа шунга ўхшаш ишларда фойдаланилади. Гипсли қуруқ аралашманинг сарфланиши тахминан 80 м2/т ни ташкил этади.
6.4-расм. МЗС-10 қуруқ аралашмалар ишлаб чиқариш кичик- заводининг технологик схемаси
1-грейферли юклагич; 2-виброгрохот (тебранувчи сиғим); 3-шнекли шимдиргич; 4-лентали конвейер; 5-―грохот‖ билан биргаликда барабанли қуритгич; 6,7,19-вертикаль шнеклар; 8-элеватор; 9-тебранувчи элак (вибросито); 10-майда қум бункери (0-1,4мм); 11-йирик қум бункери (1,4- 2,8мм); 12,14-винтли шимдиргичлар; 13-боғловчилар (цемент, оҳак) сақланадиган омборхона; 1,5-пластификацияловчи қўшимчалар дозатори (улушлагичи); 16-музлашга қарши қўлланиладиган қўшимчалар улушлагичи (дозатор); 17-улушлагич (дозатор); 18-аралаштиргич; 20-қоплайдиган машина; 21-лентали конвейер; 22-тайѐр аралашма сиғими; 23-тайѐр аралашма бункери.
Бундан ташқари амалиѐтда турли қуруқ аралашмалар комбинациялашган ҳолда қўлланилади, масалан: девор ва полларни кошин
(кафель) плиткалар билан елимлаб қоплашда ва турли хилдаги шпатлевкалар тайѐрлашда. Қуруқ елимли аралашмалар кенг ассортиментда, хусусан Подольск тажриба цемент заводида уларнинг хилма-хил турлари ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари қуруқ аралашмаларнинг кичик заводларда ишлаб чиқариладиган бошқа технологиялари ҳам мавжуд, масалан: МЗС -10 (6.4-расм) ва бошқалар.
Қуруқ аралашмалардан, масалан "Плитонит" юқори адгезия ва қовушқоқлик, вертикаль деворлардан оқиб тушмаслик, музлашга бардошлик хоссаларига эга. Уларни ишлаб чиқаришда Пикалев заводининг М-400 ва М- 500 маркали цементидан жинслилиги ва таркибининг бир хиллик даражаси юқори бўлган, фракцияси 0,6мм гача бўлган кварц қуми, Waken ва Dow органик қўшимчалардан фойдаланилади. Бу органик қўшимчалардан чет эл фирмалари ҳам кенг кўламда фойдаланади. Чет эл шпатлѐвкаларидан бизда Франциянинг "Семин" ва Финландиянинг "Лохъя" фирмалариники кенг ишлатилади. Қуруқ аралашмаларнинг тўғри танланиши ва қўлланиши қурилиш ишларини тезлаштиради ва уларнинг сифатини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |