Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet119/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Пардозлаш қоришмалари


Пардозлаш қоришмалари цементлар, оҳак, гипс, цемент-оҳак, оҳак-гипс, гипсцементпуццолан ва бошқа боғловчилар асосида тайѐрланади.
Пардозлаш қоришмалари икки асосий турга: одатдаги сувоқ қоришмалари ва манзарали қоришмаларга бўлинади.
Ишлатилиш соҳасига кўра сувоқ қоришмалари ташқи сувоқ ва ички сувоқ қоришмаларига бўлинади.
Ғишт-тош ва бетон асосида қурилган бино ва иншоотларни ташқи томондан суваш учун цементли, цемент-оҳакли қоришмалар ишлатилади. Қуруқ иссиқ иқлим шароитида ѐғоч юзаларни сувашда оҳак-гипсли қоришмалар ишлатилиши мумкин.
Доимо нам ва сув таъсир этадиган биноларнинг цокол, карниз ва бошқа қисмларида таркибига гидрофоб моддалар қўшилган цементли ва цемент- оҳакли қоришмалар ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Хоналар ҳавосининг нисбий намлиги 60% гача бўлганда бинолар ички деворлари ва қаватлараро ѐпмаларни суваш учун оҳакли, гипсли, оҳак-гипсли ва цемент-оҳакли қоришмалар ишлатилади.
Сувоқ қоришмаларининг ҳаракатчанлиги стандарт конуснинг чўкиши чуқурлиги билан аниқланади.
Механизациялаштирилган усулда сувашда ички қатлам учун қоришма ҳаракатчанлиги 6-10 см ни, қўл билан сувашда эса 8-12 см ни ташкил этади. Бунда қумнинг энг йирик донаси 2,5 мм дан ошмаслиги керак.
Пардозлаш қатламининг ҳаракатчанлиги 8-12 см бўлиши керак. Бу қоришмаларда қумнинг энг йирик донаси 1,25 мм бўлади.
Манзарали қоришмалар биноларни ташқи ва ички томондан безашга мўлжалланган. Манзарали қоришмалар асосида девор панеллари ва йирик блокларнинг сиртқи юзаларини заводнинг ўзида пардозлаш, шунингдек қурилиш майдонларида бино фасадларини пардозлаш мумкин.
Турар жой ва жамоат биноларининг ички деворларини пардозлашда ҳам манзарали қоришмалар ишлатилади.
Манзарали қоришмалар олишда боғловчи сифатида оқ, рангли ва оддий портландцементлар, биноларнинг ички деворлари учун эса оҳак ва гипс ишлатилади.
Манзарали қоришмалар тайѐрлашда майда тўлдиргич сифатида тоза кварц қумлари, гранит, мармар, оҳактош, харсангтош ва бошқа оқ ва рангли тоғ жинсларини майдалаб олинган қум ишлатилади. Манзарали қоришма таркибига безаш фаоллигини ошириш мақсадида озгина миқдорда слюда, вермикулит, перлит, шиша майдаси киритилади. Ички безакда пардоз қатламига декоратив кўриниш бериш учун рангли полимер доначалар ҳам қўшилиши мумкин.
Манзарали қоришмаларга ранг бериш учун ишқор мухитига чидамли ва қуѐш нурига бардошли табиий ва сунъий пигментлар (лазур, ултрамарин, охра, темирли сурик, мўмиѐ ва бошқ.) ишлатилади.
Темирбетон панелларни пардозлаш учун камида 150 маркали, енгил бетонлардан тайѐрланган панелларни пардозлаш ҳамда биноларнинг фасадларини суваш учун 50 маркали қоришмалар ишлатилади.
Манзарали қоришмаларнинг совуққа чидамлилиги камида Ғ35 маркада бўлиши керак. Қоришманинг масса бўйича сув шимувчанлиги 8% дан ошмаслиги зарур. Йирик панеллар ва блокларни заводда манзарали қоришмалар асосида фактурали ишланиши тавсия этилади.
Бунинг учун рангли металлар, пластик ва шишапластик релефли матрица жойлаштирилган қолиплар ишлатилади. Қоришма юзасини абразив дисклар ва бошқа усулларда ишлов бериш қоришма қотгандан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин.



      1. Download 11,59 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish