МОДДАЛАР ВА ЕНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Режа:1.Моддалар ва енергия алмашинуви ҳақида умумий тушунча.
2.Оқсиллар алмашинуви. Тўла қийматли ва тўла қиймациз
оқсиллар, оқсил минумими. Азот баланси ва мувозанати. Оқсиллар
алмашинувининг бошқарилиши.
3.Ёғлар алмашинуви, уларнинг организм учун аҳамияти.
4.Углеводлар алмашинуви, уларнинг организм учун аҳамияти.
5. Ёғлар ва углеводлар алмашинувининг бошқарилиши.
6. Жигарнинг моддалар алмашинувидаги аҳамияти.
У. ИНФОРМАЦИОН УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТ
5.1.
Асосий адабиѐтлар.
1.Р.Х.Хаитов, Б.З.Зарипов, З.Т.Ражамуродов «Ҳайвонлар физиологияси». Тошкент, «Ўқитувчи»
2005 йил.
133
2.В.Хусаинов, Э.Тошпўлатов «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари физиологияси», Тошкент,
«Ўзбекистон» 1994 йил.
3.В.И.Георгиевский «Физиология с/х животных» Москва, «Агропромиздат» 1990 год.
4.Д.Э.Эшимов, Р.Ф.Рўзиқулов. «Ҳайвонлар физиологияси фанидан амалий лаборатория
машғулотлари», ўқув қўлланма. Тошкент, Ўзбекистон нашриѐти, 2006 йил.
5.2.Қўшимча адабиѐтлар.
1. И.П.Битюков и др «Практикум по физиологии с/х животных», Москва, «Агропромиздат» 1990.
2.М.Ф.Орлов «Славар ветеринарных клиническых термиов» Москва 1985 год.
3.«Словарь физиологических терминов», Москва, Наука 1987 год.
4. 5. К.Б.Иномова «Нормал физиологиядан русча-ўзбекча луғат», Тошкент Ибн Сино – 1993.
5.Интернет маълумотлари:
www. Ziyo.net.uz.
email: zooveterinar @mail.ru
email:sea@mail.net.ru
email: veterinary@actavis.ru
email :
zootechniya@mail.ru
www.
zootechniya.ru
email:
fvat@academy.uzsei.net
Таянч иборалар.
Ўсиш, ривожланиш, маҳсулдорлик, наслдорлик, кўпайиш,
емирилиш, парчаланиш, шакл, ассимилясия, диссимилясия, қурилиш,
пластик, ўсимлик, ҳайвон, ўткир, суринкали, оқсил, ѐғ, углевод, макро ва
микроелементлар, кузатиш, изолясия, ангиостамия, баланс тажриба,
воситали, воситасиз коллориметрия, нафас коеффисиенти, нишонланган,
тамғаланган, қон, лимфа, глисерин, ѐғ кислоталари, чарви, юрак, буйрак ѐғи,
тўйимли, тўйимсиз, Лебедов, кокс ѐғи, моносахарид, учувчи ѐғ кислотаси,
Червинский, қўй думбаси, қўнғир ранг ѐғ, барер, сув манбаии, ѐғда ерувчи
витамин, А,Д,Е,К, фосфатидлар, стеринлар, парранда тухуми, сут, нерв
системаси, В.Н.С., Клод Бернар, 4,1 кжаул, 9,3 кжаул, нўхат, ловия, мош,
камбикорма, консентрат, бўрдоқичилик, нуклеин кислота, ДНК, РНК,
гўштхўр, аралаш озиқаланувчи, қўй, ечки, қорамол.
1.Организмнинг
асосий ҳаѐтий жараѐнларини юзага келиши,
организда узлуксиз, тўхтовсиз кечадиган моддалар ва енергия алмашиниш
жараѐнига асосланган.
- Модда ва енергия алмашинуви организмни тириклигини белгиловчи
асосий омилдир.
- Организмда кечадиган барча биологик жараѐнларни таъминланиши,
организм нинг ҳаѐти ва тириклиги унда доимий узлуксиз кечадиган моддалар
ва енергия алмашинувига асосланган.
Модда ва енергия алмашинуви организмнинг ҳаѐтий негизи
асосида организмни ўсиши, ривожланиши ундаги шаклий ва функсионал
боғлиқлигини таъминлайди. Организмда кечадиган барча ҳаѐтий жараѐнлар
модда ва енергия алмашинувига асослангандир.
Модда ва енергия алмашинуви табиатнинг барча
тармоқларида кечади. Тирик табиатда организмни ўсиб, ривожланишни,
маҳсулдорликни ва наслдорликни таъминлайди. Ўлик табиатда организмни
134
емирилиши, парчаланиши ва бир шаклдан иккинчи шаклга ўтиш жараѐнлари
таъминланади.
Модда ва енергия алмашинуви табиатда кечадиган
фалсафий қонуниятларга асосланган. Тирик ва ўлик табиатдда
материалистик
қонуни-ятларга
мувофиқ
бўладиган
ўзгаришлар
моддаларнинг материя сифатида таъсирчанлиги, ҳаракатчанлиги ва
ўзгарувчанлигига асосланиб, барча табиий жараѐнлар содир бўлади. Шу
тариқа моддалар ҳам материя сифатида ўзгариш хислатларига ега бўлади.
Уларнинг ўзгарувчанлиги моддалар алмашинуви асосида содир бўлиб,
моддалардан тирик организм учун қурилишпластик материал ва енергия
материаллари сифатида фойдаланилади.
Табиатда кечадиган модддалар алмашиниши оқибатида
тирик организмда содир бўладиган ассимилясия ва диссимилясия
таъминланади. Моддалар алмашинишида тирик табиат билан ўлик табиат
орасида боғланиш, ташқи муҳит билан организм орасида боғланиш,
ўсимликлар организми билан ҳайвонлар организмидаги боғланишлар
таъминланади.
Фалсафий
материализм
асосида
табиатда
барча
борлиқларнинг материядан иборатлиги, материя-нинг бордан йўқ бўлмаслиги
ва йўқдан бор бўлмаслиги назариясига асослан-ган бўлади.
Модда ва енергия алмашинуви умумий биологик нуқтаи
назариядан бир неча хил жараѐнлардан иборат бўлади.
1.
Ҳар хил моддалар ва енергия манбаини ҳосил қиладиган озиқа боп
моддалар организмга киритилади.
2.
Барча хилдаги моддаларнинг ҳазм системаларида парчаланиб
ўзгариши содир бўлади.
3.
Организм учун керак бўладиган хилма-хил ўзгарган моддалар
органлар ва системалар орқали сўрилади. Қон, лимфа суюқликлар воситасида
ҳужайра ва тўқималарга етказилади.
4.
Ҳужайра ва тўқималарда керакли бўлган қурилиш материаллари ва
енергия материаллари ўзлаштирилади. Хилма-хил организм учун хос бўлган
моддалар
синтез
қилинади.
Хилма-хил
моддаларни
оксидланиб
парчаланишидан кинетик енергия ажралади.
5.
Организмда ишлатилиб сарфланган моддалардан қолдиқ қисмлари ва
ўзгарган шаклдаги моддалар ҳар хил чиқинди маҳсулотлар сифатида ажратиб
чиқарилади.
Модда ва енергия алмашинув икки хил бир-бирига узвий боғлиқ
бўлган мураккаб жараѐнлар натижасида таъминланади.
1.
Ассимилясия ѐки анаболизм ҳар хил организм учун керак бўлган
моддаларни организмнинг ўз хусусиятларига мувофиқ мослаштириб ўхшатиб
ўзлаштириши яъни мураккаб органик моддалардан ҳар хил оқсиллар, ѐғлар,
углеводларни организмда ўзлаштирилиб ҳар бир организмда органлар,
тўқималар ва ҳужайралар учун мослаштирилган ҳолатда ўзлаштирилади.
2.
Диссимилясия ѐки катаболизм ўхшатмаслик ѐки ўзгартирилган
шаклларда хилма-хил моддаларни органлардан ажратиб чиқарилиши.
135
Ассимилясия ва диссимилясия жараѐнлари бир-бирини тўлдирувчи
узвий боғланган ҳодисалар бўлиб, организмнинг биологик негизларини
таъминлайди.
Организмда кечадиган қурилиш негизлари енергетик ехтиѐжларини
таъминлаш, ҳар бир ҳужайра тўқималарни янгиланиб туриши, организмни
кўпайиши, ўсиб ривожланиши, маҳсулдорлиги шу жараѐнга асосланган.
Модда ва енергия алмашинувининг физиологик нуқтаи назаридан
ўрганилиши ҳар бир мутахассис учун муайян зарурият туғдиради.
Модда ва енергия алмашинуви фалсафий материализм асосида
ўрганилади, ҳаѐтий жараѐнларда содир бўладиган барча ўзгаришлар асосда
ўрганилади, ўзига хос назарий ва амалий тажрибаларга ега бўлади. Модда ва
енергия алмашинуви учун махсус ва хроник (сурункали тажрибалардан
фойдаланилади).
Модда ва енергия алмашинувини ўрганишнинг қулай бўлиши учун ҳар
бир модданинг алмашиниши ва ундан фойдаланиладиган енергия алоҳида
ўрганилади. Шу тариқа оқсиллар, ѐғлар, углеводлар хилма-хил витаминлар
макро-микро елементлар сув ва тузлар алмашинувлари алоҳида система
асосида ўрганилади.
Модда ва енергия алмашинувини ўрганиш учун махсус усуллар
ишланади, улар қуйидагилар:
1.
Узоқ муддатли кузатиш асосида ўрганилади.
2.
Махсус органлар ва тўқималарни изолясия қилиб ўрганилиши.
3.
Органларга оқиб кирадиган ва оқиб чиқаѐтган суюқликларни олиб
ўрганиш усулидан фойдаланилади.
4.
Е.С.Лондоннинг (1905) ангиостомия усулига айрим органларга
изолясия қилинган холда найчалар ўрнатилиб, шу найчалар орқали қон ѐки
бошқа суюқликлар олиниб унинг таркибий қисми ўрганилади. Кейинги
йилларда лаборатория шароитида кенг миқдорда баланс тажриба
усулларидан фойдаланилади. У ѐки бу моддаларни организмга киритилиши
ва чиқарилиши миқдорлари ўрганилиб унинг организмда ҳазм бўлиш
миқдори ўрганилади, айниқса бу усул билан енергия алмашиниши
ўрганилади.
Баланс тажриба усуллари ҳар хил шароитларда моддаларнинг
енергия алмашиниши учун қулай усуллардан бири ҳисобланади, айниқса
енергия алмашинишида воситали ва воситасиз коллориметрия усуллардан
озиқаларнинг таркибидаги енергия махсус коллориметрик бомбаларда
куйдириш ѐки ѐндириш йўли билан аниқланади.
Организмдан чиқарилаѐтган енергия еса бевосита коллориметрик
камераларда текширилади ѐки нафас коеффисиенти воситасида ўрганилади
яъни организмга киритилаѐтган кислород ва организмдан чиқарилаѐтган
карбонат ангидрид газларининг миқдори аниқланиб уларнинг нисбатига кўра
нафас коеффисиенти белгиланади ва ҳар қандай нафас коеффисиентига
нисбатан ажралаѐтган енергия миқдори кжоул миқдорида белгиланади.
136
Организмда
айрим моддаларнинг ва уларнинг таркибида
сақланадиган елементларни алмашинишини ўрганиш учун «тағмаланган»,
«нишонланган», «белгиланган» атомлар усулидан фойдаланилади. У ѐки бу
органик моддалар таркибидаги ҳар хил елементлар яъни Н ѐки углерод Н ѐки
бошқа еленментлар, тузлар, микроелементлар, махсус даражадаги атом
нурлари билан нишонланиб организмга юборилади. Шу елементларни
организмдаги органлар ва системаларда тарқалиши махсус асбоблар
воситасида текширилади. Шу тариқа моддаларни организмда ўзлаштири-
лиши ўрганилади. Азот учун Н
15
изотопи, углерод С
31
, Н учун Н
31
изотоплари
бор.
2. Оқсил организмнинг ҳаѐти. Оқсилсиз организмда тириклик
йўқ. Оқсил организмга ҳар хил озиқалар билан бирга хилма-хил оқсилар
ҳолатида олинади. Оқсилнинг асосий манбалари ўсимлик ва ҳайвонот
дунѐсидир. Оқсил таркиби мураккаб структурага ега ва ўзини таркибида азот
сақлаш билан фарқ қилади. Оқсиллар ўзининг таркибий қсимида
аминокислоталарнинг сақланиши хилма-хиллиги билан фарқ қилади ва
оқсиллар икки хилда бўлади.
1. Тўла қийматли оқсиллар таркибида барча алмаштириб бўлмайдиган
аминокислоталарни сақлайди. Бундай оқсиллар манбаи ҳайвонот маҳсулоти
ва қисман ўсимлик маҳсулоти ҳисобланади.
2. Тўла қиймациз оқсиллар-бундай оқсилларда айрим алмаштириб
бўлмайдиган аминокислотлалар етишмайди. Оқсиллар озиқ-овқатлар билан
ҳазм системасига тушганда протеолитик ферментлар таъсирида парчаланиб
хилма-хил амино-кислоталар ҳосил бўлиб қонга сўрилади. Қон орқали бутун
организмга тарқа-лади, органлар, тўқималар, системаларга бориб қурилиш
материали бўлиб хизмат қилади. Дарвоза венаси орқали жигарга бориб
аминосизланиш жараѐнини ўтаб (НҲ
2
йўқотиб) амино группасидан аммиак,
мочевина ҳосил бўлиб сийдик орқали чиқиб кетади. Аминсизланган қолдиқ
қисмидан глюкоза ҳосил бўлади ва гликогенга айланиб жигарга тўпланади.
Азоциз қисмидан гликоген-глюкоза тўқима органлар система еҳтиѐжлари
учун сарфланади.
Оқсилини организм учун сарфланадиган енергия миқдори углевод
енергиясига тенг бўлади, яъни оқсил ѐнганда 4,1 кжоул енергия ҳосил
бўлади. Оқсилнинг умумий берадиган енергия миқдори 5,8 кжоулга тенг
бўлиб, унинг бир қисм енергияси (1,7 кжоул) аминогруппа билан ажралиб
чиқиб организм учун фойдаси бўлмайди.
Оқсиллар аминокислоталар ҳолатида ҳамма ҳужайра, тўқима, органлар
системаларнинг таркибий қисмига қурилиш материаллари сифатида сарф
бўлади. Организмда оқсил алмашинуви интенсив кечади ўртача 6 ой
муддатида организм оқсиллари янгиланиб туради, яъни йил сайин
алмашинади. Янги ҳужайра ҳосил бўлади, ўсади ва ривожланади. Шу
ҳисобидан янги оқсил киритилиб туради. Аминокислоталардан ҳар бир орган
тўқима система учун махсус ўзига хос оқсиллар, уларни турлари
синтезланади. Масалан:қон таркибидаги албумин, глобулин, фибриноген
137
ҳамма организмларда бўлсада уларнинг фраксиялари бир-бирига ўхшамайди,
яъни тўғри келмайди. Масалан: қон группалари тўғри келмайди.
Мускулларда миоглобин ва миозин, кўзда кўриш учун пурпур радопсин
оқсил бор.
Организмда орган тўқималарида ва ҳар хил организм учун маҳсус
оқсилларни
сиетезланиши
оқсилларни
ўзаро
келишмовчи-лигини
таъминлайди, яъни бир организм оқсилини иккинчи организм оқсили
емирилиб сабаб, оқсил барерлигини анафилаксиясини ҳосил қилади.
Тўқимани кўчириб ўтказганимизда бир организмнинг ўзида ўсади,
лекин иккинчи организмга кўчирмоқчи бўлсак у организм-ни оқсилини
фарқини билишимиз керак, тўғри келса ўсиши мумкин. Бу операсия
егизакларда яхши кечади, яъни бобосидан набирасига ва аксинча яхши
кечиши мумкин.
Ўсимликлардан нуҳат, мош, ловиялар таркибида, кўпроқ кўк бедада
маккапоя силосида кам ѐки 55-65% чамасида, ҳайвонот маҳсулотларида 85-
90% ни тўла қийматли оқсил ташкил етади. Ички органларда, тухум, сутдан
тайѐрланган озиқада тўла қийматли оқсил кўпроқ бўлади. Чиқинди
озиқаларда масалан қонни айниқса кавш қайтарувчилар учун ҳазмланиш
коеффисиенти кам.
Комбикорм, консентратларнинг таркибида бўлган билан унинг
таркибига киритиладиган оқсилларни назарга олиб фермада, бўрдоқичиликда
бу озиқаларни классификасия қилишимиз керак. Нимжон туғилиб ўсаѐтган
ѐки касалланган организмда оқсилга еҳтиѐж кўп ва оқсилга еҳтиѐж ҳар хил
организмларда ҳар хил. Масалан: кавш қайтарувчи ҳайвонларда тайѐр
оқсилга мухтожлик йўқ, чунки микроорганизмлар фаолияти туфайли катта
қоринда озиқага мочевина қўшилиш натижасида 35-40% гача организмни
оқсил еҳтиѐжи қондирилади. Турли ѐғ, углевод ва бошқа моддалар-дан
тайѐрланадиган оқсиллар 28% ни ташкил қилади.
Организмда
оқсиллар
билан
биргаликда
ҳар
хилдаги
нуклеопротеидлар ҳам алмашинади. Бу моддалар химиявий жиҳатдан
мураккаб тузилган таркибий қисмида азот сақланиши билан бирга нуклеин
кислоталарини сақлайди.
Нуклеин
кислоталари организмнинг ҳужайра тўқималарини
тузилиши учун уларнинг ядро ва ситоплазма таркибий қисмига киради.
Нуклеопротеидлар таркибида сақланадиган нуклеотидлар ҳар хил кислоталар
сақлайди. Жумладан, фосфор кислотасини сақлайди. Бу кислоталар организм
учун енергетик материал ҳисобланади. Уларнинг бирикмаларидан АТФ ѐки
фосфат кислотаси юрак скелет мускуллари учун, жигар тўқималари
учун,енергия манбаи ҳисобланади.
Нуклеин кислоталари жинсий ҳужайралар, уларнинг ядро ва
ситоплазма қисмига киради. Жумладан, ДНК ва РНК жинсий ҳужайраларда
ирсий хусусиятларни таъминлайди. Ирсий белгиларни транспорт ва ирсий
белгиларни структурасини қолиблик (код) вазифасини бажаради. Натижада
138
организмни мураккаб хислатларини таъминлайди. Нуклеин кислоталарни
хилма-хил хусусияти кузатилади.
Организмда
Do'stlaringiz bilan baham: |