139
наслни кўпайтириб ўстириш учун: Масалан буғоз ҳайвонлар ўзига азотни
яъни оқсил тўплайди, баъзан туғиш олдидан оқсил тўплаш кузатилади.
Қуѐнлар кўпинча ѐввойи ҳайвонлар ва қишда совуқ жойларда қор тагида,
ўрмонларда жой қилиб азот йиғади, бу хусусият мушукларга ҳам хосдир.
Каламушларда ҳам олдиндан азот йиғиб шароитга мослашади. Шу
шароитлар уйда сақланадиган итларда қисман қоракўл қўйларда қирқим
пайтида, куйикишда шу вақтга мўлжаллаб азот тўпланишига азот ретенсияси
дейилади.
Азот
мувозанатини лаборатория шароитида текшириш учун
ҳайвонлар маҳсус баланс шароитида сақланади. Организмга киритилган азот
миқдори расионга киритилган озиқа таркибида текширилади.
Организмдан
чиқарилаѐтган азот еса сийдикда ва тезакда текшириб аниқланади.
Махсус заруриятлар бўлган шароитда айрим органларга ангистомия
қилиш билан азот алмашинишини текширилади ѐки нишонланган атомлар
усулидан фойдаланилади.
Азот тер, сийдик,
гиппур кислота, мочевина сифатида тезак билан
ажралиб чиқади. Шу маҳсулотларда азот миқдорини аниқ-лаш керак.
Организмда моддалар алмашиниш хусусиятлари жумладан азот
алмашиниши икки хилда кечади.
1.
Умумий алмашиниш шароитида
яъни организмни умумий
алмашиниши шароитида кечадиган алмашиниш бу ҳамма организмларда
текширилади.
Асосий алмашиниш махсус шароитда атмосфера ҳавосининг босими
белгиланган тана температураси аниқланган нисбий тинч турган ошқозон-
ичак системалари озиқ овқатлардан тозаланган ва теварак муҳит ҳарорати+18
+20
о
С бўлган шароитда кечадиган алмашинишдир.
Бундай алмашинишлар
фақат ошқозонлари бир камерали бўлган гўштхўр ѐки аралаш
овқатланадиган организмларда текширилиши мумкин. (Буни кўпроқ
одамларда медисинада қилиниши мумкин. Бунинг учун камерали ҳайвон
олиб атм. 1га етказилиб ҳарорат +18 +20
о
С га етказилиб, ҳарорат пасайса
ҳам алмашиниш кучаяди ѐки аксинча, тана температураси текширилади).
Ҳайвонлардан маймун, итларда текширилади.
Уларни бу шароитга
тайѐрлаш керак, озиқ-овқат қолдиғидан тозалаш керак. 2-3 сутка оч
колдириш керак. Бу ҳайвонларни сийдик, нафас коеффисиенти, ҳароратини
нисбий тинчлик ҳолатда текширсак бўлади,
агар ухлацак моддалар
алмашинуви 30% гача пасаяди, ҳаракатда бўлса уни назарда тутиш керак.
Бунда физиологик жараѐн белгиловчи далил бўлиши керак.
Оқсиллар алмашинуви нерв ва гуморал системалар орқали бошқарилади.
Оралиқ миянинг гипоталамус қисмида оқсиллар алмашинувини бошқарувчи
марказ бўлиб, унинг кулранг дўмбоқчаси қисмдаги ядраларнинг
таъсирланишидан оқсил парчаланиши тезлашади ва
сийдик билан азот
чиқарилиши тезлашади. Гипоталамуснинг бошқа қисмларида оқсил
алмашинувига тормозловчи марказ бўлиши ҳам мумкин. Нерв системаси ўз
таъсирини гуморал система яъни қалқонсимон безидан тироксин,
140
гипофизнинг сомототроп гормонлари ажралишини кучайтириб оқсиллар
алмашинувини ўзгартиради. Оқсиллар алмашинувини мия пўстлоғини
таъсири ѐлғондакам озиқлантириш усули ѐрдамида ўрганилиб, шартли
рефлекслар йўли билан оқсиллар алмашинувини ўзгартириш
мумкинлиги
исботланган.
Do'stlaringiz bilan baham: