Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Физиологияни бошқа фанлар билан алоқаси



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Физиологияни бошқа фанлар билан алоқаси. 
Физиология фани турли фанлар билан алоқада бўлиб, жумладан 
физика, биофизика, кимѐ, биокимѐ фанлари билан боғланган бўлиб, 
организмда кечадиган ҳаѐтий жараѐнлар асосида физик ва кимѐвий 
қонуниятлар ѐтади. Ҳозирги кунда организмдаги ҳаѐтий жараѐнларни 



ўргатадиган соҳа бўлиб биокимѐ ва биофизика фанлари мустақил фан бўлиб 
шаклланган. Физиологик жараѐнларни тушинтиришда физик ва кимѐвий 
тушунчалардан 
кенг 
фойдаланади. 
Масалан: 
спектрофотометрия, 
радиоактив изотоплар усули, электрик асбоблар, рентгенография ва 
бошқалар. Биофизик йўналишнинг муҳим бир тормоғи – электрофизиология 
ҳисобланиб, у ҳайвон организмидаги электрик ҳодисаларни ўрганади. 
Кейинги йилларда кибернетика фани турли механизмлар умумий алоқаси ва 
бошқариш принциплари ҳақидаги фан физиологияда катта аҳамиятга эга 
бўлди. Математик моделлаштириш организмдаги турли жараѐнлар ўртасида 
мавжуд баъзи бир алоқадорликни тушинишга шароит яратади. 
Организмдаги турли функцияларни ва ва улар алоқадорлигини умумий 
конуниятларини очишига ѐрдам беради. 
Физиология ҳайвонат оламининг ривожланишини тушунтирадиган 
умумий қонуниятига эвалюцион таълимотига ва эмбриологияга таянади. 
Эволюцияни ўрганиш билан бирга эволюцион таълимотни айрим 
масалаларини ўрганишга ѐрдам беради. Булардан ташқари физиология 
Организмдаги хўжайра, тўқима органлар фаолиятини унинг тузилиши
структурасидан ажратиб алоҳида-алоҳида ўрганиб бўлмайди деб, ҳар 
қандай функция асосида муайян структура-тузилиш, шакл ѐтганлиги 
туфайли физиология анатомия, гистология, цитология каби морфологик 
фанлар билан боғиқдир. 
Организм функцияларини ўрганишда патофизиология фани билан 
алоқада бўлади, чунки физиология соғлом организм функцияларини нормал 
шароитда ўрганса, патофизиология касал организм функцияларини 
ўрганади.
Организм турли функциялар мазмунини тушуниш учун функцияларни 
моделлаштириш усулидан фойдаланиш зарур бўлиб, уни учун мураккаб 
асбоблар ѐрдамида бирор функция моҳиятини тушунтирадиган махсус 
механизмлар яратилмоқда. Бу механизм-модда у ѐки бу органни ишлаш 
принципларини билиш, унинг функцияси моҳиятини бошқарилиш 
механизмларини тушунтиришга ѐрдам беради. 
Физиология функцияларни тарихий, индивидуал тараққиѐт даврида 
ўзгариб боришини ўрганишда умумий биологияга, эволюцион таълимотга 
ва эмбриологияга таянади.
Физиология қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш амалиѐтида 
катта аҳамиятга эга. И.П.Павлов томонидан ишлаб чиқилган ҳазмланиш 
физиологияси ҳайвонларни озиқлантиришни назарий ва амалий мустаҳкам 
манбаии бўлиб ҳисобланади. Витаминлар ҳақида ўрганиш ва уни кашф 
этилиши ҳайвонларда учрайдиган турли авитаминозларга қарши курашда 
муҳим аҳамиятга эга бўлди. Экологик физиология зоогигиенани янги 
маълумотлар билан тўлдирди ва ҳайвонларни сақлашни назарий асоси 
бўлиб хизмат қилади. Лактация ва модда алмашинуви физиологиясини 
ўрганиш ҳайвонларни сут, гўшт ва жун маҳсулдорлиги билан чамбарчас 



боғлиқдир. Кейинги йилларда республикамизда фермер хўжаликларини 
ривожланиши физиологлар олдига янгидан-янги вазифаларни қўймоқда. 
Физиология зоотехниянинг барча бўлимлари билан боғиқ бўлиб, 
физиология, зоотехния фанларига таяниб ўзини ривожланишига йўл очади.
Физиологик жараѐнларни билмасдан организмниг касалланиши яъни 
функцияларини ўзгарганлигини билиб бўлмайди. Бу эса ҳайвонларнинг 
гўшт, сут, жун маҳсулдорлигининг пасайишига, шунинг билан биргаликда 
бундай ҳайвонларни ўрчитиш, озиқлантириш ва парвариш қилишни 
бирмунча издан чиқишига олиб келади. Бундай ҳайвонларни даволаш учун 
эса физиологик кўрсаткичларнинг билиш мақсадга мувофиқдир. 
И.П.Павловнинг овқат ҳазм қилиш системасининг мукаммал 
ўрганиши, ҳайвонларнинг озиқлантиришнинг теоретик ва амалий 
мустахкам базасига айлантириш билан бирга, сут бериш, модда 
алмашинишининг физиологик жараѐнларини ўрганиш сут, гўшт, жун 
маҳсулдорлигини оширса, экологик яъни турли шароитларда яшаш
зоогигиенани турли янгиликлар билан бойитиб, ҳайвонларни мақсадга 
мувофиқ сақлашга шароит туғдиради. (Авитаминозлар). 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish