Енгил бетонларни тайёрлаш учун турли ҳил ғовакли тўлдирувчилар ишлатилади, яъни



Download 39,21 Kb.
bet1/7
Sana11.12.2022
Hajmi39,21 Kb.
#883666
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12 мавзу Ғовакли тўлдирувчилар асосидаги енгил бетонлар Ячейкали


Енгил бетонлар

Енгил бетонларни тайёрлаш учун турли ҳил ғовакли тўлдирувчилар ишлатилади, яъни: сунъий-керамзит, аглопорит, перлит, шунгизит, шлакли пемза хамда табиий-туф, пемза, вулқон чиқиндилари, чиғаноқтошлар ва х.к.


Ғовакли тўлдирувчилар асосида тайёрланган енгил бетонлардан асосан тутиб турувчи ва тўсувчи конструкцияларни тайёрлашда шунингдек, юк кўтарувчи конструкцияларнинг массасини камайтириш учун кенг қўлланилади. Шу сабабли бундай бетонлар учун мустаҳкамлик талабидан ташқари бетоннинг зичлиги ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Зичлиги бўйича бундай бетонлар “жуда енгил иссиқ- сақловчи”, қуруқ холдаги зичлиги 500 кг/м3 дан паст бўлган ва “енгил”, зичлиги 500-1800 кг/м3 бўлган бетонларга бўлинади (ГОСТ 25820-2000). Енгил бетонларнинг мустаҳкамлиги 2,5 МПа дан 30 МПа гача ва ундан юқорироқ чегарада ўзгаради.
Вазифасига қараб енгил бетонлар қуйидаги турларга бўлинади:
қуруқ холдаги зичлиги 200-500 кг/м3, мустаҳкамлиги 3,5 МПа гача, иссиқлик ўтказувчанлиги 0.25 Вт/(м 0С) бўлган иссиқ сақловчи “жуда енгил” бетонлар. Улар асосан иссиқ сақловчи плиталар ва бошқа енгил буюмларни тайёрлашда ишлатилади;
ўртача зичлиги 500-1400 кг/м3, мустахкамлиги 3,5-10 МПа гача, иссиқ ўтказувчанлиги ортиғи билан 0,6 Вт/(м 0С) гача бўлган, тутиб турувчи ва ўзини ўзи тутиб турувчи конструкцияларда ишлатиладиган “конструкциябоп иссиқ сақловчи” енгил бетонлар;
ўртача зичлиги 1400-1800 кг/м3, мустаҳкамлиги 10-30 МПа ва ундан юқори бўлган, тутиб турувчи ва шунингдек юк кўтарувчи конструкцияларда ишлатиладиган конструкциябоп енгил бетонлар.
Тузилиши бўйича енгил бетонлар қуйидаги асосий турларга бўлинади:
боғловчи моддалар, сув, майда ва йирик ғовакли тўлдирувчилардан тайёрланган зич тузилишли “оддий” енгил бетонлар. Бунда йирик ғовакли тўлдирувчилар орасидаги бўшлиқлар оғир ёки енгил қумли қоришма билан тўлдирилган бўлади;
йирик ғовакли “қумсиз” енгил бетонлар. Уларда йирик тўлдирувчилар доналари юпқа цемент хамири қатлами билан қопланади ва доналар орасида бўшлиқлар сақланиб қолинади;
боғловчи модда ва ғоваклик ҳосил қилувчи моддалар (кўпик ёки газ ҳосил қилувчи қўшимчалар ёрдамида қоришма таркиби кўпчитилган) асосида тайёрланадиган “кўп ковакли (ғоваклаштирилган)” енгил бетонлар. Бунда ушбу қўшимчалар ёрдамида қоришма таркибида ҳаво ячейкалари (катакчалари) ҳосил қилинади. Натижада цемент қоришмасининг ғоваклиги ошади ва бинобарин бетоннинг зичлиги камаяди.
Енгил бетон тайёрлаш учун ишлатиладиган боғловчи моддалар бетон қотадиган шароитларни (табиий қотиш шароити, буғ камерасида ёки автоклавда қотириш), шунингдек бетоннинг талаб этилган мустаҳкамлигини, ишлатилиш шароитида зарур турғунлиги ва бошқа омилларни ҳисобга олган холда танланади. Боғловчиларнинг ҳилига кўра енгил бетонлар цементли, охакли, гипсли, аралаш боғловчили ва суюқ шиша асосида тайёрланган хилларга бўлинади. Автокловда қотирилмайдиган енгил бетонлар учун асосан портландцемент, шлакли, пуццоланли ва тез қотадиган портландцементлар ишлатилади.
Енгил бетонларнинг зичлиги, худди оғир бетонларники каби цемент-сув нисбатига боғлиқ бўлади. Одатда ғовак тўлдирувчилар ўз тузилишининг серғоваклиги туфайли мустаҳкамлиги унчалик юқори бўлмайди яъни, қотган цемент қоришмаси мустаҳкамлигидан кам бўлади. Шу сабабли бундай тўлдирувчилар ишлатилганда, бетоннинг мустаҳкамлиги оғир бетонга нисбатан кам бўлади. Яъни, мустаҳкамлиги ҳар ҳил бўлган тўлдирувчилар ишлатилганда, бетоннинг цемент-сув нисбатига боғлиқлиги Rb=f(Ц/С) асосида қуриладиган мустаҳкамлик эгри чизиқлари ҳар ҳил бўлади.
Енгил бетонларнинг мустаҳкамлигига сезиларли даражада таъсир қиладиган асосий омил ундаги йирик ғовакли енгил тўлдирувчиларнинг миқдори ёки бундай тўлдирувчиларнинг концентрациясидир (нисбий миқдор, яъни 1 м3 бетондаги енгил тўлдирувчилар хажми). Тўлдирувчилар концентрациясининг таъсири қоришма мустаҳкамлигига боғлиқ бўлади. Одатда конструкциябоп енгил бетонларда қоришма мустаҳкамлиги юқори бўлишига қарамасдан, тўлдирувчилар концентрациясининг ортиши бетон мустаҳкамлигининг камайишига олиб келади. Қоришма билан бетон мустаҳкамлиги орасидаги фарқ нисбатан кам бўлган холларда, масалан конструкциябоп-иссиқлик сақловчи енгил бетонларда йирик тўлдирувчилар концентрацияси энг мақбул олинса максимал мустаҳкамликка эришиш мумкин.
Енгил бетонларнинг муҳим хоссаларидан бири-иссиқ ўтказувчанлиги бўлиб, у асосан ташқи девор конструкцияларининг қалинлигини белгилашда ҳисобга олинади. Бетоннинг зичлиги билан иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти ўртасидаги боғланиш тўғри пропорционалдир. Яъни, бетоннинг зичлиги ортса, унинг иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти λ катталашади. Бу эса девор қалинлигининг ва умумий массасининг ортишига сабаб бўлади.
Енгил тўлдирувчилар миқдори кўпайтирилса бетоннинг зичлиги, шунингдек унинг иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти камаяди. Шу билан бирга бетоннинг мустаҳкамлиги ҳам камаяди. Енгил бетонларнинг мустаҳкамлиги асосан цементнинг фаоллигига, сув-цемент нисбатига ва тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлигига шунингдек, цемент сарфи ва зичлаш даражасига боғлиқ бўлади. Бетон тузилишида (ҳажмида) мустаҳкам цемент тоши қанча кўп бўлса, бетоннинг мустаҳкамлиги шунча юқори бўлади.
Ғовакли тўлдирувчилар сезиларли даражада сув шимувчанлик хусусиятига эгадир. Улар бетон қоришмасига солинганда ундаги сувнинг маълум бир қисмини шимиб олади. Бу жараён бетон қоришмаси тайёрланганидан кейин 10-15 минут давомида содир бўлади. Ғовакли тўлдирувчиларнинг қўшимча сув шимиб олишини қоплаш ва бетон қоришмасининг ҳаракатчанлигини таъминлаш учун сув сарфини нисбатан ошириш тавсия қилинади.
Тўлдирувчиларнинг ғовакликларини ва улар орасидаги бўшлиқларни тўлдириш учун, шунингдек қулай жойланувчан бетон қоришмасини тайёрлаш учун 1,5-2 марта кўпроқ цемент хамири сарф қилинади (зич тўлдирувчили оғир бетонларга нисбатан).



Download 39,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish